Архив

Ўзбекистонда 3−9 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
3 февраль 2025, 08:07

Ўзбекистонда 3−9 февраль кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради. Дам олиш кунлари жанубий вилоятларда ҳатто +20 даражагача бўлган баҳорий ҳарорат кутилади. Иш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни эса намгарчилик ортиб, ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Диёра Келдиёрованинг Париждаги ғалабаси йил воқелиги, унинг устози аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи бўлди
2 февраль 2025, 22:29

Диёра Келдиёрованинг Париждаги ғалабаси йил воқелиги, унинг устози аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи бўлди

Халқаро Judo Awards 2024 танловида Диёра Келдиёрованинг Париждаги Олимпиадада япониялик Ута Абени енггани «Йил воқелиги» деб топилди, унинг устози Марко Шпитка аёллар терма жамоалари ўртасида энг яхши мураббий ютуғини қўлга киритди.

Трамп USAID`ни Давлат департаменти назоратига ўтказмоқчи. Нималар маълум?
2 февраль 2025, 16:29

Трамп USAID`ни Давлат департаменти назоратига ўтказмоқчи. Нималар маълум?

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) веб сайти ишламаяпти. Бу Трамп агентликни Давлат департаменти назоратига ўтказмоқчи экани ҳақидаги хабарлардан сўнг рўй берди. Бундай ҳаракат глобал гуманитар ёрдам, жумладан, ОИВ/ОИТСни даволашдан то тоза сувгача таҳдид солиши мумкин. Асосий маълумотлар.

«Ғишткўприк» чегара божхона пости 4 ойга ёпилади
2 февраль 2025, 11:44

«Ғишткўприк» чегара божхона пости 4 ойга ёпилади

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб вақтинча ёпилади. 4 ой давомида постда қурилиш ва реконструкция ишларини якунлаш режа қилинмоқда. Фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати «Навоий» постига йўналтирилади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди
2 февраль 2025, 09:54

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Галина Матвиевская 95 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда шарқшунослик фанининг ривожига ҳисса қўшган атоқли олима «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.

Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади
2 февраль 2025, 09:13

Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади

Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари Малайзияда бўлади. Расмий ташриф давомида мамлакат бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, қўшма бизнес форуми ва бошқалар ўтказилади. Икки давлат ўртасида қўшма баёнот ва қатор битимлар имзоланиши кутилмоқда.

АҚШ ўт очиш тўхтатилганидан кейин Украинада сайловлар ўтказилишини хоҳлайди — Reuters
1 февраль 2025, 21:00

АҚШ ўт очиш тўхтатилганидан кейин Украинада сайловлар ўтказилишини хоҳлайди — Reuters

АҚШ Киев яқин ойларда Россия билан сулҳ тузишга рози бўлса, Украинада президент ва парламент сайловлари ўтказилишини истайди, деди Трампнинг мазкур уруш бўйича махсус вакили. Ғолиб Москва билан узоқ муддатли келишув бўйича музокаралар олиб бориш учун жавобгар бўлиши мумкин, деб ёзди Reuters.

Мадина-Фарғона йўналишидаги Centrum Air самолёти Марида мажбурий қўнишни амалга оширди
1 февраль 2025, 20:38

Мадина-Фарғона йўналишидаги Centrum Air самолёти Марида мажбурий қўнишни амалга оширди

Centrum Air авиакомпаниясининг Мадинадан Фарғонага учган A321neo самолёти двигателдан мой сизиб чиқиши сабабли Мари (Туркманистон)га қўнди. Йўловчиларни олиб келиш учун захира борт жўнатилди.

Германия собиқ президенти Ҳорст Кёлер вафот этди
1 февраль 2025, 19:46

Германия собиқ президенти Ҳорст Кёлер вафот этди

Германиянинг тўққизинчи президенти (2004−2010 йиллар) Ҳорст Кёлер 81 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У, шунингдек, Халқаро валюта жамғармасини бошқарган. Фаолияти давомида Кёлер Африка қитъасининг глобал тараққиёт учун аҳамиятини кўп бора таъкидлаган.

Тошкент вилоятидаги заправкада автобус портлади
1 февраль 2025, 18:57

Тошкент вилоятидаги заправкада автобус портлади

Янгийўл туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Isuzu русумли автобус газ баллонида портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Энди қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади
1 февраль 2025, 18:47

Энди қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади

Президент томонидан имзоланган фармон билан қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади.

Ўзбекистоннинг икки вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди
1 февраль 2025, 15:04

Ўзбекистоннинг икки вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди

Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг аксарият туманларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тарифлар оширилди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия суверенитетга таҳдидларга қарши кураш ва транспорт алоқаси тўғрисидаги декларацияни имзолади
1 февраль 2025, 14:21

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия суверенитетга таҳдидларга қарши кураш ва транспорт алоқаси тўғрисидаги декларацияни имзолади

Анқарадаги вазирлар учрашуви якунида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия бир-бирининг суверенитетига таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва савдони соддалаштириш чораларини кўриш ниятида эканини таъкидлади. Ўзбекистонга Ўрта коридор орқали юкларни ташишда ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.

АҚШ Канада, Мексика ва Хитой товарларига бож жорий қилмоқда
1 февраль 2025, 11:51

АҚШ Канада, Мексика ва Хитой товарларига бож жорий қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 1 февраль куни Мексика ва Канададан импорт қилинаётган маҳсулотларга 25 фоиз, Хитойникига эса 10 фоизли янги тарифлар жорий этиш тўғрисида буйруқ имзолаши кутилмоқда. Канада ва Мексика бунга қарши жавоб чораларини ишлаб чиққан, деб ёзади ОАВ.

️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади
1 февраль 2025, 03:04

️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилади

П️резидент фармони билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилмоқда. Унинг вазифа ва функциялари қатор қўмита, уюшма ва вазирликларга тақсимлаб берилди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди
1 февраль 2025, 02:49

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси этиб тайинланди ва мамлакат президентига ишонч ёрлиқларини топширди. У бир вақтнинг ўзида Австриядаги элчи ва бир қатор ташкилотлардаги вакил ҳам ҳисобланади.

Андижонда цех оҳак ишлаб чиқариш учун 5,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
1 февраль 2025, 02:33

Андижонда цех оҳак ишлаб чиқариш учун 5,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида корхона оҳак ишлаб чиқаришда 5,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Газ ҳисоблаш ускунаси носозлиги сабабли муқаддам тармоқдан узилган ва тамға ўрнатилган, аммо цех раҳбари уни ўзбошимчалик билан бузган ва ишлатишда давом этган.

Ўзбек-тожик чегараси орқали олиб ўтилган жами 111 кг наркотик мусодара қилинди
1 февраль 2025, 01:39

Ўзбек-тожик чегараси орқали олиб ўтилган жами 111 кг наркотик мусодара қилинди

Самарқандда айланма йўллар орқали опий олиб ўтган уч Тожикистон фуқароси ва уларнинг ўзбекистонлик шериги ушланди. Бекободда ҳам ўзбек-тожик чегараси яқинида каналга оқизиб юборилган елим идишлар ва сумкадан катта миқдорда наркотик топилди. Жами 111 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.

«Антитеррор-тозалаш» тадбирлари доирасида 5 кунда 42 та жиноий гуруҳ фош этилди (+фото, видео)
1 февраль 2025, 01:15

«Антитеррор-тозалаш» тадбирлари доирасида 5 кунда 42 та жиноий гуруҳ фош этилди (+фото, видео)

Январь охирида ДХХ ва ИИВ кенг кўламли «Антитеррор-тозалаш» тадбирларини ўтказди. 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, қидирувдаги 109 киши ушланди. 80 та қурол, +30 кг наркотик, пичоқлар, биталар ва бошқа буюмлар олиб қўйилди.

Ўзбекистон ЕОИИнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бош вазир
1 февраль 2025, 01:02

Ўзбекистон ЕОИИнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бош вазир

Ўзбекистон юк ташишни соддалаштириш учун Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи мамлакатларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиши мумкин, деди бош вазир Абдулла Арипов. Шунингдек, у савдо тўсиқларини ўзаро бартараф этиш бўйича келишув ишлаб чиқишни бошлашни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг