«Док-1 Макс» дориси бўйича жиноят иши қўзғатган ДХХ,18 нафар болани сақлаб қололмагани учун узр сўраган ССВ раҳбари, сенаторлар маъқуллаган давлат бюджети тўғрисидаги қонун, «Маҳалла бюджети» тизими, давлат хизматчилари сони қандай камайтирилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
ДХХ Тергов бошқармаси томонидан 18 бола ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» билан боғлиқ ҳолат бўйича Quramax medical ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди. «Қонуннинг бундай шаклда қабул қилиниши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.
Humo Arena`да ҳар оқшом меҳмонларни эртак, Coca-Cola карвони, байрамона салютлар, мазали таомлар ва сеҳрли лаҳзалар кутмоқда.
ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.
Туркиянинг «ŞA-RA ENERJĪ» ва Хитойнинг «Xian Electric Engineering» компаниялари Энергетика вазирлигининг Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида 213 километр ва 72 километр узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш тендерларида ғолиб бўлди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди. Учрашувда икки давлат муносабатларининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатлари муҳокама қилинди.
27 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтган Сенатнинг 36-ялпи мажлисида юқори палата вакиллари «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.
Тадбиркорлар ҳамда қурилиш, таъмирлаш ва безатиш билан боғлиқ товарлар сотиладиган дўконлар эгалари ҳозирданоқ RABAD қурилиш савдо марказидан тижорий кўчмас мулкини сотиб олишлари мумкин.
«Ўзгидромет» маркази директори Шерзод Хабибуллаев Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Янги йилнинг илк кунида эса водий вилоятларида қор ёғади.
23 ёшли жиззахлик фуқаро «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Туркистон ислом ҳаракати» террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини интернетда улашиб келган. Улар орасида Конституцияни хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи материал ҳам аниқланди. Фуқаро 3 йил 6 ойга қамалди.
1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади. Аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини маҳалланинг ўзи ундириб олади. Маблағларнинг 10 фоизи кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли жамғармаларга йўналтирилади.
Тармоқларда «Туркистонбанк» ва Hi-tech bank лизенциялари қайтариб берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. МБ бунга изоҳ бериб, лицензияси чақириб олинган Hi-tech bank маъмурияти регулятор қарори юзасидан судга мурожаат қилгани ва ушбу мурожаат процессуал тартибда кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда 61 та давлат ташкилоти ва 208 та ҳокимиятда 118 минг давлат хизматчиси ишлайди. Вазирлик ва идоралар камайтирилиши ортидан ходимлар сони ҳам қисқаради. «Қайси вазирликдан қанча одам қисқартирилиши ҳозирча маълум эмас. Аммо уларнинг сони аниқ камаяди», — деди Отабек Ҳасанов.
ССВ 18 нафар бола «Док-1 Макс» сиропини ичиб вафот этганини тасдиқлади. Аниқланишича, дори шифокор рецептисиз, мустақил ёки фармацевт тавсияси билан сотиб олинган ва меъёрдан ортиқ дозада қабул қилинган. Ҳолат ўрганилгач, етти нафар масъул ишдан олинди. Дори савдоси эса тўхтатилди.
Тижорат банклари 27 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 150 — 11 210 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 250 сўм.
Андижон вилоятида 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган 45 нафар судланувчининг аксариятига қамоқ жазоси тайинланди. Хусусан, Андижоннинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров 10 йилга, собиқ прокурор Қурбонали Асқаров эса 10,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.
Ўзбекистоннинг 11 ойлик ташқи савдо ҳисоботида ноябрда 173 млн долларлик кўмир импорти қайд этилди. Статқўм кўмир ва газ кўрсаткичлари алмашиб қолгани, шунинг учун бундай катта миқдорда кўмир олингандай кўринганини маълум қилди. Қозоғистон статистикаси билан фарқ бўйича ҳам тушунтириш берилди.
Ишдан олинган Сурхондарё ҳокими, депутатлик ваколати расман тугатилган Расул Кушербаев, Санкт-Петербургга кетган Шавкат Мирзиёев, Қашқадарёда шифохонада бўлган портлаш, ёш боласини шафқатсиз калтаклаган ургутлик аёл, Tracker`га урилган тез ёрдам машинаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг