Архив

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар
30 ноябрь 2024, 17:00

Click SuperApp’га айланди: фойдаланувчилар ва бизнес учун янги имкониятлар

29 ноябрь куни Click SuperApp’га айланишини эълон қилди ва фойдаланувчилар ва бизнес учун ёрқин ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Катта экран, акустика ва лицензияли фильмлар. Тошкентдаги илк артхаус кинотеатр қандай ишлаяпти?
30 ноябрь 2024, 16:14

Катта экран, акустика ва лицензияли фильмлар. Тошкентдаги илк артхаус кинотеатр қандай ишлаяпти?

Тошкентда 50 ўринли илк муаллифлик фильмлари кинотеатри иш бошлади. Унда ҳар намойишдан сўнг режиссёр ва киномунаққидлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтади. «Газета.uz» кинохона асосчилари билан мустақил кинони томоша қилиш маданияти ва томошабинларнинг янги авлодини шакллантириш ҳақида гаплашди.

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди
30 ноябрь 2024, 16:10

16 ёшли йигит «Чорсу» меҳмонхонасининг 21-қаватидан тушиб кетиб вафот этди

Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонаси харобасининг юқори қаватига чиққан йигит у ердан тушиб кетиб вафот этди. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди
30 ноябрь 2024, 14:51

Когон шаҳри ва Қоровулбозор туманига янги ҳокимлар тайинланди

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳрига, Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор туманига ҳоким бўлди. Ушбу ҳудудларнинг аввалги ҳокимлари Вобкент ва Пешку туманларига ҳоким этиб тасдиқланганди.

Италияда маошлар камлиги ва ҳукуматнинг бюджет режаларидан норози бўлган минглаб ходим иш ташлади
30 ноябрь 2024, 13:42

Италияда маошлар камлиги ва ҳукуматнинг бюджет режаларидан норози бўлган минглаб ходим иш ташлади

Италияда минглаб ишчилар ҳукуматнинг 2025 йилги бюджет режаларидан норози бўлиб, шунингдек, иш ҳақи ва хизматлар сифатини оширишни талаб қилиб, иш ташлашга чиқди. Жараён темирйўл транспортидан ташқари иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олди.

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда
30 ноябрь 2024, 12:13

Автобус йўлагида ҳаракатланиш қоидасини бузган ҳайдовчиларга 1 млн 125 минг сўм жарима белгиланиши кутилмоқда

Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима 1 млн 125 минг сўм, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси сиёсий партиялар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

Ўзбекистонга хориждан 10 ойда 12,6 млрд доллар жўнатилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўп
30 ноябрь 2024, 11:07

Ўзбекистонга хориждан 10 ойда 12,6 млрд доллар жўнатилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга кўп

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайди. Пул ўтказмалари АҚШдан 37 фоизга, Жанубий Кореядан 71 фоизга, Буюк Британиядан 76 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга ўсган.

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди
30 ноябрь 2024, 10:07

Вобкент ва Пешку туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари, Пешку туманига Ҳаёт Давлатов ҳоким этиб тасдиқланди.

«Ой материали»: Бойсун ҳақидаги материаллар қандай тайёрланди?
30 ноябрь 2024, 09:39

«Ой материали»: Бойсун ҳақидаги материаллар қандай тайёрланди?

Бойсундаги газ конида авария юз бергач, «Газета.uz» шу ҳодисага алоқадор бир неча катта материаллар тайёрлади. «Ой материали» подкастининг навбатдаги сонида ушбу материалларни тайёрлаган Отабек Турдиев ва Зиёда Рамазонова жараён қандай бўлгани ва умуман ўз тажрибаси билан бўлишди.

Бунақа кам автомобиль бор жойда минглаб одам ЙТҲларда ўлиши жуда ғайритабиий — Беҳзод Ҳошимов
30 ноябрь 2024, 09:24

Бунақа кам автомобиль бор жойда минглаб одам ЙТҲларда ўлиши жуда ғайритабиий — Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон каби машиналар кам мамлакатда минглаб инсон йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этаётгани нормал эмаслигини таъкидлади. «Швецияда 5 миллионта автомобиль бор, лекин биздан 10 баравар кам одам ўлмоқда, орадаги фарқ эса биз ўзимиз яратган рақамларимиз», — дейди у.

Дўстлик боғини инвесторга бериш қарорини бекор қилишга доир аҳоли илтимосини учинчи инстанция суди ҳам рад этди
30 ноябрь 2024, 08:11

Дўстлик боғини инвесторга бериш қарорини бекор қилишга доир аҳоли илтимосини учинчи инстанция суди ҳам рад этди

Тошкент аҳолиси Дўстлик (собиқ Бобур) боғи учун курашни давом эттирмоқда — улар боғни инвесторга бериш тўғрисидаги ҳокимият қарорлари бекор бўлишини талаб қиляпти. Аммо учинчи инстанция суди ҳам бу талабни рад этди. Аҳоли энди Олий судга, унда ҳам ўхшамаса, Greenpeace ва БМТга мурожаат қилмоқчи.

Нима тайёрлаймиз: парҳезбоп десертлар
29 ноябрь 2024, 23:34

Нима тайёрлаймиз: парҳезбоп десертлар

Чиа уруғидан тайёрланган пудинг, сули ёрмасидан тирамису, унсиз, ёнғоқли печенье ва бошқа парҳезбоп десертлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи очилади
29 ноябрь 2024, 23:00

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи очилади

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди. Ушбу майдонда халқаро ва миллий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар кутубхонаси яратилган.

Банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхона ва қайта ишлаш цехлари тадбиркорларга берилиши мумкин
29 ноябрь 2024, 22:51

Банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхона ва қайта ишлаш цехлари тадбиркорларга берилиши мумкин

Президент иштирокидаги йиғилишда банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни бўлиб тўлаш имконияти билан тажрибали тадбиркорларга 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилди.

29 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 ноябрь 2024, 22:29

29 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ЖСТга аъзолик бўйича Хитой билан музокаралар якуни, Тошкент шаҳрининг биринчи яримйиллик учун бюджети, Бухоро ҳокимлари учун 6 ойлик фавқулодда иш тартиби, Гулнора Каримова иши бўйича айбланаётган банк ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Андижонда ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб ҳужум қилди
29 ноябрь 2024, 21:04

Андижонда ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб ҳужум қилди

Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Македониялик Искандарнинг аванпости ёки Фарғона водийсидан қувилганларнинг «янги дунёси»: Нанай қишлоғи тарихи
29 ноябрь 2024, 21:00

Македониялик Искандарнинг аванпости ёки Фарғона водийсидан қувилганларнинг «янги дунёси»: Нанай қишлоғи тарихи

Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасидаги Тошкент вилоятида 1500 аҳолиси бўлган қадимий қишлоқ ҳақида ҳикоялар.

Хоразмда банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм кредит ажратиб беришни айтган шахслар ушланди
29 ноябрь 2024, 20:23

Хоразмда банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм кредит ажратиб беришни айтган шахслар ушланди

Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади
29 ноябрь 2024, 20:05

Бухорода ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтади

Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.

«Улар орасида креатив йигит-қизлар кўп». Ногиронлиги бор ёшлар учун ташкил этилган ижодий курслар сарҳисоби
29 ноябрь 2024, 20:04

«Улар орасида креатив йигит-қизлар кўп». Ногиронлиги бор ёшлар учун ташкил этилган ижодий курслар сарҳисоби

«Шароит Плюс» ташкилоти ногиронлиги бўлган ёшлар учун фотография, SMM, видеомонтаж каби креатив индустрия йўналишларида ўқув курслари очди, чунки «нодавлат таълим муассасаларида шароит йўқ ва ўқиш қиммат». Ҳар бир курсда 10 кишидан ўқиди. Уларнинг айримлари аллақачон ўз ишини ҳам топиб бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг