Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади. Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон ва узум кўчатлари тарқатилади.
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Марҳумга хизмат кўрсатган Star Med Center’нинг икки шифокори касбий вазифаларини лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилди. Уларга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб 5 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Репатриация тадбирлари натижасида Украина Қуролли кучларининг урушда ҳалок бўлган 502 нафар ҳарбий хизматчисининг жасади ортга қайтарилди. Киев эса 52 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадини қайтаргани хабар қилинди.
Швейцария прокуратураси Lombard Odier хусусий банки ва унинг собиқ ходимини жиноий даромадларни ювишда айбламоқда. Улар Гулнора Каримованинг жиноий фаолиятини яширишга ёрдам беришда «ҳал қилувчи роль» ўйнагани таъкидланяпти.
Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов мамлакат ташкилотга аъзо бўлиш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлаганини маълум қилди. «22 та мамлакат билан музокаралар тугади, кўп қолмади», — деб ёзди у. Аввалроқ мамлакат АҚШ билан музокараларни якунлаганди.
Энди Uztelecom тармоғига уланиш янада осон. Uztelecom SIM-карта сотиб олиш орқали 100 ГБ бонусга эга бўлишни таклиф қилмоқда.
«Уч қаҳрамон», «Моана 2» ва олтита кинопремьера, Humo Fest 2.0 концерти, спектакллар, цирк томошалари, кўргазмалар, болалар учун тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар — умумий қилиб айтганда, кузнинг сўнгги ва қишнинг биринчи кунидаги барча кўнгилочар тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкент шаҳрида ўзи билан бирга яшаб келаётган аёлнинг 3 ёшли боласини пичоқлаб ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Сенат қўмиталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистондаги йод танқислиги бўйича ҳолат таҳлил қилинди. Қайд этилишича, мамлакат ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган намуналарнинг 25 фоизида йод миқдори талабга жавоб бермаслиги аниқланган.
Президент «Темирйўл транспорти тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. Вагон операторлари ва йўловчи ташувчилар нархларни эркин белгилаш имкониятига эга бўлади (давлат томонидан тартибга солинадиган ташувлар бундан мустасно).
Марказий банк шубҳали операцияларнинг олдини олиш учун бир шахсга бериладиган карталар сонини вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Тармоқларда 1 кишига 1 та карта берилиши ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистонда декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги асосан қуруқ об-ҳаво билан ўтади. 9−10 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…-17, кундуз кунлари 0…+15 даражагача ўзгариб туради. Ўзгидромет шарҳи.
Турар жой кўчмас мулк бозорида ноёб таклиф — нуфузли BI Sad’O ва Ботаника саройи турар жой мажмуаларидаги хонадонларини энди 25 фоизгача чегирма билан ҳарид қилиш мумкин.
Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларда яшовчи 4300 та хонадон 2−3 йилдан сўнг инвесторнинг ўзи молиялаштирадиган «Янги маҳалла» турар-жой мажмуасига кўчирилади. Уларга текинга тайёр янги уй берилади. Умумий 13 392 та хонадонга мўлжалланган янги мажмуанинг қолган қисмида сотиладиган уйлар бўлади. Батафсил.
Қозоғистон Миллий банки тенге курсининг кескин тушиши сабабли асосий фоиз ставкасини 14,25 фоиздан 15,25 фоизгача кўтаришга қарор қилди. Шунингдек, инфлация ва иқтисодий ўсиш бўйича башоратлар салбий томонга ўзгартирилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1-ярим йилликда ижтимоий соҳа, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашга режалаштирилганидан кам маблағ ажратди. Мактаб ва шифохоналардаги қурилиш-таъмирлаш ишларига ҳам камроқ маблағ йўналтирилди. Шу билан бирга, давлат аппаратини молиялаштириш ва «бошқа харажатлар» кўпайди.
Грузия бош вазири 2028 йилгача Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокаралардан воз кечилганини эълон қилди. Шундан сўнг Тбилисида бир неча минг киши йиғилди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлди. Президент Саломе Зурабишвили ҳам намойишга қўшилди. Жараён давомида 43 киши қўлга олинди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат +3…+8 даражагача пасаяди.
Энди бир шахс томонидан маълум вақт давомида бир нечта божхона операциялари амалга оширилса, уларни тўлашнинг бош таъминотини тақдим этиш мумкин. Божхона қўмитаси аризани 10 иш куни ичида кўриб чиқади ва бош таъминотни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 6-мактабда информатика ўқитувчиси қўшимча дарс вақтида 15 ёшли ўқувчини калтаклади. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг