АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 16,60 сўмга қимматлаб, 10 979,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Пойтахтнинг Кўкча-Оқтепа маҳалласида яшовчилар ҳудуддаги кўп қаватли уй қурилишидан норози эканликларини билдирди. Аввалига 2 қаватли бўлиши айтилган бино кейинчалик 12 қаватли уй экани маълум бўлган. Аҳоли бино маҳалла инфратузилмасига салбий таъсир қилишидан хавотирда. Ҳозирда қурилиш тўхтатилган.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2022 йилги учинчи стипендия танловини эълон қилди. 226 номзодга мўлжалланган танловнинг 34 ўрни бакалавриат учун, 95 ўрни магистратура учун, 97 ўрни эса докторантура учун ажратилади. Ҳужжатлар 20 сентябрдан 20 октябрга қадар қадар қабул қилинади.
Тадбир Shell компаниясининг Ўзбекистондаги энг йирик етказиб берувчи ва расмий дистрибютори — OilGroup томонидан ташкил этилди. Конференцияда мойлаш материалларининг асосий истеъмолчилари иштирок этди.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди.
Қирғизистон президенти қирғиз-тожик черагасидаги тўқнашувлар ортидан халққа мурожаат йўллади. У Ўзбекистон билан барчаси ҳал қилинганлиги, аммо Тожикистон билан чегара ҳудудлар муаммоли эканлигини таъкидлади. Шунингдек, президент келишмовчиликларни фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга даъват этди.
Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.
Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.
Марказий банк 19 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 962,69 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг рейтингини тузди. Кучли учликка Тошкент шаҳри, Навоий ва Бухоро вилоятлари кирди. Индекс 2015—2021 йиллар учун ҳисобланган.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор билан пойтахтда 2023−2027 йилларда йиллик 7 млн дона мавсумий гуллар ва 75 минг тупдан зиёд кўчатлар экилади. Шунингдек, 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.
Андижонда Cobalt ҳайдовчиси ЙПҲ ходимини машина капотида судраб кетди. Ходим ерга йиқилиб, қўл ва оёқларидан жароҳат олди. Айбдорга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.
Самарқанддаги Регистон яратувчиси — Баҳодир Ялангтўш ҳақида тарихий фильм суратга олиш бошланди. Тасвирга олиш ишлари «Ўзбекфильм» киноконцернининг янгиланган панорамали павильонида ўтказилмоқда. Унга Жаҳонгир Ахмедов режиссёрлик қилади.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети БААнинг нуфузли CROWN PLAZA Dubai Marina меҳмонхоналар гуруҳи бошқарув компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Университетнинг Туризм факультети талабаларидан 10 нафари ҳар йили Дубайнинг беш юлдузли меҳмонхоналарида амалиёт ўтайди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво сокин, ёғингарчиликларсиз, бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари жануб вилоятларида ҳарорат +35 даражагача кўтарилади.
БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига истисно тариқасида видеомурожаат орқали бўлажак сессияда нутқ сўзлаш имконини берди. Бу қарорни 101 давлат, жумладан Қозоғистон қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро қурбонлари сони 84 нафарга етди. Қирғизистонда мотам эълон қилинди. Тожикистон қирғиз томонини «қуролли тажовузда» айблади, Қирғизистон эса «мамлакат ҳудудий яхлитлигига тажовуз» деб эълон қилди. РФ президенти давлат раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Тармоқларда Хатирчи туманидаги хонадонларнинг бирида кўмилган одам скелети топилгани ҳақидаги хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси фуқаро тегишли органларга одам суягига ўхшаш суяклар чиққани ҳақида хабар берганини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ва экспертиза ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида ИИО ходимлари аёл кишини уйидан мажбурлаб олиб чиқиб, машинага миндиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, аёл мажбурий тартибда судга олиб кетилаётган бўлган. Ходимлар ҳаракати юзасидан прокуратура томонидан текширув ўтказилмоқда.
Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 19−24 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг