Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган яна 29 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Уларнинг 3 нафари 5 йилдан 10 йилгача қамалди, қолган 26 нафари эса жаримага тортилди. Уларга шунингдек, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш тақиқланди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Индонезия таълим университети билан қўшма таълим дастурлари учун қабул бошланди. Қабул 21 сентябргача давом этади.
«Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди. Низом билан давлат фуқаролик хизмати тизимида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартиби белгиланиши кутилмоқда.
Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун уй эгаларидан олинди.
Наманганнинг Мингбулоқ туманида Lacetti юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 5-синф ўқувчисини уриб юборди. Қиз касалхонада вафот этган.
Октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг йирик авиакомпанияси Самарқандга янги қатновларни йўлга қўяди. Шаҳарга парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 5 мартагача кўпаяди.
Марказий банк 20 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 979,29 сўм этиб белгилади. Ушбу қийматдан келиб чиқиб тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Invento UIS`нинг юқори малакали ўқитувчилари мактабнинг тузилиши ва ота-оналарнинг фарзандларини ўқитиш жараёнида қатнашишлари нима учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб беришди.
1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган максимал ўртача ойлик иш ҳақи миқдори оширилади. Жами 352 минг фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойида ҳам камайишда давом этиб 34,08 млрд долларни ташкил этмоқда. Захиралар кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2021 йил апрелдан бери энг паст даражага етди.
Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, ходим тақиқни олиб ташлайди.
Бойсун туманидаги фермер хўжалигига бириктирилган тоғли ҳудудда 10 туп Зарафшон арча, 7 туп кўк терак дарахтлари таг қисмидан кесилганлиги аниқланди. Бунинг ортидан ўсимлик дунёсига 105 млн сўм зарар етказилган. Уни фермер хўжалиги қоплайдиган бўлди. Шунингдек, иш бўйича ҳужжатлар судга оширилди.
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Афғонистон» мультимодал йўлагини ривожлантириш мақсадида «Қашғар-Ўш-Андижон-Ғалаба-Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйлаб юк поездини синов ўтказиш бошланди. Юк таркибига озиқ-овқат, маиший техника ва хўжалик моллари киради.
Навоий вилоятида бир гуруҳ шахслар иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 гектар ерни 200 минг долларга сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорлар келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
Пойтахтни кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа, Қашқадарё ҳокимига туризм соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан берган президент, Тошкентда рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилган аёл, Шавкат Мирзиёевнинг транспорт соҳасидаги ишлар сустлиги ҳақида гапиргани ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раиси Ҳуснутдин Ҳосиловни 3 ойда тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди. Мутасаддиларга водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш вазифасини топширди.
Президент МБга берилган 1 трлн сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча $100 млн хорижий кредит линияларини жалб қилиш топшириғи бўйича маблағлар тадбиркорларга етиб бормаганини танқид қилди. Пул банкларга жойланмаса, МБ раҳбариятига нисбатан қатъий чора кўрилади.
Президент Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 млрд сўм ажратиш топшириғини берди. Шунингдек, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон ва араб давлатларидан авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.
Ижтимоий тармоқларда хакерлар Asakabank ҳисоб рақамидан 700 минг доллар ўғрилагани ҳақида хабарлар тарқалди. Банк матбуот хизмати ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилгани, ҳодиса мижозлар жамғармаларига таъсир кўрсатмаслигини қайд этди.
26 сентябрдан 24 октябргача Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида «Таълим ва касб-2022» кўргазмаси бўлиб ўтади. Абитуриентлар тўгридан тўгри университет ходимларидан долзарб маълумотларни олишлари мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг