Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.
Бош прокуратура Ўзбекистонда ўтган 10 ой ичида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилинганини аниқлади. Бундан ташқари, кредит маблағларининг 2,5 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳукумат қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати келтирилган.
Ўзбекистонга яқинлашиб келаётган антициклон сабаб иш кунлари ҳаво совуқ ва қуруқ бўлади. Бу мамлакат энергетикасига юклама ортишига, шунингдек, Тошкент ҳавосининг сезиларли ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Шанба куни тоғларда, якшанбада эса асосий аҳоли яшовчи ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти.
Нукусда россиялик журналист Алексей Пивоваров суратга олиш гуруҳи билан қўлга олинди. Бунга унинг аккредитациядан ўтмасдан иш олиб боргани сабаб бўлди. Пивоваровнинг ўзи кейинроқ уларни қўйиб юборишганини ёзди: «Ҳаммаси яхши!»
Wizz Air компаниясининг Тошкентдаги вакили «Газета.uz» мухбири Миролим Исажоновга Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик ўнлаб эркаклар мамлакатга кира олмаган вазият ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, компания бундай йўловчиларни қайтиш чиптаси билан таъминлайди.
Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган 10 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайтиб келди. Ҳамма ўз ҳисобидан чипта сотиб олишга мажбур бўлди. «Ушлаб туришлар айнан Абу-Дабида содир бўлмоқда. Дубайга учиб келган танишларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмади», — деди йўловчилардан бири.
Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзоладилар. Ўзгаришларнинг кучга кириши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
ОИВ ташхиси қўйилган кишилар ўз вақтида даволанса, ҳамма қатори яшаши, орзуларига эришиши мумкин. «Ирода» лойиҳасининг Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган мақоласи қаҳрамони, ўзининг ОИВ статусини омма олдида очиқлаган илк ўзбекистонлик қиз — Азима Ёдгорованинг ҳаёти бунга ёрқин мисол.
Ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади, камбағал оилалар реестри шакллантирилади, авторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилади, «Мажбуриятлар реестри» институти жорий этилади — 1 декабрдан нималар ўзгаради?
Mobiuz 1 декабрь - туғилган куни муносабати билан амалдаги ва янги абонентларига ёқимли янгиликларни тақдим этмоқда.
Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.
Wizz Air авиакомпанияси билан Абу-Дабига учган ўнлаб Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилиб, сўроқ қилинди. Улар «Газета.uz»га бунинг сабаби айтилмагани, босим ўтказилгани, узоқ вақт овқатсиз қолганини билдирди. Уларнинг кўпи қайтиш чипталарини ўзлари сотиб олган.
2008 йилдан 2022 йилгача Халқаро қиличбозлик федерациясига президентлик қилган Алишер Усмонов яна бу лавозимга сайланди. FIE президентлиги учун курашда унга швециялик Отто Дракенберг рақиблик қилди. Усмонов 2022 йилда санкциялар остида қолгач, бу лавозимдан кетишга қарор қилганди.
Сурияда қўзғолончилар Идлибда 25 та қишлоқ ва ҳарбий аэропортни эгаллаб олди. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари Ҳалабни деярли қаршиликсиз тарк этгани маълум қилинди. Ҳужум бошланганидан бери камида 277 киши ҳалок бўлди. «Газета.uz» вазият бўйича Meduza тайёрлаган материалнинг таржимасини ҳавола этади.
Кипр ҳукумати 77 нафар чет эл фуқаросига берилган «олтин» паспортни бекор қилишга қарор қилди. Ушбу рўйхатда Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор. Ҳукумат комиссияси суриштируви давомида улар томонидан қоидабузарликлар аниқлангани айтилди.
Бекобод яқинидаги Авангард — қаҳрамонлар қишлоғи. Унда ярим тунда теримга чиқувчи отахонлар, ўғлидан яширинча пахта терувчи онахонлар, теримга ҳам, уй ишларига ҳам бирдек улгурувчи суперкелинчаклар ва ҳаммасига бош-қош «Темир хотин» бор. «Газета.uz» уларнинг турмуши ва орзу-умидлари билан танишди.
Тбилисида Европа интеграцияси бўйича музоракаларнинг бекор қилинишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди, 10 нафар полициячи жароҳатланди. Президент полиция ҳаракатларини «Россия услубидаги қатағонлар» билан таққослади.
Тошкентнинг меъморий қиёфаси, пешлавҳалари, кўча мебелларидаги тартибсизлик унга дизайн-код зарурлигидан дарак. ATLAS ҳудудий ривожлантириш бюроси эксперти, пойтахт дизайн-коди ҳаммуаллифи бу ҳужжат қандай кутилмаган вазифаларни бажариши ва Тошкент дизайн-коди қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Адилов тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг