Архив

Фарғонада қарийб 300 минг долларнинг Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
27 июль 2022, 09:22

Фарғонада қарийб 300 минг долларнинг Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

ДХХ Фарғонада иккита ҳолатда қарийб 300 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйилди.

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов
27 июль 2022, 08:57

«Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман» — Комил Алламжонов

Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 июль 2022, 22:00

26 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Афғон ҳукуматини террор ташкилотлардан алоқаларини узишга чақирган Шавкат Мирзиёев, инклюзив ҳукуматни афғон халқи учун тинч келажак эканини айтган Владимир Норов, 4 нафар яқинини пичоқлаган эркак, ўз жонига қасд қилган Rash Milk асосчиси Раҳмиддин Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Комил Алламжонов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
26 июль 2022, 21:59

Комил Алламжонов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

«Халқни фақат унинг ўзи, ҳар бир фуқаро ўзгаришлар йўлида ҳаракат қилган тақдирдагина, қутқаришга қодир» — «Қўрқинчли Теҳрон»
26 июль 2022, 20:17 1

«Халқни фақат унинг ўзи, ҳар бир фуқаро ўзгаришлар йўлида ҳаракат қилган тақдирдагина, қутқаришга қодир» — «Қўрқинчли Теҳрон»

Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» асари нафс, илмсизлик, ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик, фикрсизлик ортидан таназзулга юз тутган жамият тарихи ва тақдиридан сўзлайди. Асар, айниқса, жамиятда аёлларга нисбатан муносабат масалалари қаламга олинганлиги нуқтаи назаридан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
26 июль 2022, 19:33

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Афғонистонда электр узатиш тармоғи қурилишини бошлаш муддати 31 августгача узайтирилди
26 июль 2022, 19:25

Афғонистонда электр узатиш тармоғи қурилишини бошлаш муддати 31 августгача узайтирилди

Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи қурилишини бошлаш муддатини 31 августга қадар узайтиришга келишиб олинди. Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида тармоқнинг фақат бир қисми қурилган, лойиҳа 2021 йил июлидан тўхтатилган.

Сирдарёда спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилингани аниқланди
26 июль 2022, 19:04

Сирдарёда спорт анжомлари оширилган нархларда харид қилингани аниқланди

Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди
26 июль 2022, 18:54

Ўзбекистонда Ягона давлат имтиҳонини жорий этиш бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини мажбурий фанлар ва бакалавриат йўналишлари фанлари бўйича ягона тест ўтказиш орқали бирлаштириш таклиф этилмоқда.

Tracker-2 ва Onix учун шартнома тузишни август ва октябрдан бошлаш режалаштирилмоқда
26 июль 2022, 18:47

Tracker-2 ва Onix учун шартнома тузишни август ва октябрдан бошлаш режалаштирилмоқда

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker-2 учун шартнома тузишни августдан, Onix учун эса октябрдан бошлашни режалаштирмоқда.

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди
26 июль 2022, 17:25

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

«Муносабатларнинг нормаллашуви Афғонистон ҳукуматининг тан олинишига йўл очади» — Абдулазиз Камилов
26 июль 2022, 16:54

«Муносабатларнинг нормаллашуви Афғонистон ҳукуматининг тан олинишига йўл очади» — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистон ҳукуматини яқин келажакда тан олиш масаласи ҳозир кун тартибида йўқлигини таъкидлади. Бироқ у «Толибон» ҳаракати ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тил топишга ҳаракат қилаётгани ижобий тенденция эканлигини айтди.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди
26 июль 2022, 16:21

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 6,89 сўмга арзонлаб, 10 960,17 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди — Бош прокуратура
26 июль 2022, 15:25

Тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди — Бош прокуратура

Андижонлик тадбиркор, Rash Milk компанияси асосчиси Раҳмиддин Мирзаев 46 ёшида вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, у ўз уйининг боғида осилган ҳолда топилган.

Тадбиркорларга маҳаллаларда микромарказ ташкил қилиш учун давлат ерлари 5 йилга ижарага берилади
26 июль 2022, 15:21

Тадбиркорларга маҳаллаларда микромарказ ташкил қилиш учун давлат ерлари 5 йилга ижарага берилади

Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил қилиш учун давлат мулки объектлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда тадбиркор объектни ўзи реконструкция қилади ёки бино-иншоотларни қуради.

«Биз барча ваъдаларимизни бажаряпмиз, энди AҚШ ҳам ўз ваъдаларини бажарсин» — Амирхон Муттақий
26 июль 2022, 13:41

«Биз барча ваъдаларимизни бажаряпмиз, энди AҚШ ҳам ўз ваъдаларини бажарсин» — Амирхон Муттақий

Aфғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амирхон Муттақий мамлакат барча ваъдаларини бажараётганини айтиб, AҚШни «сўзсиз ва ҳеч қандай шартларсиз» афғон активларини қайтаришга чақирди. У барчани Aфғонистонга минтақада хавфсизлик ва барқарорликка хизмат қиладиган сармоялар киритишга ҳам чорлади.

Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда шаффофликни оширади
26 июль 2022, 12:26

Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашда шаффофликни оширади

Ўзгидромет ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасида кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича янги лойиҳани ишга туширмоқда.

Икки вилоятда она тили ва математика бўйича янги дарсликлар жорий этилмоқда
26 июль 2022, 12:06

Икки вилоятда она тили ва математика бўйича янги дарсликлар жорий этилмоқда

USAID Халқ таълими вазирлигига она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 1−4-синфлар бўйича математика ўқитувчилари учун 500 мингга яқин янги дарслик ва қўлланмалар тақдим этди. Улар Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 919 та мактабда синовдан ўтказилиб, сўнг барча мактабларда жорий этилади.

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 19 бола Ўзбекистонга қайтарилди
26 июль 2022, 11:16

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 19 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг турли шаҳарларида ота-она қарамоғисиз, қаровсиз ва назоратсиз қолиб кетган 19 бола Ўзбекистонга олиб келинди. Уларнинг ҳар бири ССВ ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

Чилонзорда эркак хотини, фарзанди, қайнона ва қайнопасини пичоқлади
26 июль 2022, 10:58

Чилонзорда эркак хотини, фарзанди, қайнона ва қайнопасини пичоқлади

Пойтахтнинг Чилонзор туманида эр ўзининг турмуш ўртоғи, 7 ёшли фарзанди, қайнонаси ва қайнопасини пичоқлаганликда гумонланмоқда. Ҳозирда беморларнинг ҳолати барқарор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг