Архив

Банкларда долларнинг сотув курси 11 410 — 11 465 сўм этиб белгиланди
31 май 2023, 10:20

Банкларда долларнинг сотув курси 11 410 — 11 465 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 31 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 410 — 11 465 сўм.

Соғлиқни сақлаш вазири туғуруқхоналардаги вазиятни танқид қилди
31 май 2023, 10:08

Соғлиқни сақлаш вазири туғуруқхоналардаги вазиятни танқид қилди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳомиладор аёлларга давлат томонидан дори-дармон учун етарли маблағ ажратилаётган бўлса-да, уларга рўйхат ёзиб берилаётганини ва туғилишларнинг аксарияти кесарча кесиш йўли билан бўлаётганини танқид қилди.

Фарғонада мактаб битирувчиси каналда чўкиб кетди
31 май 2023, 09:44

Фарғонада мактаб битирувчиси каналда чўкиб кетди

25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 5 кун ўтса ҳам топилмаган. Қутқарув отряди воқеа жойида қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков компания таъсисчиси экани аниқланди
31 май 2023, 09:35

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков компания таъсисчиси экани аниқланди

Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди
31 май 2023, 09:31

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди

Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастуридаги асосий масалалар
30 май 2023, 22:30

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастуридаги асосий масалалар

ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.

30 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 май 2023, 22:00

30 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Экопартиядан Ўзбекистон президентлигига номзод, жума табригини тарқатишга Мусулмонлар идорасининг муносабати, Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида гапирган энергетика вазири, минглаб ишлаб чиқарган бўлсада, сотувда йўқ Cobalt, Lacetti, Damas ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?
30 май 2023, 20:18

Киев ва Москвага уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳақида нималар маълум?

30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.

Japan Digital University`да қабул давом этмоқда
30 май 2023, 19:00

Japan Digital University`да қабул давом этмоқда

12 июнга қадар Japan Digital University`да кузги семестрга қабул давом этади. Абитуриентлар муҳандис-дастурчи, компьютер графикаси ва дизайн йўналишилари бўйича ҳужжат топширишлари мумкин.

Batik Air Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
30 май 2023, 18:18

Batik Air Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига уч мартагача амалга оширилади.

Тошкент туманида бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди
30 май 2023, 17:44

Тошкент туманида бир-бирига туташ учта уй ёниб кетди

Тошкент вилоятида учта хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 450 квадрат метр майдонда том ва ички жиҳозлар ёниб зарарланди.

«Дарслик эмас, қўлланма». Мактаб вазирлиги сурати тарқалган маънавият китоби ҳақида
30 май 2023, 17:09

«Дарслик эмас, қўлланма». Мактаб вазирлиги сурати тарқалган маънавият китоби ҳақида

Тармоқларда Менинг маънавий ҳамроҳим номли мактаб дарслиги яратилаётгани, у 1-синфдан 11-синфгача ўтилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу китобнинг қўлланма экани, ўқув режага киритилиши режалаштирилмаганини билдирди.

«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси таълим лойиҳасини тақдим этди
30 май 2023, 17:00

«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси таълим лойиҳасини тақдим этди

30 май куни Самарқандда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг «Масъулиятли молия ва қишлоқнинг барқарор ривожланиши» таълим лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Косоводаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар яраланди
30 май 2023, 15:53

Косоводаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар яраланди

Косово шимолида серб аҳолиси ва НАТО тинчликпарвар кучлари ўртасида муниципал сайловлар натижалари ортидан тўқнашувлар юз берди. Тўполонларда камида 50 нафар намойишчи ва 25 га яқин тинчликпарвар кучлар вакили жароҳатланди.

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди
30 май 2023, 15:06

Мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттирадиган бўлди

Сирдарё вилоятида мактабга бориш учун дарёни қайиқда кечиб ўтадиган қиз сентябрдан ўқишни Гулистондаги спорт мактабида академик эшкак эшиш йўналишида давом эттиради. Шу сабаб энди қиз дарёдан ўтиши шарт эмас.

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади
30 май 2023, 14:21

Экопартия Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.

«Техник масалалар бўйича ишлаяпмиз». Энергетика вазири — Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида
30 май 2023, 14:10

«Техник масалалар бўйича ишлаяпмиз». Энергетика вазири — Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида

Ўзбекистон ва Россия рус газини етказиб беришнинг тижорий шартларини фақат техник масалалар ҳал этилгандан кейингина муҳокама қила бошлайди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Шунингдек, у ўзбек газини Хитойга етказиб бериш ишлари имзоланган шартномаларга кўра олиб борилаётганини айтди.

Ўзбекистон президентининг «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммитида қатнашиши кутилмоқда
30 май 2023, 12:57

Ўзбекистон президентининг «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммитида қатнашиши кутилмоқда

Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

UzAuto Motors апрелда минглаб Cobalt, Lacetti, Damas ишлаб чиқарган. Бироқ бу автомобиллар сотувда йўқ
30 май 2023, 12:24 1

UzAuto Motors апрелда минглаб Cobalt, Lacetti, Damas ишлаб чиқарган. Бироқ бу автомобиллар сотувда йўқ

UzAuto Motors апрелда салкам 10 мингтадан Cobalt ва Lacetti, 2,1 мингта Damas ишлаб чиқарган. Бироқ ушбу автомобиллар сотувда мавжуд эмас.

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқ — Мусулмонлар идораси
30 май 2023, 11:37

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқ — Мусулмонлар идораси

Тармоқларда жума табриги ва диний материаллар тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши айтилган хабарлар тарқалди. Мусулмонлар идораси уларнинг ёлғонлигини билдириб, жума табрикларини тарқатишга ҳеч қандай таъқиб йўқлигини маълум қилди. Идора улашиш мумкин бўлган манбалар рўйхатини келтириб ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг