ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Пахтачи туманларида ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.
14 март куни республиканинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади.
Президент қарори билан Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби ташкил этилади. Гимнастика мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 млрд сўм йўналтирилади.
Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Кучли шамол ва ёғингарчиликлар бўлиши, ҳарорат 0 дан -10 даражагача тушиши мумкин.
Душанба куни президент раислигида ўтган йиғилишда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталари нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, зарар билан ишлаётган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиётидан бутунлай воз кечиш кераклиги айтилди.
Вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, 8 кун дам оладиган мактаб ўқувчилари, Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланаётган 11 нафар ўзбекистонлик, республикада жорий этилаётган 3 йиллик IT-Visa, маст ҳолда машина бошқарганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қозоғистон президенти мамлакатдан 10 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта олиб чиқишни тақиқлади. Шунингдек, олтин қуймалар ҳамда олтин-кумуш тангаларни олиб чиқиш бўйича тақиқ ўрнатилди. Украинадаги уруш бошланганидан бери тенге 16,8 фоизга қадрсизланди.
Зомин туманида «KIA K5» ва «Nexia-2» автомашиналари тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 6 киши шифохонада вафот этган. Бундан ташқари, ҳозирда «KIA K5» ҳайдовчиси оғир аҳволда экани айтилди.
16 мартдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам автобус қатновлари тикланади. Бундан икки йил олдин коронавирус пандемияси сабабли ушбу қатновлар тўхтатилганди.
Душанба куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида салкам 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Мамлакатга олиб келинган вакциналар сони 61 млн дозадан ошди. Айни вақтда 14,2 млн дозадан кўпроқ вакцина захираси мавжуд.
«Ўзметкомбинат» «баъзи инвесторлар томонидан акцияларни сотиш бўйича инсофсиз ҳаракатлар» содир этилгани сабабли компания акцияларини сотиш тўхтатилганини маълум қилди. Сўнгги ҳафта давомида завод акциялари нархи 2,5 баробарга арзонлашиб кетган эди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, ушбу паспорт учун бож миқдори туширилди.
2018 йилдан бошлаб сўмнинг реал алмашув курси асосий савдо ҳамкорлари валюталарига нисбатан ўртача 31,5 фоизга мустаҳкамланди. Ушбу ҳолат ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошликнинг пасайишига ҳамда кўпинча савдо балансининг манфий сальдоси ошишига олиб келади, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида. Рубль курси сўмнинг реал курсига нисбатан қадрсизланиши натижасида Россия билан савдонинг манфий сальдоси 2,4 баробарга ошиб, 3,4 млрд долларни ташкил этди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган муттасил ёғингарчиликларнинг бошоқли дон, чигит етиштиришга, боғ ва токзорларга таъсири қандай бўлиши ва кўриладиган чоралар ҳақида маълумот берди.
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 033,03 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари миллий даражадаги ковидга қарши эмланганлик сертификатларини тан олиш борасида келишувга эришди. Сертификатга эга фуқаролар давлатларнинг ҳудудига COVID-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловларсиз кириши мумкин.
Наврўз байрами муносабати билан 19 мартдан 23 мартга қадар фуқароларга авиа ва темир йўл чипталар, шунингдек зиёратгоҳларга кириш учун 10 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар берилади.
Ўзбекистон ва Германия президентлари телефон орқали мулоқотда Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Улар вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Сирожиддин Усманов Самарқанд туманига ҳоким этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг