Ҳафта давомида +34 даражадан юқори бўлмаган қуруқ ва нисбатан қулай об-ҳаво шароити сақланиб туради, фақат дам олиш кунлари ҳарорат +38 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда эса момақалдироқли ёмғирлар ёғади.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида Электр тармоқлари корхонаси ходимлари 48 туп арча, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахт ноқонуний кесиб ташлагани аниқланди. Экоқўмита бу орқали ўсимлик дунёсига 856,5 млн сўм зарар етказилганини маълум қилди. Ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.
Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида 15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида (14,02 м) ғалаба қозонди. Ундан кейинги ўринларни Франция (13,38 м) ва Австралия (13,30 м) вакиллари эгаллади.
Душанба куни Тошкент шаҳрида 3 соат давомида 4 баллик магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу вақтда артериал гипертония ва бронхиал астмаси борлар кўпроқ азият чекади, кўпчиликда орқа бош мияда оғриқ туради, шу боис камроқ ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасининг тўққизинчи турида аввал мағлубиятга учрамаган Арманистондан устун келиб, мусобақа якунланишига икки тур қолганда турнир жадвалида пешқадамга айланди. Миллий терма жамоа мағлубиятсиз ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.
Жиззахда Isuzu юк машинаси рулида ухлаб қолган қашқадарёлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-2 билан тўқнашув содир этди. Оқибатда Nexia-2даги 5 киши ҳалок бўлди.
Сурхондарёда тадбиркорга 500 млн сўм миқдорида кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олмоқчи бўлган «Ипотека-банк» шўъба мудири ушланди.
Тошкент ҳокимлиги Чилонзор кўчаси лойиҳасини қайта кўриб чиқиб, йўлаклар сонини 6 тадан 4 тага қисқартириш, ортиб қолган жойни яшил ҳудудга айлантиришга қарор қилди. «Газета.uz» шошмаслик, мутахассисларни жалб қилиш ва аҳолини тинглашни таклиф қилади.
2021 йилда Халқаро биология олимпиадасида олтин, 2022 йилда бронза медалларини қўлга киритган Азиза Абдувалиева «Газета.uz» билан суҳбатда «халқаро олимпиада — болага ўзини кўрсатиш учун майдон» эканини айтди. Шунингдек, биологияни ўрганишдаги муаммолар, олимпиададаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.
Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Германия терма жамоасини мағлуб этишди. Миллий терма жамоа турнир якунланишига уч тур қолганда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда ўзбекистонликлар мусобақа пешқадами — Арманистон билан куч синашади. Аёллар терма жамоаси Шимолий Македонияни мағлуб этди.
Тошкентда кўчани кенгайтириш ва «ободонлаштириш» бўйича қабул қилинган навбатдаги қарор натижасида 100 га яқин кўп йиллик дарахтга зарар етказилди. Жамоатчилик норозилигидан сўнг лойиҳа қайта кўриб чиқилди, аммо баъзи дарахтлар қуриб қолиши мумкин.
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ташкил этилганига бир йил тўлди. Ассоциация раиси Ойбек Норинбаев ушбу ташкилот олдида турган асосий вазифалар, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, ташкилот олдида турган муҳим вазифалар ҳақида маълумот берди.
Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак. Малака имтиҳонидан муваффаққиятли ўтганларга чекланмаган муддатга лицензия берилади.
Тошкентда Tesla Model X ва Cobalt автомобиллари тўқнашди. Бунинг оқибатида электромобиль қатнов қисмидан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Йил бошидан буён ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилди, шундан 34 таси ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп жиноят Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. 200 нафар ҳуқуқбузардан 31 нафари таълим соҳасида ишлаши маълум бўлди.
Киберхавфсизлик таъминланган вазирлик ва идораларнинг Топ-10 талиги эълон қилинди. Рейтингда Адлия вазирлиги (97.3 балл), Марказий банк (97 балл), Статистика қўмитаси (95.2 балл) ва Божхона қўмитаси (95.1 балл) юқори ўринларни эгаллади.
Шафтолили «Светаевский» пироги, шафтолили ёзги пирог, шафтоли билан тайёрланган қовунли ва малинали смузилар, шафтолили музқаймоқ, шафтоли ва творогли хамирдан қилинган пирог, шафтолили лимонад ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин шафтолили ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Шахмат олимпиадасининг еттинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ҳали турнирда мағлуб бўлмаган бешта давлатдан бири бўлиб турибди. Аёллар терма жамоаси эса Сербияга имкониятни бой берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг