Архив

Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганлар ушланди
4 июль 2022, 11:59

Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берганлар ушланди

Чирчиқда Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси ҳамда талаба Жисмоний тарбия ва спорт университетига абитуриентни ўқишга киритиш эвазига 4500 доллар олганликда гумонланмоқда. Шу каби ҳолат Юқоричирчиқда ҳам кузатилди, гумондор 4500 долларни олганида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланди.

Конституцияда Қорақалпоғистон мақоми ўзгармайди ва муҳокамалар муддати эса узайтирилди
4 июль 2022, 11:31

Конституцияда Қорақалпоғистон мақоми ўзгармайди ва муҳокамалар муддати эса узайтирилди

Қонунчилик палатаси депутатлари Конституциядаги Қорақалпоғистонга оид 70, 71, 72, 74, 75-моддаларни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Қолаверса, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 15 июлга қадар узайтирилди.

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
4 июль 2022, 10:14

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат сабабли ўрнатилган комендантлик соатларида Нукус аэропортининг фаолияти вақтинча чекланади. Шу боис якшанба куни қолдирилган рейс йўловчилари душанба куни кундузи манзилига етказилиши маълум қилинди.

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?
4 июль 2022, 09:56

Президент Нукусда нималарни таъкидлади?

Шавкат Мирзиёев мамлакат халқига мурожаатида маълум кучлар «конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида… вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринишаётганини» таъкидлади. Қорақалпоғистоннинг мақоми ўзгармаслигини яна бир бор айтиб, сўнгги йилларда минтақада рўй берган ўзгаришларни санади.

Фото: Нукусдаги вазият: тинч, бироқ хавотирли
3 июль 2022, 20:15

Фото: Нукусдаги вазият: тинч, бироқ хавотирли

Қарийб бир сутка давомида шовқин чиқарувчи восита ва ўқ овозлари эшитилиб турган Нукус бугун тинч. Шифохоналарда яраланганлар кўп. Аҳоли яқинларини ҳалок бўлганлар ва ҳибсга олинганлар орасидан қидирмоқда. Кўчаларда ёнган шина ва қон изларини кўриш мумкин. Шуҳрат Латипов фоторепортажи.

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида
3 июль 2022, 17:53

«Қўлларига милтиқ олганлар Миллий гвардия ходимларини отди». Президент Нукусдаги намойишлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Нукус аҳолиси билан суҳбатда ташқи кучлар таъсири остида одамлар қўлига милтиқ олиб, Миллий гвардия ходимларини отганини маълум қилди. У президент сифатида Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатилиши ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига кафолат берди.

Қорақалпоғистон аҳолисидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралди
3 июль 2022, 17:10

Қорақалпоғистон аҳолисидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралди

Ўзбекистон Миллий гвардияси Қорақалпоғистон аҳолисидан фавқулодда ҳолат режими ва комендантлик соатига (21:00—7:00) риоя қилиш ва зарурат бўлмаган тақдирда уйдан чиқмасликни, қолаверса, фақат расмий хабарларга ишонишни сўради.

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев
3 июль 2022, 16:34

Қорақалпоғистондаги тинч аҳоли ва органлар ходимлари орасида қурбонлар бор — Шавкат Мирзиёев

Президент Қорақалпоғистондаги намойишларда айрим кимсалар органлар ходимларига ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани, қўриқланадиган ҳудудларга бостириб киришга уринганини таъкидлади. «Минг афсуски, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органлари орасида қурбонлар бор», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баноёт берди
3 июль 2022, 16:20

Қозоғистон ТИВ Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баноёт берди

Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Вазият тўлиқ назоратга олинди — Қорақалпоғистон коменданти
3 июль 2022, 14:58

Вазият тўлиқ назоратга олинди — Қорақалпоғистон коменданти

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. «Вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда», — дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди
3 июль 2022, 13:04

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасидаги поезд қатнови бир рейсга бекор қилинди

3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди
3 июль 2022, 12:37

Қорақалпоғистон аҳолисига SMS орқали ўзгартишлар рад этилганлиги ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга
3 июль 2022, 12:18

«Ўзларинг [ўзгартишларни] тасдиқлагансизлар. Нимага менга телефон қилмадинглар?» Президент — Жўқорғи Кенгесга

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларининг ўзлари Конституцияда республиканинг мақомини ўзгартиш таклифини киритгани ва тасдиқлагани ҳамда аҳолининг норозилиги ҳақида хабар бермаганини танқид қилди. «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди
3 июль 2022, 10:32

Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди
2 июль 2022, 23:27

Қорақалпоғистонда 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилди

Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»
2 июль 2022, 22:00

Шавкат Мирзиёев: «Тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш — барчамизнинг бурчимиздир»

«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes
2 июль 2022, 21:18

Алишер Усмонов энди Ўзбекистонга икки карра кўпроқ сармоя киритмоқда — Forbes

Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди
2 июль 2022, 20:54 1

Президент: Конституциянинг 70−75-моддалари ўзгартирилмайди

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларининг амалдаги таҳрирлари ўзгаришсиз қолдирилиши кераклигини айтди.

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди
2 июль 2022, 17:56 1

Шавкат Мирзиёев Нукусга учиб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди
2 июль 2022, 16:49

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги битта ўтказиш пунктини вақтинча ёпди

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг