Архив

Президент 100 дан ортиқ ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади
14 август 2024, 10:39

Президент 100 дан ортиқ ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни олдидан 104 нафар ишбилармонни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича фармойиш чиқарди (рўйхат).

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди
14 август 2024, 10:07

Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли бола ҳалок бўлди

Жомбой туманида Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги 4 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда бола тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлди.

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди
14 август 2024, 03:22

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп миллиардер Илон Маскка интервью берди. Суҳбат Маскнинг Х платформасида бўлиб ўтди ва техник муаммолар туфайли 40 дақиқа кечикиш билан бошланди. Сиёсатчи ва бизнесмен турли мавзуларни муҳокама қилди, шунингдек, «бир-бирларига мақтов ёғдирди».

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади
14 август 2024, 02:42

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади

Марс сатҳидан пастда (11,5 дан 20 километргача) жуда катта суюқ сув захираси бўлиши мумкин. Америкалик олимлар NASA’нинг InSight Lander зонди таҳлили асосида шундай хулосага келди.

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg
14 август 2024, 02:13

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg

Россия ҳукумати оғир йўқотишлар фонида аскарлар етишмаслиги сабабли жорий йилнинг охирларидаёқ янги сафарбарлик ўтказиши мумкин, деб ёзди Bloomberg. Армияга қўшилганлик учун бонусларни ошириш ёрдам бермаяпти.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди
14 август 2024, 01:36

Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди

Президент топшириғига асосан, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш мақсадида шу йўналишдаги федерацияларни ўз ичига олган Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилди. ИҲМА директорининг ўринбосарлари ташкилот тузилмаларидаги масъул лавозимларга сайланди.

Хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун «хизмат ипотекаси» жорий қилинади — президент
14 август 2024, 01:02

Хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун «хизмат ипотекаси» жорий қилинади — президент

Президент хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилишини айтди. У мутасаддиларга «хизмат ипотекаси»ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлашни топширди.

Наманганда мулкий низо сабаб қариндоши ва унинг икки боласини ўлдирган эркак ушланди
14 август 2024, 00:25

Наманганда мулкий низо сабаб қариндоши ва унинг икки боласини ўлдирган эркак ушланди

Наманган вилояти Поп туманида мулкий низо келиб чиққан жанжалда қариндош аёл ва унинг икки нафар ёш боласини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
14 август 2024, 00:03

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган яна бир аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ундан жабр кўрганлар Бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилиши мумкин.

Шаҳноза Мирзиёева Миллий паралимпия қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди
13 август 2024, 23:07

Шаҳноза Мирзиёева Миллий паралимпия қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди — у Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

13 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
13 август 2024, 22:52

13 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Суюлтирилган газ сотишга таклиф этилаётган бизнес, Андижонда қурилиш ишларига жалб қилинган ўқитувчилар, Олимпиадачилар ва уларнинг мураббийларига берилган совғалар миқдори, Ўзбекистон самолётларини таъмирлаб берадиган АҚШ компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги талабларига риоя қилишни сўраб телеканалларга хат юборди
13 август 2024, 22:33

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги талабларига риоя қилишни сўраб телеканалларга хат юборди

Рақобат қўмитаси сўнгги вақтларда ОАВда реклама тарқатишда «қонунчилик талаблари бузилиши» фонида барча давлат ва нодавлат телеканалларига кўрсатма хати юборди. Қўмита улардан бир ой ичида реклама фаолиятини қонунчиликка мувофиқлаштиришни сўраб, акс ҳолда молиявий санкциялар қўллашдан огоҳлантирди.

Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда
13 август 2024, 21:59

Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Президентга олиб кирилган тақдимотда сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш таклиф қилинди. СИ технологиялари марказини ташкил қилиш, банк-молия соҳасида СИни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бўш турган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга ижарага берилади
13 август 2024, 20:50

Бўш турган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга ижарага берилади

Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.

Хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак 9 йилга қамалди
13 август 2024, 20:19

Хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак 9 йилга қамалди

Суд мунтазам зўравонлик орқали хотинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган эркакка ҳукм ўқиди. Аёл март ойида Бекобод шаҳридаги турар жой биносининг бешинчи қаватидан сакраганди.

Олимпиада ғолиби бўлган тайванлик боксчини «эркак» деб аташмоқда. Аслида-чи?
13 август 2024, 19:33

Олимпиада ғолиби бўлган тайванлик боксчини «эркак» деб аташмоқда. Аслида-чи?

Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда. «Газета.uz» ХОҚ ва Тайвань ёнини олган боксчи билан боғлиқ жанжал тафсилотларини ўрганди.

Тошкент вилоятида пойтахт оқова сув тизими учун янги тозалаш иншооти қурилади
13 август 2024, 18:13

Тошкент вилоятида пойтахт оқова сув тизими учун янги тозалаш иншооти қурилади

Тошкент вилоятида кунига 1 млн куб метр оқова сувни тозалаш қувватига эга иншоот қурилади. Бу орқали 100 мингдан ортиқ аҳоли ва 100 дан ортиқ корхона марказлашган оқова сув хизматидан фойдаланади. Лойиҳа БАА, Франция ва Япония компаниялари консорциуми томонидан амалга оширилади.

Бўстонлиқдаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида бола бошқа тарбияланувчилар томонидан калтакланди
13 август 2024, 17:00

Бўстонлиқдаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида бола бошқа тарбияланувчилар томонидан калтакланди

Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйидан келган ўсмирлар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Вилоят ИИБ терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.

Париж-2024 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 65 нафар спортчи қатнашади (рўйхат)
13 август 2024, 15:50

Париж-2024 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 65 нафар спортчи қатнашади (рўйхат)

Тошкентда Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия ўйинларига кузатиш маросими бўлди. 28 августдан 8 сентябрга қадар ўтказиладиган ўйинларга 65 нафар ўзбекистонлик пара атлет 9 та спорт туридан жами 113 та лицензия олди. Қатнашчилар ҳақида батафсил.

Элдор Шомуродов MLS’нинг «Атланта Юнайтед» клубига ўтиши мумкин — Фабрицио Романо
13 август 2024, 15:26

Элдор Шомуродов MLS’нинг «Атланта Юнайтед» клубига ўтиши мумкин — Фабрицио Романо

Футбол журналисти Фабрицио Романо «Атланта Юнайтед» клуби «Рома»га Элдор Шомуродовни сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди. «Музокаралар давом этмоқда ва уларни амалга ошириш учун яхши имконият мавжуд», — дея қўшимча қилган Романо.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг