Архив

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди
6 февраль 2022, 12:00 1

Ўзбекистон ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жами 2 та пневматик қурол, 2 дона тўппонча учун газ баллон ва 553 та пневматик ўқлар мамлакат ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган. Фарғона вилоятда эса хориждан учиб келган фуқарода 2 дона 12 калибрли ов қуроли борлиги маълум бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди
6 февраль 2022, 10:55

Ўзбекистонда коронавирусга кунлик чалинишлар сони 900 тадан камайди

Шанба куни Ўзбекистонда 887 нафар кишида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилди. Шунингдек, 5 февраль куни 148 нафар кишида пневмония аниқланган бўлса, коронавирус оқибатида 3 нафар бемор вафот этди.

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди
6 февраль 2022, 10:49 1

Президент дарахт экишдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълум қилди

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури доирасида экилган дарахтлар бўйича рақамларга ишонмаслигини маълум қилди. У, шунингдек, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов дарахт экиш бўйича режа бажарилмагани учун лавозимидан четлаштирилганини айтди.

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади
6 февраль 2022, 10:15

Камбағаллик ва коррупцияни қисқартириш борасида Хитой тажрибаси ўрганилади

Ўзбекистон президенти ва ХХР раисининг Пекиндаги учрашувида камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Томонлар беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини ҳам имзолади.

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари
5 февраль 2022, 21:03

Жамоалардан пул оладиган эмас, уларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак — ЎзПФЛ раҳбари

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилда 15,7 млрд сўм ишлаб топган, мусобақалар ўтказиш учун эса 16 млрд сўм сарфлаган, бу ЎзПФЛнинг ОАВ олдидаги илк очиқ молиявий ҳисоботида маълум қилинди. «Аввал, жамоалардан пул олмайдиган ташкилотга айланиб олишимиз, ундан кейин жамоаларга пул берадиган ташкилотга айланишимиз керак», — деди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев. Қолаверса, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиши ҳам қайд этилди.

Хоразм Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходими пора билан қўлга тушгани айтилмоқда
5 февраль 2022, 19:39

Хоразм Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходими пора билан қўлга тушгани айтилмоқда

Жума куни Қурилиш вазирлиги Хоразм вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси инспектори пора билан ушланганини рад этиб, у ишдан аввалроқ бўшаганини маълум қилди. Шанба куни эса Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вазирлик изоҳини инкор қилиб, ушбу ходим 1000 доллар пора билан ушланганини қайд этди. Шунингдек, гумондор инспекцияда ишлашини тасдиқловчи маълумотлар эълон қилинди.

Қашқадарёда «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади
5 февраль 2022, 18:12

Қашқадарёда «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

Туризм ва спорт вазирлиги Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Майданак арчазорларида ўтов, «camping», «glamping», эко-уйлар, енгил конструкцияли контейнерлар жойлаштириш, экстремал туризмни ривожлантириш, осма дор йўлини қуриш, қолаверса, яқин ҳудуддаги қишлоқларда 100 дан ортиқ меҳмон уйини барпо этиш имконияти ўрганилмоқда.

Хоразм давлатидан Совет иттифоқигача. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган? — видео
5 февраль 2022, 17:22 3

Хоразм давлатидан Совет иттифоқигача. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган? — видео

Милоддан аввалги VI асрдан ХХ асрга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида йигирмадан ортиқ давлатлар ҳукм сурган. «Газета.uz» geacron.com тарихий хариталар платформасига асосланиб, Ўзбекистон ҳудудида асрлар оша ҳукмронлик қилган давлатлар харитасини тақдим этади.

Талабалар учун қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф этилмоқда
5 февраль 2022, 16:38

Талабалар учун қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрнинг сўнгги 10 кунлиги ва январнинг илк 10 кунлиги оралиғида професссонал таълим муассасалари ўқувчилари ва ОТМ талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклиф этилмоқда. Унда шунингдек, таътилдан 10 кун аввал авиа ва темирйўл чипталари учун 50 фоизлик чегирма бериш ҳам кўзда тутилган.

Орол денгизидан кўтарилган қум ва чанг бўронлари натижасида Қорақалпоғистон йилига $44,2 миллион йўқотади — Жаҳон банки
5 февраль 2022, 15:22

Орол денгизидан кўтарилган қум ва чанг бўронлари натижасида Қорақалпоғистон йилига $44,2 миллион йўқотади — Жаҳон банки

Оролқум чўлидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари туфайли йўқотишлар Қорақалпоғистонда йилига 44,2 млн доллар ёки ЯИМнинг 2,1 фоизини ташкил этади. Жаҳон банки тадқиқоти натижаларига кўра, Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш аҳолининг саломатлиги яхшиланишига олиб келиши ва ҳар йили 28−44 млн доллар миқдорида қўшимча фойда келтириши мумкин.

«Ойлигимиз одамларникидан камроқ, лекин яшашга етади». Тошкент аэропортидаги хизмат итининг бир куни
5 февраль 2022, 15:16

«Ойлигимиз одамларникидан камроқ, лекин яшашга етади». Тошкент аэропортидаги хизмат итининг бир куни

Танишинг, бу — Ц. Ворро — етти ёшли лабрадор ва Тошкент халқаро аэропорти кинология хизмати ходими. У ва яна ўнлаб овчарка ва спанеллар аэропортнинг икки оёқли ходимларига портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюталарни топишда ёрдам беришади. Биз Ц.Ворродан иши, хўжайини, маоши ва пенсияга чиқиши ҳақида сўрадик.

Тошкент жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга қисқартирилади
5 февраль 2022, 15:06

Тошкент жамоат транспорти ҳаракатидаги оралиқ вақт икки баробарга қисқартирилади

Президент қарори билан 2025 йилгача Тошкент шаҳридаги жамоат транспортининг ҳаракатланиш оралиқ вақтини икки баробарга камайтириш, қолаверса, 1063 та автобус ва 673 та электробус харид қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, велосипедларни ижарага бериш, «ақлли чорраҳа», «ақлли автобус» ва «ақлли бекат» тизимлари ҳам жорий этилади.

Одам савдосида гумон қилинган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди
5 февраль 2022, 14:34

Одам савдосида гумон қилинган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди

Одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиниб, 9 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди. У қизларни алдаб, БААга олиб боргани ва паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани айтилмоқда.

Қорақалпоғистонда автомобиль йўлини тўсган 3 киши 15 суткага қамалди
5 февраль 2022, 13:32

Қорақалпоғистонда автомобиль йўлини тўсган 3 киши 15 суткага қамалди

2 февраль куни Нукус шаҳридаги марказий дехқон бозор ёнидаги савдо мажмуасида ижара нархининг кўтарилишидан норози бўлган тадбиркорлар автомобиль йўлини тўсиб қўйганди. 4 февраль куни ЖИБ Нукус шаҳар суди унда қатнашган 3 нафар фуқарога 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати раҳбари Дауран Елмуратов эса фуқароларни митинг ва кўча юришлари қонун билан тақиқлангани ҳақида огоҳлантирди.

Сенат Ҳукуматга миллий контентни ривожлантириш ва зарарли ахборотдан ҳимояланиш тўғрисида сўров юборади
5 февраль 2022, 13:09 1

Сенат Ҳукуматга миллий контентни ривожлантириш ва зарарли ахборотдан ҳимояланиш тўғрисида сўров юборади

Сенат интернет тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини ошириш ва зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади. Сенатор Фарҳод Боқиев интернет тармоғида «миллий менталитетга ёт, фуқаролар онги, руҳияти, маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи» материаллар тарқалаётганини маълум қилди.

Фото: Шавкат Мирзиёев Пекинда ҳамкасблари билан учрашди
5 февраль 2022, 12:16

Фото: Шавкат Мирзиёев Пекинда ҳамкасблари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиши доирасида Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Миср президентлари, шунингдек, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан мулоқот қилди.

Нима тайёрлаймиз: тўйимли салатлар
5 февраль 2022, 11:32

Нима тайёрлаймиз: тўйимли салатлар

Римча ҳамда немисча салат, қўзиқорин ва бодрингли, маккажўхори ва пишлоқли, картошка ва маринадланган бодрингли, товуқ гўшти ва пекин карамидан тайёрланадиган салат — Zira.uz тўйимли салатлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Коронавируснинг кунлик ҳолати 912 тагача камайди
5 февраль 2022, 11:10

Коронавируснинг кунлик ҳолати 912 тагача камайди

Жума куни Ўзбекистонда 912 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тест намуналари мусбат натижани кўрсатди, бир кун аввал бу кўрсаткич 961 тага етганди. Қолаверса, 155 кишида пневмония аниқланди.

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди
5 февраль 2022, 10:12

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди

Эпицентри Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 февраль 2022, 22:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Путин ва Си Цзиньпинy ташқи алоқаларга оид баёнотни имзолагани, НАТО бош котибининг лавозимини тарк этиши, Цукербергнинг дунёдаги энг бадавлат кишилар TOP-10'лигидан чиқиб кетгани, АҚШда қор бўрони туфайли 230 минг кишининг электрсиз қолгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг