Архив

Икки ойда бешта вилоятдаги АГТКШлар 41 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди
28 июль 2022, 10:37

Икки ойда бешта вилоятдаги АГТКШлар 41 млрд сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидаги газ қуйиш шохобчаларида икки ой давомида 41 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жиззах вилоятидаги 17 та ёқилғи қуйиш шохобчасидаги газ ўлчов тизимларига ташқи таъсир этиш ҳолатлари кузатилган.

2022 йилда 1,2 млндан ортиқ абитуриент ўқишга ҳужжат топширди
28 июль 2022, 10:20

2022 йилда 1,2 млндан ортиқ абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

2022 йилда ОТМларга кириш учун жами 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг 67 фоизи аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади. Абитуриентларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни, 8,3 минг нафари эса масофавий таълимни танлаган.

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади
28 июль 2022, 10:04

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.

Президент топшириқларини бажармагани учун 5 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди
28 июль 2022, 10:00

Президент топшириқларини бажармагани учун 5 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди

Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида президент ҳужжатлари ижросини таъминламагани учун Молия, Қурилиш ҳамда Энергетика вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралардаги 5 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди, 6 нафарига ҳайфсан ва 1 нафарига жарима жазоси қўлланилди.

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди
28 июль 2022, 09:54

Президент аномал иссиқда пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди

Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 июль 2022, 22:00

27 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ягона мактаб формасининг ҳали бери мажбурий бўлмаслиги, айрим солиқларни тўлашдан озод қилинганлар, Комил Алламжанв бугундан бизнесмен эмас, ҳафта охиридаги ёмғирлар, Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар, «Қўрқинчли Теҳрон» асари муҳокамаси ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди
27 июль 2022, 21:53

WSJ: Украинада уруш бошланганидан кейин Қозоғистон янги иттифоқчилар қидира бошлади ва мудофаа бюджетини оширди

Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ҳамда АҚШ, Туркия ва Хитой тимсолида иттифоқчи қидира бошлади, деб ёзади WSJ. Мамлакат савдо йўлларини диверсификация қилишга тушди, мудофаа бюджетини оширди ва Туркия билан жанговар дронларни ишлаб чиқаришга келишиб олди.

Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,6 млн сўм бўлди
27 июль 2022, 20:59

Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,6 млн сўм бўлди

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 2,6 млн сўмни ташкил этганини маълум қилди. Аввалроқ қўмита (қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичларни киритмай) 2021 йилда юридик шахсларнинг ўртача ойлик маоши 3,2 млн сўм бўлганини қайд этган эди.

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар жорий қилди
27 июль 2022, 18:33

Буюк Британия Алишер Усмоновнинг икки жиянига қарши санкциялар жорий қилди

Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.

29 июлдан 7 августгача пойтахтдаги айрим йўллар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади
27 июль 2022, 18:20

29 июлдан 7 августгача пойтахтдаги айрим йўллар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

Жума кунидан бошлаб 7 августга қадар пойтахтда Food Fest-2022 гастрономик фестивали ўтказилиши муносабати билан Буюк Турон кўчаси, Мустақиллик шоҳ кўчаси ҳамда Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган йўллар автотранспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

28−29 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
27 июль 2022, 17:11

28−29 июль кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет раҳбари 28−29 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати пасайиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилди.

Уй-жойга муҳтож 12 минг хотин-қизларнинг 500 нафардан ортиқроғига уй берилган, холос — Сенат раиси
27 июль 2022, 17:10

Уй-жойга муҳтож 12 минг хотин-қизларнинг 500 нафардан ортиқроғига уй берилган, холос — Сенат раиси

Танзила Нарбаева президент топшириғига кўра бу йил 12 минг хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши кераклиги, бироқ уларнинг 500 нафардан сал ортиқроғига уй берилганини айтди. У жойлардаги масъул тузилмалар топшириқни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрганини танқид остига олди.

Ўзбекистон шарқида зилзила сезилди
27 июль 2022, 15:23

Ўзбекистон шарқида зилзила сезилди

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эпицентри Қирғизистонда жойлашган 4,5 магнитудали зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганини маълум қилди. Мамлакат шарқида зилзила кучи 2−3 баллни ташкил этган.

«Ўзбекнефтгаз» акцияларини халқаро бозорларга жойлаштиришни кечиктириши мумкин
27 июль 2022, 13:45

«Ўзбекнефтгаз» акцияларини халқаро бозорларга жойлаштиришни кечиктириши мумкин

Rothschild & Cie компанияси маслаҳатчилари капитал бозорларининг юқори ўзгарувчанлиги сабабли «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига IPO`ни чиқариш муддатини кейинроққа қолдиришни тавсия қилди.

Фуқаролар ва тадбиркорлар бир қатор солиқларни тўлашдан озод қилинди — Солиқ кодексига ўзгартишлар
27 июль 2022, 12:52

Фуқаролар ва тадбиркорлар бир қатор солиқларни тўлашдан озод қилинди — Солиқ кодексига ўзгартишлар

Фуқароларнинг хусусий боғча ва мактабларга тўлайдиган 3 млн сўмгача маблағлари солиқдан озод этилади, мобиль алоқа хизматлари учун солиқ ставкалари 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, тадбиркорлар ва балиқ етиштирувчиларга солиқ имтиёзлари берилади — Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ягона мактаб формаси ҳали мажбурий бўлмайди — Халқ таълими вазири
27 июль 2022, 12:10

Ягона мактаб формаси ҳали мажбурий бўлмайди — Халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов янги ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. Мазкур тартиб 2025 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, ўқувчи-қизлар мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраб келишлари ман этилмагани таъкидланди.

«Миллионлаб афғонлар ҳали ҳам толиблар ваъдаларини бажаришларини кутишмоқда» — ЕИ
27 июль 2022, 11:37

«Миллионлаб афғонлар ҳали ҳам толиблар ваъдаларини бажаришларини кутишмоқда» — ЕИ

«Толибон»га Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи бошлаш учун ҳали ҳам кеч эмас, деди Евроиттифоқ махсус вакили Томас Никлассон. У аксарият афғонлар қарорлар қабул қилиш жараёнидан четда қолганини таъкидлаб, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва қўрқувга асосланган жамият қуриш хавфи ҳақида гапирди.

Ярим йилда давлат хизматларини кўрсатишда 72,7 мингта қонун бузилиши аниқланди
27 июль 2022, 10:55

Ярим йилда давлат хизматларини кўрсатишда 72,7 мингта қонун бузилиши аниқланди

2022 йил биринчи ярмида давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида 72,7 мингта қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бунда айрим давлат идоралари давлат хизматларини вақтида кўрсатмай, фуқароларни сарсон қилган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган. 720 нафар давлат хизматчиси жаримага тортилди.

Январь-июнь ойларида истеъмолчиларга 248 млрд сўм кешбэк қайтарилди
27 июль 2022, 10:44

Январь-июнь ойларида истеъмолчиларга 248 млрд сўм кешбэк қайтарилди

Солиқ қўмитаси июнь ойи учун истеъмолчиларга 61,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг олти ойи давомида фуқароларга қайтарилган сумма 248,6 млрд сўмга етди.

«Бошланг, сиз эфирдасиз!» «Ўзбекистон» телеканалининг илк ходимлари телевидениени қандай эслашади
27 июль 2022, 10:04

«Бошланг, сиз эфирдасиз!» «Ўзбекистон» телеканалининг илк ходимлари телевидениени қандай эслашади

Замонавий телевидение дунё юзини кўрган кунда «Газета.uz» мамлакатнинг илк «Ўзбекистон» телеканали ходимлари хотираларини чоп этмоқда. Улар устозлари, севимли дастурлари ва ЎзМТРК ташкил этилган йилларда у ерда ҳукм сурган муҳит ҳақида ҳикоя қиладилар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг