Архив

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида овоз бериш якунланди
18 сентябрь 2022, 11:59 2

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумида овоз бериш якунланди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2-мавсумига овоз беришлар 17 сентябрь куни якунланди. Жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Натижалар расман эълон қилинмаган бўлса-да, ҳудудларда одамлар байрам қилишни бошлаб юборди.

Қирғиз-Тожикистон чегарасида можаро. 17 сентябрь куни нималар содир бўлди?
18 сентябрь 2022, 10:39

Қирғиз-Тожикистон чегарасида можаро. 17 сентябрь куни нималар содир бўлди?

Қирғизистон ва Тожикистон яна бир-бирини ўт очишни тўхтатиш талабини бузганлик, ҳудудларни ўққа тутиш ҳамда провокацияларда айблади, бироқ кун охирига келиб отишмани тўхтатишга келишиб олди. Қирғизистон томони 24 киши ҳалок бўлгани ва 129 киши яраланганини маълум қилди. Жапаров мурожаат билан чиқди.

«Сизда нақдми ёки карта?» Нима учун Yandex Go ҳайдовчилари тўловни карта орқали қабул қилишни рад этишмоқда?
18 сентябрь 2022, 09:29

«Сизда нақдми ёки карта?» Нима учун Yandex Go ҳайдовчилари тўловни карта орқали қабул қилишни рад этишмоқда?

Yandex Go мижозлари йўл кира нақд пулсиз шаклда тўланадиган бўлса, ҳайдовчилар буюртмани қабул қилишни рад этиши ҳолатларига тўқнаш келишмоқда. «Газета.uz» такси ҳайдовчилари қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва компания муаммони қандай бартараф этишга уринаётгани билан қизиқди.

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди
17 сентябрь 2022, 23:45

Халқ банки филиали раҳбари ўз ходимини отиб қўйди

Жиззах вилоятида Халқ банкининг Зомин филиали бошқарувчиси ўз қўл остидаги ходимига спорт қуролидан ўқ узди.

Остонага ўз номи қайтарилди, Қозоғистон президенти бир муддатга сайланади
17 сентябрь 2022, 22:46

Остонага ўз номи қайтарилди, Қозоғистон президенти бир муддатга сайланади

Қозоғистон пойтахти номи яна Остонага ўзгартирилди, мамлакат президенти эса қайта сайланиш ҳуқуқисиз етти йиллик муддатга сайланади. Конституцияга киритилган ўзгартиришлар Қасим-Жомарт Токаев томонидан имзоланди.

Жамоат транспортида бепул юрадиганлар учун чекланмаган муддатга карта берилади
17 сентябрь 2022, 18:10

Жамоат транспортида бепул юрадиганлар учун чекланмаган муддатга карта берилади

1 январдан ҳудудларда босқичма-босқич шаҳар йўловчилар транспортида (таксилардан ташқари) бепул юрувчи қатлам вакиллари чекланмаган муддатга имтиёзли транспорт картасини олади. Бунинг учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки ягона порталга мурожаат қилиш керак.

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди
17 сентябрь 2022, 15:46

Самарқандда саммит сабаб ёпилган йўллар қайта очилди

ШҲТ саммити сабаб Самарқанд шаҳридаги 16 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди.

InfinBank`дан халқаро молиявий хакерлар пул ўғрилади
17 сентябрь 2022, 15:37

InfinBank`дан халқаро молиявий хакерлар пул ўғрилади

3−5 сентябрь кунлари бир гуруҳ шахслар InfinBank`дан ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига пул ўтказиб, ўзлаштирган. «Маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дея маълум қилди банк матбуот хизмати.

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин
17 сентябрь 2022, 14:05

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин

Меҳнат вазирлиги Исроилда вақтинчалик ишлаш имкониятини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Битим имзоланган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари Исроилда дастлаб қария ва ногиронларни парваришлаш, иккинчи босқичда эса қурилиш ва бошқа соҳаларга жалб этилади.

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?
17 сентябрь 2022, 13:59

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?

ХТВ 53,57 млн нусха мактаб дарсликлари, машқлар дафтарлари ва ўқув қўлланмалари (2021 йилда 28,49 млн) чоп этиш бўйича тендерлар ўтказди. 22 та босмахона (12 та) билан тузилган битимлар ҳажми 964 млрд сўм. Ўтган йилгидек умумий тиражнинг чорак қисмини Kolorpak чоп этади — «Газета.uz» таҳлили.

Нима тайёрлаймиз: Товуқли таомлар
17 сентябрь 2022, 10:55

Нима тайёрлаймиз: Товуқли таомлар

Сабзавотлар билан пиширилган, қовоқли товуқ сонлари, қаймоқли қайлага эга, асал ва соя билан маринадланган, песто қайласи остида пиширилган товуқ филеси, товуқли шаурма — Zira.uz товуқ гўштидан тайёрланадиган таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Россияда мажбурлаб ишлатилган 19 нафар ўзбекистонликнинг ҳуқуқлари тикланди
17 сентябрь 2022, 10:52

Россияда мажбурлаб ишлатилган 19 нафар ўзбекистонликнинг ҳуқуқлари тикланди

Россиянинг Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортини олиб қўйиб, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатган. Миграция агентлиги вазиятни ўрганиб, уларнинг ҳужжатларини қайтариб олди ва ҳуқуқларини тиклади.

Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади
17 сентябрь 2022, 09:05

Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади

Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий провокацияда айблади. Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик кенгашининг айрим резолюциялари самарасизлиги ҳақида ҳам гапирди. Арманистон Озарбайжон ҳудудини фақат СССР чегараларидагина тан олишга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон чегарадаги можаро туфайли 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди
17 сентябрь 2022, 00:47

Қирғизистон чегарадаги можаро туфайли 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро давом этди. Қирғизистон 136 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди, 87 киши жабрланган. Ўзбекистонликлар қирғизларга нон тарқатаётгани айтилмоқда. Тожикистон эса қирғиз томони жанговар вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужум қилаётганини билдирган.

16 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 сентябрь 2022, 22:00

16 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Биргаликда ШҲТни янги марраларга олиб чиқиш мумкинлигини айтган Шавкат Мирзиёев, Термизда Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш таклифи, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг чегарадаги вазият юзасидан Самарқанддаги юзма-юз музокараси ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Ўзбекистон хавфсизлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини илгари сурди
16 сентябрь 2022, 17:42

Ўзбекистон хавфсизлик йўлидаги Самарқанд бирдамлиги ташаббусини илгари сурди

Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида сўзлаган нутқида Самарқанд бирдамлик ташаббусини эълон қилди. «Ундан мақсад — умумий келажагимизга бефарқ бўлмаган, ихтилофларга қарамай келишилган ёндашувлар ва қарорларни излашга тайёр бўлган барчани глобал мулоқотга жалб қилишдир» — деди Шавкат Мирзиёев.

Янги мактаб дарсликлари эскиларидан нимаси билан фарқ қилади? Фарқлар жуда кўп
16 сентябрь 2022, 17:30

Янги мактаб дарсликлари эскиларидан нимаси билан фарқ қилади? Фарқлар жуда кўп

Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан музокара ўтказди
16 сентябрь 2022, 16:46

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан музокара ўтказди

Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди. Икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.

Ўзбекистоннинг ШҲТ саммитидаги таклифлари: иқтисодий ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш
16 сентябрь 2022, 16:18

Ўзбекистоннинг ШҲТ саммитидаги таклифлари: иқтисодий ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш

Ўзбекистон президенти ШҲТ саммитида янги иқтисодий мулоқотини бошлашни, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек биринчи транспорт форумини ўтказишни таклиф қилди.

«Фаровонликка эришиш учун тажрибалар ўтказишимиз ва ҳамкорлик қилишимиз керак» — Матилда Димовска
16 сентябрь 2022, 16:13

«Фаровонликка эришиш учун тажрибалар ўтказишимиз ва ҳамкорлик қилишимиз керак» — Матилда Димовска

Ноаниқликлар шароитида инсон тараққиёти бўйича ютуқларга эришиш қийин вазифага айланиши мумкин. Тенгсизликларни бартараф этиш ва одамларнинг эркинликларини кенгайтириш орқали келажакда улар фаровон яшайдиган келажакни қуриш мумкин. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска интервьюси.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг