Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.
Пайшанба куни кечқурун Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистон бўйлаб 3−4 баллик кучда сезилди.
Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январгача узайтирилди.
McDonald’s бренди етказиб беришдаги муаммо сабабли Қозоғистонни тарк этмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, McDonald’s Қозоғистондаги франшиза эгасига котлет учун гўштни россиялик етказиб берувчидан олишни тақиқлаган. Маҳаллий ва европалик етказиб берувчилар билан ишлаш зарарга учратиши мумкин.
Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида «тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда» жадвал асосида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилиши маълум қилинди.
Finance TCI «Капиталбанк»нинг асосий акциядорига айланди. Компания банкнинг 50% улушини сотиб олди ва устав капиталидаги улушини 61,54% гача оширди. Унинг ҳозирги эгаси Uzum гуруҳига алоқадор бешта корхонага ҳам эгалик қилади.
«Док-1 Макс»дан болалар ўлгани ҳақида хабар бергани учун ишдан бўшатилган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Маматқул Азизов лавозимига тикланиши мумкин. ССВга кўра, бу жараён юзасидан юристлар иш олиб бормоқда. Кейинроқ якуний расмий маълумот тақдим этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди. Қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолча, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчи оёғи остига бостирилиши акс этган видео тарқалди. Фатво маркази бундай ишлардан қайтариб, бунинг риёкорлик ва оғир гуноҳ эканини билдирди.
4 январь куни Зафаробод туманидаги 30-сон манзил-колониясидан ўта оғир жиноят содир этган икки нафар маҳкум қочиб кетди. Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан уларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Тармоқларда Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги буни рад этиб, шу пайтгача 9 нафар бола ушбу доридан заҳарланганини, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатдалигини маълум қилди.
Бўстонлиқ туманида 61 ёшли Россия фуқароси тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлди.
Пешку туманида 21 ва 24 ёшли аёллар уйида ўзини осиб қўйди. Уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Туман прокуратураси томонидан текширув бошланди.
Бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоққа дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бири сойга тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб қолди ва пастга олиб тушди.
9 январдан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб кела бошлайди. 10−15 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −12…−17 даражагача, кундуз кунлари −5…−8 даражача, чўл ҳудудларда эса −25…−27 даражагача пасаяди.
1 июлдан Тошкент шаҳрида тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади. Пойтахтдаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохона компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш учун 30 млрд сўм берилади. Навоий вилоятида бу тизимни ишга тушуришни вазирлик ўзига мажбурият сифатида олди.
2019 йилда 10 йилга қамалган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. У товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланган.
Андижон вилоятида 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига бориб урилди. Оқибатда улардан бири тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Тижорат банклари 5 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 200 — 11 290 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.
2022 йилда жамоатчилик Қирғизистон президенти Садир Жапаров гардеробидаги деярли 2,5 млн сомлик (қарийб $29,2 минг) ёки унинг йиллик даромадининг 2,5 баробарига тенг кийимларига эътибор қаратди. Мисол учун, ўтган йилнинг октябрида президент $15,3 минглик итальян курткасида кўриниш берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг