Архив

Ҳиндистон ўзининг илк гипертовушли ракетасини муваффақиятли учирганини эълон қилди
17 ноябрь 2024, 23:31

Ҳиндистон ўзининг илк гипертовушли ракетасини муваффақиятли учирганини эълон қилди

Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. «Бу бизни илғор ҳарбий технологияларга эга давлатлар гуруҳига олиб чиқди», — деди мамлакат мудофаа вазири. Сўнгги йилларда Нью-Деҳли мудофаа соҳасини АҚШ, Япония ва Австралия билан иттифоқчиликда мустаҳкамламоқда.

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
17 ноябрь 2024, 17:50

ЎзПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади

Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар таркиби тасдиқланди
17 ноябрь 2024, 16:42

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар таркиби тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси ҳудудлардан сайланган Сенат аъзолари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, сенаторларнинг бир нафари 30 ёш, қолганлари 40 ёшдан ошган. Сенатнинг биринчи мажлиси 19 ноябрь куни чақирилади.

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди
17 ноябрь 2024, 14:57

Сурхондарёда Nexia уриб юборган 7 ёшли бола ҳалок бўлди

Бандихон туманида Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 1-cинф ўқувчисини уриб юборди. Оқибатда бола туман шифохонасида вафот этди.

Россия Украинанинг энергетика тизимларини нишонга олди
17 ноябрь 2024, 12:27

Россия Украинанинг энергетика тизимларини нишонга олди

Россия Украинанинг Киев, Одесса, Кривой Рог, Днепр ва Ровно шаҳарларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Бир неча киши ҳалок бўлди, турар жойларга зарар етди. Украина энергетика вазири ракета ҳужумларидан мақсад мамлакат энергетика тизими бўлганини билдирди. Кўплаб ҳудудлар электрсиз қолди.

Сўровнома: Талаба бир ойда қанча пул сарфлайди?
17 ноябрь 2024, 11:44

Сўровнома: Талаба бир ойда қанча пул сарфлайди?

«Газета.uz» Халқаро талабалар куни муносабати билан улардан ушбу санани нишонлаш, бир ойда қанча маблағ сарфлашлари ҳамда талабалик ҳаёти ҳақида сўради.

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. ИИББ вазият назоратга олинганини билдирди
17 ноябрь 2024, 10:32

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. ИИББ вазият назоратга олинганини билдирди

Пискентда номаълум шахслар итларни отиб ташлади. Тошкент вилояти ИИББ улардан ов қуроллари олиб қўйилганини билдирди, бироқ тафсилотларни очиқламади. Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларни тутиш хизматларининг жониворларга шафқатсиз муносабати ҳамон долзарб муаммолигича қолмоқда.

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
17 ноябрь 2024, 08:55

Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Самарқандда гуруҳли жинсий зўравонлик қурбони бўлган мактаб ўқувчиси билан учрашди. Қизга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатила бошланди. Жабрланувчининг онаси ОАВдан жиноят тафсилотларини эълон қилмасликни сўради.

Абхазияда Россия билан битимга қарши норозиликлар бўлмоқда. Асосий маълумотлар
17 ноябрь 2024, 00:14

Абхазияда Россия билан битимга қарши норозиликлар бўлмоқда. Асосий маълумотлар

Абхазияда Россия билан «инвестиция битими» ратификация қилинишига қарши намойишчилар ҳукумат биноларини эгаллади. Бунинг фонида президент Аслан Бжания истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди. Аммо намойишчилар унинг шартларини қабул қилмаяпти. Тўқнашувларда ўндан ортиқ киши жароҳатланган.

Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинлади
16 ноябрь 2024, 19:59

Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинлади

Дональд Трамп 27 ёшли Кэролайн Ливиттга Оқ уй матбуот котиби лавозимини берди. У мазкур хизмат тарихидаги энг ёш раҳбар бўлади.

Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди
16 ноябрь 2024, 15:51

Энди рейтинги юқори тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган янги қўшимчаларга кўра энди барқарорлик рейтинги бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди. Шу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди
16 ноябрь 2024, 15:29

Пробация хизмати инспекторларига ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди

Ўзбекистонда пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати берилди.

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
16 ноябрь 2024, 14:53

Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди

Батирбек Уббиниязов Бўзатов туманига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади
16 ноябрь 2024, 14:07

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг тўққиз нафар аъзосини тайинлади

Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг 9 нафар аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Конституциянинг 92-моддасига кўра, ушбу 9 нафар сенатор давлат ва жамият фаолиятида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан тайинланади.

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил
16 ноябрь 2024, 13:00

Босфор бўғози: Европа ва Осиё учрашадиган манзил

Asialuxe Travel туроператори Европа ва Осиё учрашадиган, Истанбул эса бутун гўзаллиги билан намоён бўладиган Босфор бўйлаб унутилмас саёҳатларни таклиф этади.

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди
16 ноябрь 2024, 12:42

Қозоғистоннинг Kaspi компанияси Humo’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди

Қозоғистоннинг Каспи компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмасликка қарор қилди.

«Ногиронлиги бор шахсларга имтиёз эмас, имконият керак». Адабиёт ва АКТни бирлаштирган Мирали Ғиёсов ҳикояси
16 ноябрь 2024, 12:26

«Ногиронлиги бор шахсларга имтиёз эмас, имконият керак». Адабиёт ва АКТни бирлаштирган Мирали Ғиёсов ҳикояси

У ўзбек тилидаги нутқ синтезатори, «Китоб Плюс» лойиҳаси муаллифларидан. Ҳозир ўзи ўқиган кўзи ожиз болалар мактабида дарс беради, журналларда ишлайди. Жамият ва инсон орасида тўсиқлар бўлсагина киши ўзини ногирон ҳис қилади, деб ҳисобловчи Мирали Ғиёсов — «Ирода» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони.

Тошкентда Махтумқули кўчасининг КҲАЙ кўприги остидан ўтувчи қисмининг бир йўналиши тунда ёпилади
16 ноябрь 2024, 12:20

Тошкентда Махтумқули кўчасининг КҲАЙ кўприги остидан ўтувчи қисмининг бир йўналиши тунда ёпилади

Махтумқули кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўприги остидан ўтувчи Тошкент тиббиёт академиясидан Ашхобод боғи томон йўналишдаги қисми 16 ноябрь соат 22:00 дан 17 ноябрь соат 08:00 гача ёпилади.

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири
16 ноябрь 2024, 11:57

«Электр энергиясини чекловларсиз етказиб бериш бўйича топшириқ берилди» — энергетика вазири

Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг