Ўзгидромет шошилинч ахборот эълон қилди — душанба кунидан бошлаб Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25−28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
2023 йилнинг май ойидан юридик шахслар ва ЯТТларга масофавий ҳисобварақ очишга рухсат берилади. Шунингдек, корхоналар электр энергияси, газ ва бошқа коммунал хизматларни етказиб бериш бўйича шартномаларни электрон шаклда расмийлаштириши мумкин бўлади.
Самарқандда 10 ноябрь куни Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Венгриянинг биринчи хонимлари махсус ташкил этилган «Ўзбекистон ранглари» кўргазмасига ташриф буюрди.
Тошкент марказида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Унинг қуввати 630 кВтга тенг. Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Кўргазма залида Челябинск вилояти саноат, газ, машинасозлик ва озиқ-овқат корхоналари маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
2023 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 9 турдаги статистик ҳисоботлар, жумладан, меҳнат ҳолати, ходимлар сонини ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича тақсимлаш, мева-сабзавот харид қилиш ва бошқалар тўғрисидаги ҳисоботлар бекор қилинди (рўйхат).
Юридик шахслар жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги архив ҳужжатларни, шунингдек, молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботларни сақлаш ва архивга топшириш мажбуриятидан озод этилди. Ўзгартириш 2022 йил 1 январь ва ундан кейин чиқарилган ҳужжатларга таъсир қилади.
Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.
Президент касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан 11 ноябрни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш таклифини билдирди. Агар таклиф маъқулланса, кейинги йилдан мазкур сана дам олиш куни бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Қозоғистон термасига қарши ўйин 16 ноябрь куни, Россияга қарши баҳс эса 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. МТЖнинг ушбу ўйинларни ҳам ўз ичига олган йиғини 13 ноябрь куни бошланади.
Адлия вазирлиги тақдим этган қонун лойиҳасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш, намойиш этиш ҳамда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Ушбу ҳаракатларни содир этганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.
ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг Рақамлаштириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа тармоқлар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида йўлдан ўтаётган она-бола Истана уриб кетиши оқибатида шифохонада вафот этди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва нисбатан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи +9…+14 даража, кечаси эса +5 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
ПФМЛнинг U-16 мусобақасида Бухорога қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасигача ҳисобда олдинда борган Наманган жамоаси қўшиб берилган дақиқаларда «шубҳали тарзда» 2 та гол ўтказиб юборган. «Ачинарлиси, бу голлардан сўнг иккала жамоа футболчилари бир-бирини очиқчасига табриклаган», — дейилади ЎФА баёнотида.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.
Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида «Янги иқтисодий имкониятлар ҳудуди»ни барпо этиш таклифини илгари сурди. Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг Самарқанддаги саммитида нутқ сўзлаб, долзарб замонавий муаммоларни ҳал қилишда умумий ёндашувларни аниқлашга чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг