Архив

«Базальт» операцияси бошланди. Тошкентдаги «дом»ларни совуқ ўтмайдиган уйларга айлантиришга киришилди
4 февраль 2023, 11:33 1

«Базальт» операцияси бошланди. Тошкентдаги «дом»ларни совуқ ўтмайдиган уйларга айлантиришга киришилди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги учта «хрушчёвка» кўп қаватли уйларни иситиш лойиҳаси доирасида базальт плиталари билан қопланмоқда. Мақсад — пойтахт аҳолиси чироқсиз ва иссиқликсиз қолиб кетган қишки инқироз такрорланишига йўл қўймаслик. «Газета.uz» ишларнинг бориши ва одамлар фикри билан танишди.

Тошкентда ўқувчиларни ўғирлаб кетишга уриниш бўлгани рад этилди
4 февраль 2023, 10:52

Тошкентда ўқувчиларни ўғирлаб кетишга уриниш бўлгани рад этилди

Пойтахтда мактабдан қайтаётган болаларни номаълум шахслар ўғирлаб кетмоқчи бўлгани айтилган видеохабар тарқалди. ИИВнинг аниқлик киритишича, хабарлар асоссиз. Болалар машинага муз бўлагини тепган, автомобилдаги ўқувчи эса уларни ички ишларга олиб боришини айтиб қўрқитган.

Айрим дорихоналарда Quramax компанияси олиб кирган сироп ва таблеткалар ҳамон сотилмоқда — «Юксалиш» ҳаракати
4 февраль 2023, 10:12

Айрим дорихоналарда Quramax компанияси олиб кирган сироп ва таблеткалар ҳамон сотилмоқда — «Юксалиш» ҳаракати

Ўзбекистон бўйлаб 308 та дорихонада ўтказилган мониторингда аниқланишича, сотуви тақиқланган, Quramax Medical компанияси олиб кирган дорилар сотуви ҳамон давом этмоқда. Аҳоли бу дориларни юз берган фожиали ҳолатларга қарамай, аввалгидек сотиб оляпти, дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабарида.

«Катта Лангар — жаннатмонанд жой». Ўзбекистондаги тоғ қишлоғи Ильдар Садиков фотонигоҳида
4 февраль 2023, 10:01

«Катта Лангар — жаннатмонанд жой». Ўзбекистондаги тоғ қишлоғи Ильдар Садиков фотонигоҳида

Ильдар Садиков — тошкентлик жанр ва стрит-фотосуратчилардан. У Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларига кўп саёҳат қилади ва маҳаллий аҳоли ҳаётини суратга олади. Шундай жойлардан бири — Шаҳрисабздан 70 км масофада жойлашган, ўзгармай келаётган архитектурасига бетон хавф солаётган Катта Лангар қишлоғидир.

Нима тайёрлаймиз: Мол гўштидан таомлар
4 февраль 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Мол гўштидан таомлар

Қовурдоқ, сацебели қайласида пиширилган мол гўшти, хитойча услубда пиширилган гўшт, жаркоп, чашушули, Азу ва бошқалар — Zira.uz ўзбек ҳамда чет эл ошхонасига мансуб мол гўштидан тайёрланган мазали таомлар рўйхатини тақдим этади.

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди
4 февраль 2023, 09:27

Тошкент вилоятида аҳолининг мол-қўйларини ўғирлаётган гуруҳ ушланди

Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг жами 9 бош қўйи ва 2 бош бузоғини ўғирлаган 6 киши ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қандай қилиб яхши дам олиш мумкин?
4 февраль 2023, 00:01

Қандай қилиб яхши дам олиш мумкин?

Оғир иш ҳафтасидан кейин дам олиш — ақлий ва жисмоний ресурсларни тўлдириб олиш учун жуда яхши имконият. Ҳордиқ чиқармаслик профессионал чарчоққа ва меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади. Хўш, қандай қилиб яхши дам олиш мумкин? Жавобни ушбу мақолада топишингиз мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
3 февраль 2023, 23:52

Жаҳон янгиликлари дайжести

2022 йилда Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш ҳажми 12 фоизга ошгани, Эронда ҳижоб ўрамаган аёлларни жаримага тортувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, Қатарда ҳашаротли таомларни сотиш тақиқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 февраль 2023, 22:00

3 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тириги эмас, ўлиги танилган 12 ёшли қиз воқеаси, Тошкентда очилган газ «заправка»лар рўйхати, Нукус воқеалари бўйича навбатдаги суд, ЕОИИ мамлакатлари билан ташувларни соддалаштиришга интилаётган Ўзбекистон, диний қўшиқ тарқатиб 5 йилга қамалган йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Лавров Ғарбнинг Молдовадан «навбатдаги Украина» яратиш истаги борлигини маълум қилди. Кишинёв вазирнинг сўзларини қоралади
3 февраль 2023, 21:41

Лавров Ғарбнинг Молдовадан «навбатдаги Украина» яратиш истаги борлигини маълум қилди. Кишинёв вазирнинг сўзларини қоралади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, Ғарб давлатлари «навбатдаги Украина» роли учун Молдовани кўриб чиқмоқда. Кишинёв вазирнинг «таҳдидли риторикасини» қоралаб, «Молдова ўз келажагини танлади ва бу келажак эркин дунёнинг бир қисми бўлишини» таъкидлади.

Нукус воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд 6 февраль куни бошланади
3 февраль 2023, 19:59

Нукус воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд 6 февраль куни бошланади

Қорақалпоғистон воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд жараёни 6 февралда бошланади. Айбланувчилар ЖКнинг «талончилик», «оммавий тартибсизликлар», «ноқонуний ўқотар қурол сақлаш» ва бошқа моддаларида айбланмоқда. Баъзи айбланувчиларнинг қаердалиги бир неча ой давомида номаълум эди.

«Мен танилишим керак, дерди. Тириги эмас, ўлиги танилди» — Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қиз ҳақида
3 февраль 2023, 18:35 1

«Мен танилишим керак, дерди. Тириги эмас, ўлиги танилди» — Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қиз ҳақида

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси 1 февралга ўтар кечаси ўзи яшаган уй олдидан топилганди. Қизни қидириш ишларида уни ўлдиришда гумон қилинаётган қўшни йигитнинг ўзи ҳам қатнашган. Қизнинг онаси президентга мурожаат қилиб, айбдорга «энг олий жазо» тайинланишини сўради.

Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ташувларни соддалаштиришга интилмоқда
3 февраль 2023, 18:09

Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ташувларни соддалаштиришга интилмоқда

Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги тариф ва нотариф тўсиқларини бартараф этиш, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича келишув тузиш ва яшил ҳамда экспресс йўлаклар орқали божсиз схемаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлади.

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди
3 февраль 2023, 18:02

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Январда электрдан 5,6 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
3 февраль 2023, 17:52

Январда электрдан 5,6 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Январь ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 511 та ҳолат аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
3 февраль 2023, 17:40

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда Анҳор канали бўйидаги объект қурилиши тўхтатилди
3 февраль 2023, 17:33

Тошкентда Анҳор канали бўйидаги объект қурилиши тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Анҳор канали бўйида объект қурилиши давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоатчилик бунга қаршилик билдирди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, компания бир неча огоҳлантиришга қарамай жараённи давом эттирган. Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилди.

Андижонда 5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда
3 февраль 2023, 17:06

Андижонда 5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қиз вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича бирлашма шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
3 февраль 2023, 16:20

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.

Президент аномал совуқдан жабр кўрган тадбиркорларга енгиллик берилишини маълум қилди
3 февраль 2023, 14:25

Президент аномал совуқдан жабр кўрган тадбиркорларга енгиллик берилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг