Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 6-мактабда информатика ўқитувчиси қўшимча дарс вақтида 15 ёшли ўқувчини калтаклади. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олинди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти Когон туманида иссиқхона масъуллари газ қувурига яширинча уланиб, 8,85 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди. Далилий ашёлар ва ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи 22 ёшли аёл ўзига таниш қизга мўмай даромадли иш топиб беришни ваъда қилиб, Туркияга фоҳишаликка юбораётгани аниқланди. Улар Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.
2020 йилдан буён Сенат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Илгари у Украина (ўриндошлик асосида Молдовада) ва Францияда (ўриндошлик асосида Португалияда) ҳам элчи бўлиб ишлаган.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида оралиқ масофага амал қилмаслик оқибатида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмади.
Фойдаланувчидаги пластик карталар сонини чеклаш режаси, Самарқанд ҳокимлигидан кетган Эркинжон Турдимов, Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилишга ёрдам берадиган туркиялик мутахассислар, президентнинг диний маърифатга оид йиғилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини бутунлай тақиқловчи қонун қабул қилинди. Ҳужжат бундай тақиқ бўйича дунёдаги энг қатъий талаблардан бири экани таъкидланмоқда. Танқидчилар ва инсон ҳуқуқлари вакиллари қонунни қоралади.
Омбудсман тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири унинг ваколатларини кенгайтирди: энди у таъсир чоралари — огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома қўллаши мумкин. Омбудсман ва унинг жамоаси маҳкумлар сақланадиган жойларга исталган вақтда олдиндан огоҳлантирмасдан ташриф буюра олади.
Сенат қўмитасида Андижондаги истироҳат боғида чархпалак қуриш лойиҳаси тадбиркорлик хусусиятига эга бўлишига қарамай, «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичига ўтказилгани ва ғолиб деб топилгани кескин танқид қилинди. Ҳудди шундай ҳолат Зарафшондаги аэропорт биносини таъмирлашда ҳам кузатилган.
Тошкент Фотосуратлар уйида «XIX асрда Ўзбекистон» номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда сирли фотограф томонидан XIX асрда олинган ва ҳозирда Россиянинг Кунсткамера музейида сақланаётган фотосуратлар кўрсатилди. «Газета.uz» туркиялик тадқиқотчилар ташаббуси билан ўтказилган кўргазмадан репортаж тайёрлади.
Президент йиғилишида интернетдаги радикал ғоялар Ўзбекистон аҳолисининг заиф қатламлари, жумладан, ёшларни ноқонуний гуруҳлар таъсирига тортаётгани таъкидланди. Мутасаддиларга маҳаллаларда маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни билим ва меҳнатга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Истанбул прокуратураси Туркияга 600 млн доллардан ортиқ қалбаки долларлар кириб келгани ҳақидаги хабарлар юзасидан тергов бошлади. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси фуқароларни долларни фақат расмий банклар ёки лицензияли валюта айирбошлаш нуқталаридан олишга чақирди.
Тошкентда эски ТошМИ олдидаги мураккаб йўл узели қайта ташкил этилмоқда. Бу ерда транспорт оқими бўлинади, қайрилиб олиш қисмлари қайта кўриб чиқилади. Реконструкция ишлари собиқ «Тошсельмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам қамраб олади. Пудратчи — China State Construction.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов нега баъзи давлатларда хавфсизлик қоидалари ишлаши ва баъзиларида ишламаслигини тушунтирди. «Ғарбда қоида ишлаши улар инсофлироқ эканидан эмас. Агар қаердадир ёнғин ҳолатида чиқиш эшиги ишламай қолса, суғурта компанияси ўша корхона эгасини „бурнидан булоқ“ қилади», дейди у.
Ўзбекистонда озиқ-овқат экспорти 2023 йилга нисбатан 1,2 баробарга ўсиб, 2 млрд доллардан ошди. Аммо 64 та туманда экспорт 2023 йилга нисбатан камайган, ундан 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. Президент ҳокимларни дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб, янги имкониятларни ишга солиш ҳақида огоҳлантирди.
Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудларда сўнгги 117 йил ичида ноябрь ойидаги энг кучли қор ёғди. Ёғингарчилик туфайли транспорт фаолияти издан чиқди, авиақатновлар бекор қилинди. Беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Ундан оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Хусусан, ота ва она воқеа оқибатида вафот этди, 2 нафар вояга етмаган қиз шифохонада.
Асли жарқўрғонлик Рўзихон Очилов ҳаётини почтага бағишлаган. 58 ёшли почтачи ҳар куни 100 чақиримдан ортиқ масофа босиб, чўлдаги шаҳар аҳолисига даврий нашрлар, хатлар ва жўнатмаларни етказади. «Газета.uz» энг кўҳна касблардан бирининг қувончлари, қийинчиликлари ва тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида «Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» лойиҳалари ишга туширилмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосида айбланиб, 8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди. У Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг