Халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 килоси учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида божхона йиғими жорий этилади. У барча хорижий маркетплейслардан товарларни етказиб беришда ва жисмоний шахслар ўртасида жўнатмаларни юборишда амал қилади. Божхона қўмитаси «Газета.uz»га янги тартиб тўғрисида маълумот берди.
Ўзбекистонда Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик иши бўйича 32 киши ушланди. Жиноий гуруҳ колл-марказлар кўринишида россияликларга сифатсиз БАДлар учун компенсация ваъда қилган. «Тўловни олиш» учун жабрланувчилар фирибгарларнинг ҳисобрақамига «солиқ» кўринишидаги маблағни ўтказиб берган.
Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири таклифига биноан расмий ташриф билан Куала Лумпурга етиб борди. 5 февраль куни икки мамлакат бизнес форуми бўлади, етакчилар иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.
Қозоғистондаги биринчи АЭС учун технология етказиб берувчилар шорт-листига тўрт мамлакат, жумладан, Россиянинг «Росатом» ва Хитойнинг CNNC компаниялари киритилди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга АЭС қурилишини жадаллаштириш ва ядро кластерини яратишни бошлашни буюрганди.
Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон Трансафғон темир йўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Президентга лойиҳа донорлари билан олиб борилаётган ишлар, йўл участкасини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.
Унга тил саратони, кейинроқ ўпка ва кўкрак бези саратони, кўп ўтмай оққон ташхиси қўйилган. У касалликлар билан бирга оилавий ва моддий қийинчиликлар билан ҳам синалган. «Ирода» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — тақдир зарбаларини енгиш учун фарзандларидан куч олган Дилдора Мавлонова.
Германияда Алишер Усмонов яшаган вилла қарздорлиги учун сотувга қўйилди. 25 млн еврога баҳоланган объект мамлакатдаги энг қиммат кўчмас мулк сифатида эътироф этилди. Арбитраж бошқарувчиси вилланинг офшор компанияга тегишли эканини таъкидлади.
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўзгаларнинг номига кредит олгани маълум бўлди. Ҳокимлик уни 2024 йил ноябрда ишдан бўшаганини таъкидлаб, ОАВни маъсулиятли бўлишга чақирди. Прокуратура эса у жиноятни ҳоким ёрдамчиси бўлганида содир этганини қайд этиб, ҳокимликни жамоатчиликни чалғитмасликка чақирди.
Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ ўз ёрдами эвазига Украинадан нодир ер металларини олишни хоҳлайди. Агар хавфсизлик кафолатлари тақдим этилса, Киев Вашингтон билан ишлашга тайёр, деб ёзмоқда NYT.
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши 2025 йилда бошланади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Унинг сўзларига кўра, 30 дан ортиқ компания биринчи лойиҳага қизиқиш билдирган.
Ўзбекистонда 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (+3 фоиз). Охирги марта бу миқдор энергия тарифлари ошиши фонида 4,3 фоизга (648 минг сўмгача) оширилганди. Мамлакатда бу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади.
Хитой АҚШнинг кўмир, нефть, суюлтирилган газ, қишлоқ хўжалиги техникаси каби маҳсулотларига нисбатан жавоб божларини (10−15 фоиз) эълон қилди. Шунингдек, ЖСТга АҚШ устидан шикоят киритди. Мамлакатда Google`га нисбатан монополияга қарши қонунчиликни бузиш бўйича тергов ҳам бошланди.
Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини текшириш тизими кучайтирилади, деди бош вазир ўринбосари. Ҳар битта маҳалла банкирига тўртта маҳалла бириктирилади. Ҳоким ёрдамчилари ишини «жонлантириш ва янги туртки бериш» мақсадида томорқаларда ишларни ташкил этиш вазифаси юклатилади.
Президент фармонига мувофиқ қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси ташкил этилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим яратилади.
Тошкент метрополитени яна 3 та поезд сотиб олди. Поездлар 7−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.
Тошкентда 37 ёшли эркак автобусда ўтирган 12 ёшли ўқувчига диққат билан қараб, кейин унинг қўлидан ушлади. Эркакнинг таъкидлашича, у буни тасодифан, болани қариндоши деб ўйлаб қилган. Боланинг отаси суд эркакни шилқимлик учун эмас, майда безорилик учун жазолаганидан норози.
Ўзбекистонда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда пеня тўлаши тартиби белгиланмоқда. Тегишли қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Канада бош вазири Жастин Трюдо Трамп билан божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олди. Бунда Канада чегарани мустаҳкамлашда 10 мингга яқин одамни сафарбар қилади, фентанил моддаси оқимини тўхтатиш учун ресурсларни кўпайтиради. Бир кун аввал Мексика ҳам божларни кечиктиришга келишиб олганди.
Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзтемирйўлйўловчи» компаниясида ишлаган.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари ҳар 3 йилда қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг