Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат +29 даражагача етиши мумкин. Шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Жорий йилнинг III чорагида иккиламчи бозорда турар-жой нархлари 5,2%га, йил бошидан буён эса 18,1%га қимматлашди. Кўчмас мулк ижараси эса 14% га ошган. Нархларнинг ўсишига талабнинг ортиши, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши таъсир кўрсатди.
Хитойнинг Exeed автомобил бренди Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда. Компания 2023 йил бошида машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Тошкент вилоятида уч нафар шахс тадбиркорга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидан 16 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $1,4 млн сўраган. Улар келишилган суммадан $300 мингни олаётганда ушланди. Гумонланувчиларга ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистоннинг Тошкентга яқин бўлган ҳудудида тонги соат 04:39 ва 05:16 да икки зилзила содир бўлди. Унинг кучи Тошкент туманида сезилди.
Жиззахда юз берган ЙТҲда Cobalt трактор тиркамасига урилиши оқибатида машинада бўлган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, ҳайдовчи ва уч нафар вояга етмаган йўловчи жароҳатланди. Қорақалпоғистонда содир бўлган аварияда эса икки нафар вояга етмаган шахс жабрланди, улардан бири машина бошқарувида бўлган.
1925 йил 13 октябрь. Бундан 97 йил аввал Буюк Британининг илк аёл бош вазири Маргарет Тэтчер дунёга келганди. Ўзининг шахсий сифатлари ва қатъиятлилиги орқали ҳукуматни 12 йил давомида бошқарган Тэтчер тарихга «Темир хоним» номи билан кирган. Унинг ҳаётига оид қизиқ фактлар «Газета.uz» материалида.
Зўравонлик учун жазо кучайтирилиши, Самарқандда аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 суткага қамалган «мулла», МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси, 2030 йилда 41 млндан ошадиган аҳоли, нобуд бўлган тимсоҳ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 3 нафар шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчи банкоматларни бузишга уринди. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши очилди. Улар тергов давомида гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ташаббусли бюджет фуқароларнинг дахлдорлик ҳиссини сезиларли даражада ошириши ва ҳаёт сифатини яхшилаши мумкин. Қолаверса, у барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда самарали воситага айланиши мумкин, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска.
Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида «Ўзмиллийбанк» картадаги пул маблағларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган қоидалар билан ўртоқлашди.
Сенат раиси зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш учун қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳужжатлар пакети тайёрлангани ва яқинда президентга ахборот берилишини маълум қилди. «Жамоатчилик вакиллари „Ҳамма жим ўтирибди“, деган фикрда бўлмаслиги керак», — дея таъкидлади Танзила Нарбаева.
2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда «Имкониятлар маркази» фаолияти ташкил этилади. Улар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ва касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 12,94 сўмга қимматлаб, 11 108,25 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
МБ ҳисоботига кўра, сентябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция динамикаси пасайиб, 14,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича юқори кўрсаткичлар Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, паст кўрсаткичлар Навоий, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.
Нейропсихолог Нафиса Усмонхўжаева ва махсус таълимга муҳтож болаларни ўқитиш бўйича мутахассиси Керри-Лин ду Пласси болаларга индивидуал ёндашув ва инклюзивликнинг муҳимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.
13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.
БААнинг WizzAir Abu Dhabi лоукостер авиакомпанияси 13 декабрдан Самарқандга парвозларни амалга оширади. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади. Компания веб-сайтида дастлабки рейсларнинг нархи 90 доллар эканлиги кўрсатилган.
Транспорт вазирлиги ва Uzbekistan Airports вакилларининг Malaysia Airports Holdings Berhad (MAHB) компанияси билан бўлиб ўтган учрашувида Бухоро аэропортини модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш учун тадбиркорларни жалб қилиш механизмлари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг