Архив

1 ноябрдан нималар ўзгаради?
30 октябр 2022, 12:15

1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхати кенгаяди, энди «коробка» уйлар учун ҳам субсидия берилади, шифокорлар етишмаган ҳудудларда талабалар ишга олинади, кўп квартирали уйлардаги умумий майдонга қўшимча объект қуриш тақиқланади, ёшларга компьютер хариди учун кредит берилади — 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Икки тиллилик? Чала тиллилик!
30 октябр 2022, 12:00

Икки тиллилик? Чала тиллилик!

Ёзувчи Хуршид Даврон 1989 йилда икки тиллиликка қарши шундай деганди: «Маърифатли сиёсатчи ўз халқини алдаш йўлидан бормайди. У алданган халқ қалбида фақат қаҳр-ғазаб тўпланишини, ишончи топталган халқда олдга ҳаракат қилиш завқи сўниб боришини, унинг ижодкорлик қуввати сусайишини билади».

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади
30 октябр 2022, 11:45

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Мамлакат умумий рўйхатда Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдирди.

Ургутда катта тезликда кетаётган Lacetti 4 пиёдани уриб юборди, 2 нафари ҳалок бўлди
30 октябр 2022, 10:42

Ургутда катта тезликда кетаётган Lacetti 4 пиёдани уриб юборди, 2 нафари ҳалок бўлди

Ургутда катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 4 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сеулдаги тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор
30 октябр 2022, 10:30

Сеулдаги тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, улар орасида ўзбекистонлик ҳам бор

Жанубий Корея пойтахти Сеул марказида Хеллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 151 киши ҳалок бўлди, 82 нафари жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида 19 нафар хорижлик, жумладан, камида бир нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги аниқланди.

Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси қабул қилинди
29 октябр 2022, 18:28

Янги таҳрирдаги меҳнат кодекси қабул қилинди

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилинди. 1995 йилдаги биринчи таҳриридан фарқли равишда, унда мажбурий меҳнатни тақиқлаш, ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслик кабилар асосий принцип этиб белгиланди. Давлат эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?
29 октябр 2022, 16:15 1

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?

Президентнинг у ёки бу ҳудудга ташрифидан олдин, у ҳақиқий ҳолатни жуда яхши билишини таъкидлаб, буни қилмасликка чақирган бўлсада, кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилади. Ушбу амалиёт ҳануз давом этмоқда. «Газета.uz» Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрганини кузатди.

Ўзбекистонда ковид статистикаси яна кўтарила бошлади
29 октябр 2022, 15:35

Ўзбекистонда ковид статистикаси яна кўтарила бошлади

Ўзбекистонда октябрь ойининг ўрталарида кетма-кет 5 кун ҳеч кимда коронавирус аниқланмаганди. Бироқ ой охирларига келиб, расмий статистикада жонланиш қайд этилди. Жумладан, 26 октябрдан бери кунлик ковидга чалинганлар сони 20 нафардан ошиб кетди.

Бўстонлиқдаги 11,4 гектар боғни 550 000 долларга сотишга уринишди
29 октябр 2022, 13:32

Бўстонлиқдаги 11,4 гектар боғни 550 000 долларга сотишга уринишди

Бўстонлиқ туманида икки шахс вақтинча фойдаланиш учун ажратилган боғнинг 11,4 гектар ерини бошқа бир фуқарога 550 000 долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 50 минг долларини Тошкент шаҳрида олишганда қўлга тушди.

Америкадан келиб ўзбек тилини ўрганишади. Биз эса…
29 октябр 2022, 12:00

Америкадан келиб ўзбек тилини ўрганишади. Биз эса…

«20−30 йилларда саводсизликни тугатиш ҳаракати бўлган эди. Ҳозир саводсизликка қарши кураш лозим бўлиб қолди». Тоҳир Маликнинг 33 йил аввалги ушбу сўзлари бугун ҳам долзарблигини асло йўқотмаган. У Америкадан келиб ўзбек тилини ўрганишаётгани, биз эса томошабин бўлиб турганимизни ҳам қайд этганди.

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита
29 октябр 2022, 11:53 1

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита

Ўзбекистонда атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи — 93% (397 минг тонна). Экоқўмита транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Чизкейклар
29 октябр 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Чизкейклар

«Сан-Себастян» шоколадли чизкейки, кекс ёки олхўрили брауни-чизкейк, анжирли, ваниль-шоколадли чизкейк — Zira.uz таомномасини ширин чизкейклар рўйхати билан бойитишни учун янги рецептларни тақдим этади.

«Ўзагроэкспортбанк» ҳукуматнинг «ёпиқ» қарори билан, тендерсиз хусусийлаштириляптими?
29 октябр 2022, 10:00

«Ўзагроэкспортбанк» ҳукуматнинг «ёпиқ» қарори билан, тендерсиз хусусийлаштириляптими?

«Ўзагроэкспортбанк»даги давлат улуши ҳукуматнинг «ёпиқ» қарорига асосан танловсиз хусусий корхонага ўтказилиши мумкин. Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давактив вазиятга изоҳ бермаяпти. Давлат банкнинг муаммоли кредитларини янги эгасига топширишдан олдин ҳам ҳисобдан чиқариши мумкин эди.

«Тожикистонни назарда тутгандим». Дмитрий Гордон — Ўзбекистонда Эрон дронларининг «ишлаб чиқарилиши» ҳақида
29 октябр 2022, 08:44

«Тожикистонни назарда тутгандим». Дмитрий Гордон — Ўзбекистонда Эрон дронларининг «ишлаб чиқарилиши» ҳақида

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги сўнгги баёнотига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, аслида у Тожикистонни назарда тутган, «лекин менинг тилим Ўзбекистон сўзини айтди».

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган
28 октябр 2022, 23:00

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган

Антикоррупция агентлиги 1378 нафар давлат хизматчиси, жумладан, 138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчилари давлат иши билан биргаликда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келаётганини аниқлади. Тендерларда амалдорлар ва уларнинг яқинлари ғолиб чиққан ҳолатлар ҳам қайд этилди

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель
28 октябр 2022, 22:37

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.

28 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 октябр 2022, 22:00

28 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

35,8 млн кишига етган Ўзбекистон аҳолиси, Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрган Шавкат Мирзиёев, Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилиши, Қашқадарёда авария ҳолатидаги 35 та тарихий обида ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Йил бошидан буён 395 минг россиялик, уларнинг ярмидан кўпроғи сўнгги уч ойда, Ўзбекистонга келди
28 октябр 2022, 21:12

Йил бошидан буён 395 минг россиялик, уларнинг ярмидан кўпроғи сўнгги уч ойда, Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган.

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди
28 октябр 2022, 20:31

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер тасодифий шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. У исландиялик гроссмейстерни 4:0 ҳисобида, жаҳон чемпионлигига номзодни эса икки марта мағлуб этди.

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди
28 октябр 2022, 19:41

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди. Афғонистон таҳдидлар манбаига айланмаслиги кераклиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг