Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини тартибга солиш талаблари соддалаштирилади, соҳадаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Адлия вазирлиги ДСҚ ва СЭС билан бирга 1 сентябргача тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 34,29 сўмга арзонлаб, 10 908,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Тузилган битимларнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган.
1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишловчи аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 млн сўм миқдордаги ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади. Бунинг учун Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди. Аввалроқ президент ушбу мақсадлар учун 170 млрд сўм ажратилишини маълум қилганди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида $10 минг эвазига Тошкент тиббиёт академиясига, Сирдарёда $5 минг эвазига Гулистон давлат университетига киритиб қўйишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Самарқандда эса сохта ҳужжатлар асосида Қозоғистондан ўқишни кўчирмоқчи бўлган шахс ушланди.
АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини тасдиқлади. Шу вақтгача мазкур лавозимда фаолият юритган Дэниел Розенблюм эса мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси бўлди.
Халқаро пластик карталардан нақд пул ечиб олиш учун «Капиталбанк» 0,7 фоиз, «Ипак Йўли» банки эса 1 фоиз миқдорда комиссия ўрнатди. Банклар буни нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш билан изоҳлади. Иқтисодчи Отабек Бакиров қолган банклар ҳам комиссия ўрната бошлаши мумкинлигини таъкидлади.
29 июлдан 1 августга қадар ёмғирлар ёғиши туфайли Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
Ўзбекистон медиамаконида Грузияга қизиқиш ва саёҳат қилиш кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бирига айланмоқда. «Газета.uz» ушбу қизиқиш нега ортаётганлиги, Грузиянинг ўзига хос томонлари ва ундан нималарни ўрганиш мумкинлиги ҳақидаги саволларга у ерга саёҳат қилганлардан жавоб олди.
Римда бўлиб ўтаётган юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлетлар Айтжан Халмаханов олтин, Шаҳзод Рўзиохонов кумуш, Хуршидбек Нормуҳаммадов эса бронза медалини қўлга киритди.
Бизнес-омбудсман тадбиркорларни текшириш жараёни қонунийлиги ва ҳужжатлар ижроси юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ҳокимиятларда ҳам текширувлар ўтказади. Қолаверса, ҳудудларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, тадбиркорлар муаммоларини жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.
Ярим йилда 1429 та жиноят иши доирасида 1785 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди. Бунда улар етказган моддий зарар қарийб 700 млрд сўмни ташкил этди. 1210 нафар мансабдор талон-торож қилиш, 158 нафари ўз мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрликда айбланган.
Президент фармони билан «Business.gov.uz» портали «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига айлантирилди. У орқали тадбиркорларнинг мурожаати 24 соат давомида қабул қилинади, онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказилади, якуни бўйича эса бизнес-омбудсман президент ва ҳукуматга таклифлар киритади.
Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларидаги газ қуйиш шохобчаларида икки ой давомида 41 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Жиззах вилоятидаги 17 та ёқилғи қуйиш шохобчасидаги газ ўлчов тизимларига ташқи таъсир этиш ҳолатлари кузатилган.
2022 йилда ОТМларга кириш учун жами 1 млн 214 минг 232 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг 67 фоизи аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади. Абитуриентларнинг ярмидан кўпи кундузги таълимни, 8,3 минг нафари эса масофавий таълимни танлаган.
Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.
Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида президент ҳужжатлари ижросини таъминламагани учун Молия, Қурилиш ҳамда Энергетика вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идоралардаги 5 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилди, 6 нафарига ҳайфсан ва 1 нафарига жарима жазоси қўлланилди.
Аномал иссиқ пахтачилик учун фавқулодда вазият, лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур, деди президент. Шавкат Мирзиёев барча ҳудудларда ғўзани парваришлаш бўйича кўрсатмаларни амалга ошириш учун «долзарб 30 кунлик» эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг