Қарши шаҳрида дрифт қилишга уринган 19 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўл четидаги дарахтга урилди. Зарба кучлилиги оқибатида машинада бўлган унинг икки дўсти вафот этди.
Ҳукумат қарори билан пиллачилик соҳасида аёлларни босқичма-босқич иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжат билан соҳада банд бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши белгиланди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг февраль ойи ёғингарчилик бўйича қуруқроқ, ҳарорат режими бўйича эса мамлакатнинг катта қисмида меъёр атрофида ўтади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун йилнинг иккинчи ойи об-ҳавоси бўйича видеоли ва матнли шарҳ тайёрлади.
Янгийўл туманида икки фуқаро 4 туп шумтол дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Улар бу орқали табиатга 412 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Ўзбекистонда Hyundai бренди расмий дистрибьютори Astana Motors компаниялари гуруҳига кирувчи Hyundai Auto Asia олти йиллигини нишонлади ва Hyundai Tucson кроссоверининг янгиланган версиясини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳридаги Riviera савдо мажмуасида фаррош аёл лифт шахтасини тозалаётган вақтда ускуна ҳаракатланишни бошлаган. Оқибатда ходим лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Экспертиза тайинланди, текширув бошланди.
Ўзмиллийбанк Тасвирий санъат галереясида рассом Диёр Разиқовнинг «Механизм» номли кенг кўламли шахсий кўргазмаси очилди. «Газета.uz» шарҳловчиси Дмитрий Поваров мастернинг ретроспектив кўргазмасига ташриф буюрувчиларни жалб қиладиган ижодий «тишли ғилдирак»лар ҳақида фикр юритди.
Ягона платформада юритиладиган давлат органлари сайтлари, камбағалликдан чиқарилган 719 минг фуқаро, авиация музейини очиш режаси, «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда айрим божхона йиғимлари ставкалари ЖСТ талабларига мувофиқлаштириш доирасида пасайтирилди. Божхона қўмитасининг маълум қилишича, янги ставкалар тадбиркорларга 700 млрд сўмни тежаш имконини беради. Шу билан бирга, халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилади.
Ўзбекистонда айрим улгуржи истеъмолчилар учун газ таъминотига чекловлар жорий этилди, деб хабар қилди «Ҳудудгазтаъминот». Сабаб сифатида аллақачон бартараф этилган авария туфайли магистрал газ қувурларида босимнинг пасайгани келтирилди.
Дональд Трамп Мексика «ноқонуний гиёҳванд моддалар, хусусан, фентанил оқимини тўхтатиш учун 10 минг нафар Миллий гвардия аъзоси билан шимолий чегарасини мустаҳкамлашга рози бўлганидан кейин» Мексикага янги тариф жорий этишни бир ойга тўхтатди.
Президент «Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли»ни жорий этиш таклифини маъқуллади. 1 июлдан бошлаб қурувчилар улушдорлар маблағини фақат нотариал тасдиқланган шартномалар орқали жалб қилиши мумкин. Қурилиш ишларининг камида 30 фоизи девелоперларнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилиши керак.
Президентга йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳаларининг бориши бўйича ахборот берилди. Тошкент-Андижон пулли автойўли ЯИМни 2,6% ошириб, ЙТҲларни 40% га камайтириши мумкин. Давлат раҳбари юкламаси кўп бошқа йўлларда ҳам муқобил магистраллар қуриш, қулайлик ва хавфсизликни кучайтиришни буюрди.
Президент армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш муҳимлигини айтди. У мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Андижонда эр-хотин 13 ёшли қўшни қизга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбланиб, суд томонидан 5 сутка қамоқ ва жарима жазосига тортилганди. Суд қарори юзасидан апелляция шикояти эса қаноатлантирилмаган. Вилоят прокуратураси мазкур суд ҳужжатларини ўрганишни бошлади.
Hilton меҳмонхонасида бриллиантлар, уларнинг ҳақиқийлиги ва инвестицион жозибадорлигини баҳолашга бағишланган ойлик Fonon маҳорат дарслари серияси бошланди.
Саудия Арабистони ва БАА Россия томонидан Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув учун эҳтимолий жой сифатида кўрилмоқда, деб ёзди Reuters. Икки давлат ҳам Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд аъзоси эмас.
Президент томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонга 2025 йилнинг илк ойида 3 млрд доллар хорижий инвестиция келгани маълум қилинди. Февралда ҳам шунча сармоя жалб қилиш, 623 та лойиҳани ишга тушириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда 2024 йилда «103» хизматига 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида кузатилган. Бундай чақириқлар ўтган йилга нисбатан 792 тага камайган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг