Тошкент аҳолиси Дўстлик (собиқ Бобур) боғи учун курашни давом эттирмоқда — улар боғни инвесторга бериш тўғрисидаги ҳокимият қарорлари бекор бўлишини талаб қиляпти. Аммо учинчи инстанция суди ҳам бу талабни рад этди. Аҳоли энди Олий судга, унда ҳам ўхшамаса, Greenpeace ва БМТга мурожаат қилмоқчи.
Чиа уруғидан тайёрланган пудинг, сули ёрмасидан тирамису, унсиз, ёнғоқли печенье ва бошқа парҳезбоп десертлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди. Ушбу майдонда халқаро ва миллий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар кутубхонаси яратилган.
Президент иштирокидаги йиғилишда банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни бўлиб тўлаш имконияти билан тажрибали тадбиркорларга 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилди.
ЖСТга аъзолик бўйича Хитой билан музокаралар якуни, Тошкент шаҳрининг биринчи яримйиллик учун бюджети, Бухоро ҳокимлари учун 6 ойлик фавқулодда иш тартиби, Гулнора Каримова иши бўйича айбланаётган банк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасидаги Тошкент вилоятида 1500 аҳолиси бўлган қадимий қишлоқ ҳақида ҳикоялар.
Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.
Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.
«Шароит Плюс» ташкилоти ногиронлиги бўлган ёшлар учун фотография, SMM, видеомонтаж каби креатив индустрия йўналишларида ўқув курслари очди, чунки «нодавлат таълим муассасаларида шароит йўқ ва ўқиш қиммат». Ҳар бир курсда 10 кишидан ўқиди. Уларнинг айримлари аллақачон ўз ишини ҳам топиб бўлган.
Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади. Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон ва узум кўчатлари тарқатилади.
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Марҳумга хизмат кўрсатган Star Med Center’нинг икки шифокори касбий вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилди. Уларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 5 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Репатриация тадбирлари натижасида Украина Қуролли кучларининг урушда ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбий хизматчисининг жасади ортга қайтарилди. Киев эса 52 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтаргани хабар қилинди.
Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов мамлакат ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлаганини маълум қилди. «22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади», — деб ёзди у. Аввалроқ мамлакат АҚШ билан музокараларни якунлаганди.
Энди Uztelecom тармоғига уланиш янада осон. Uztelecom SIM-карта сотиб олиш орқали 100 ГБ бонусга эга бўлишни таклиф қилмоқда.
«Уч қаҳрамон», «Моана 2» ва олтита кинопремьера, Humo Fest 2.0 концерти, спектакллар, цирк томошалари, кўргазмалар, болалар учун тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар — умумий қилиб айтганда, кузнинг сўнгги ва қишнинг биринчи кунидаги барча кўнгилочар тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Сенат қўмиталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистондаги йод танқислиги бўйича ҳолат таҳлил қилинди. Қайд этилишича, мамлакат ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган намуналарнинг 25 фоизида йод миқдори талабга жавоб бермаслиги аниқланган.
Президент «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. Вагон операторлари ва йўловчи ташувчилар нархларни эркин белгилаш имкониятига эга бўлади (давлат томонидан тартибга солинадиган ташувлар бундан мустасно).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг