Архив

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди
20 сентябрь 2022, 18:01

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тожик-қирғиз чегарасидаги вазият юзасидан фикр алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Улар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеани муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва икки томонлама келишувларга эришилганини олқишлади.

«Ўзбекистон БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллайди» — Антониу Гутерриш
20 сентябрь 2022, 17:44

«Ўзбекистон БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда етакчи ўринни эгаллайди» — Антониу Гутерриш

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади. Гутерриш Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва иқлим каби соҳаларда ишончли ҳамкор эканини қайд этди.

Сирдарё ва Бухорода институт дипломини олиб бериш ва техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар аниқланди
20 сентябрь 2022, 17:16

Сирдарё ва Бухорода институт дипломини олиб бериш ва техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар аниқланди

Сирдарёда икки шахс фуқарони мансабдор танишлари орқали Ирригация институтининг Қарши филиалини тугатганлик тўғрисида диплом олиб беришига ишонтирган. Бухорода ҳам туризм ва маданий мерос техникумига ўқишга киритиш эвазига фуқаролардан пул олган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар ҳужжат дубликатини онлайн олиши мумкин
20 сентябрь 2022, 17:04

Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар ҳужжат дубликатини онлайн олиши мумкин

Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар учун ҳужжат дубликатини масофадан туриб олиш хизмати яратилди. Бунинг учун ягона порталга (my.gov.uz) ариза юборилади. Дубликат электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
20 сентябрь 2022, 16:49

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқотда Шавкат Мирзиёевга тожик-қирғиз чегарасидаги воқеалар ривожи ҳақида маълумот берди.

Долларнинг расмий курси пасайди
20 сентябрь 2022, 16:14

Долларнинг расмий курси пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 28,83 сўмга арзонлаб, 10 950,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса кўтарилди.

Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати тасдиқланди
20 сентябрь 2022, 15:47

Шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ҳудудлар рўйхати тасдиқланди

Шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган 297 та олис ва чекка ҳудуд рўйхати тасдиқланди. Уларнинг маошига 2 млн сўм устама белгиланади ва ипотека асосида уй-жой сотиб олишда 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан ошмаган қисми қоплаб берилади.

Food City савдо мажмуасида улгуржи бозор очилади
20 сентябрь 2022, 15:00

Food City савдо мажмуасида улгуржи бозор очилади

24 сентябрь куни Food City савдо мажмуаси улгуржи бозор очилишига таклиф қилади. Ушбу бозорда савдо эрталабки соатларда амалга оширилади.

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди
20 сентябрь 2022, 14:30

Тошкентда юк машинаси кўприк четига ағдарилиб кетди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган юк машинаси янги қурилган кўприкнинг четига ағдарилди. Ҳайдовчи қўлидан жароҳат олди. Ҳозирда ушбу йўлнинг бир қисми таъмирлаш учун ёпилган.

Politico: АҚШ келишув эвазига Ўзбекистонга афғон самолётларини бериши мумкин
20 сентябрь 2022, 14:19

Politico: АҚШ келишув эвазига Ўзбекистонга афғон самолётларини бериши мумкин

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга «чегара хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш» бўйича норасмий келишув эвазига афғон самолётларининг бир қисмини бериши мумкин, деб ёзади Politico нашри.

«Сардоба иши» бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди
20 сентябрь 2022, 14:14

«Сардоба иши» бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди

Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган яна 29 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Уларнинг 3 нафари 5 йилдан 10 йилгача қамалди, қолган 26 нафари эса жаримага тортилди. Уларга шунингдек, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш тақиқланди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро дастурлар учун қабулни эълон қилди
20 сентябрь 2022, 13:00

Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро дастурлар учун қабулни эълон қилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Индонезия таълим университети билан қўшма таълим дастурлари учун қабул бошланди. Қабул 21 сентябргача давом этади.

Давлат фуқаролик хизмати тизимини мониторинг қилиш таклиф этилди
20 сентябрь 2022, 12:46

Давлат фуқаролик хизмати тизимини мониторинг қилиш таклиф этилди

«Давлат фуқаролик хизмати соҳасида мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси муҳокама учун порталга қўйилди. Низом билан давлат фуқаролик хизмати тизимида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ўтказиш тартиби белгиланиши кутилмоқда.

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди
20 сентябрь 2022, 12:16

Тошкент вилоятида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди

Паркент туманидаги хонадонларнинг бирида XVI-XVII асрларга оид мис тангалар топилди. Уларнинг сони 939 та эканлиги аниқланиб, ўрганиш ва давлатга топшириш учун уй эгаларидан олинди.

Наманганда ЙТҲ оқибатида 5-синф ўқувчиси вафот этди
20 сентябрь 2022, 11:53

Наманганда ЙТҲ оқибатида 5-синф ўқувчиси вафот этди

Наманганнинг Мингбулоқ туманида Lacetti юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 5-синф ўқувчисини уриб юборди. Қиз касалхонада вафот этган.

Azerbaijan Airlines Бокудан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди
20 сентябрь 2022, 11:44

Azerbaijan Airlines Бокудан Самарқандга авиақатновларни йўлга қўяди

Октябрь ойидан бошлаб Озарбайжоннинг йирик авиакомпанияси Самарқандга янги қатновларни йўлга қўяди. Шаҳарга парвозлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 5 мартагача кўпаяди.

Тижорат банклари 20 сентябрь учун таклиф қилаётган доллар курси
20 сентябрь 2022, 11:35

Тижорат банклари 20 сентябрь учун таклиф қилаётган доллар курси

Марказий банк 20 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 979,29 сўм этиб белгилади. Ушбу қийматдан келиб чиқиб тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.

Invento: «Энг муҳими — ота-оналар фарзандлари билан суҳбатлашишлари керак»
20 сентябрь 2022, 11:00

Invento: «Энг муҳими — ота-оналар фарзандлари билан суҳбатлашишлари керак»

Invento UIS`нинг юқори малакали ўқитувчилари мактабнинг тузилиши ва ота-оналарнинг фарзандларини ўқитиш жараёнида қатнашишлари нима учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб беришди.

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади
20 сентябрь 2022, 10:57

350 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси оширилади

1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган максимал ўртача ойлик иш ҳақи миқдори оширилади. Жами 352 минг фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.

Олтин-валюта захиралари 2021 йил апрелидан бери энг паст даражага тушди
20 сентябрь 2022, 10:49

Олтин-валюта захиралари 2021 йил апрелидан бери энг паст даражага тушди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари август ойида ҳам камайишда давом этиб 34,08 млрд долларни ташкил этмоқда. Захиралар кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2021 йил апрелдан бери энг паст даражага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг