Шавкат Мирзиёев Япония императори Нарухито ва бош вазири Фумио Кисидага мамлакат собиқ бош вазири Синдзо Абэ вафоти муносабати билан ҳамдарлик билдирди. Абэга 8 июль куни Нара шаҳридаги чиқиши вақтида суиқасд қилиниб, кейинроқ у шифохонада вафот этди.
Шанба куни пойтахтдаги 12 туманда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларга борувчи махсус автобуслар ҳаракатланади. Автобуслар 03:00 дан 06:00 га қадар ташкил этилади. Шунингдек, соат 00:00дан соат 07:00га қадар айрим кўчаларда транспорт ҳаракати тўхтатилади. Рўйхат.
СЭС Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун мутахассислар бириктирилишини маълум қилди. Масжидлар атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқатларнинг ноқонуний савдоси назоратга олинади.
Фарғона халқаро аэропорти божхона пости бошлиғи қўлга олинди. У хориждан олиб келинган товарларни ноқонуний тарзда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда.
Жума куни Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ 67 ёшида вафот этди. У Нара шаҳридаги нутқи чоғида уюштирилган суиқасд оқибатида оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.
Зайнилобиддин Низомиддинов президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Қурбон ҳайити кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат фони қулай бўлади: 9 июль кундузи +30…+35 даража, 10−12 июлда +32…+37 даража атрофида.
Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича 14 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Адвокат ва журналист Даулетмурат Тажимуратовга айблов эълон қилинди, журналист Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб қилинди.
Умида Ҳақназар, Юлий Юсупов ва Илҳом Азизов аграр ислоҳотлар соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилишди. Экспертлар Конституциянинг 55-моддасига таклиф этилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиши ҳақидаги ўзгартиришдан воз кечиш кераклигини таъкидламоқда.
Қорақалпоғистондаги фожеали воқеалар барча муаммолар халқ билан мулоқотда, ўз вақтида ҳал этилиши зарурлигини кўрсатди, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева. У бундай ҳолатларнинг олдини олишда халқ вакиллари масъул эканини ва уларнинг ишини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга Нара шаҳридаги нутқи чоғида суиқасд қилинди. У кўкрак қафасига отилган ўқлардан кейин оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Буни қилганликда гумонланаётган шаҳарнинг 41 ёшли фуқароси полиция томонидан ҳибсга олинди.
Ўзини ўзи банд қилган таксистлар, машинани бошқаришга онлайн ишончнома, ЮНEСКО қўмитасига аъзо бўлган Ўзбекистон, Ҳайитда 04:00дан ишлайдиган метро, 7 кунга ёпиладиган 7-метро бекати, Нукусдаги намойишчиларни тарқатиш воситалари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 5 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Нукус воқеаларида жабрланганлар орасида ўқотар қуролдан яраланганлар ҳам бор. Куч тузилмалари жанговар ўқ-дорилардан фойдаланилганини рад этмоқда. «Газета.uz» мухбири Шошилинч ёрдам марказида ярадорлар билан суҳбатлашди. Ҳарбийлар ҳам қандай яралангани ҳақида сўзлаб берди.
6 ой ичида республикада «Тез ёрдам» хизматига 6,2 млн дан зиёд чақириқ келиб тушган. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкентдан. Ўтган йилнинг шу даврида «103»га мурожаат қилганлар ҳозиргидан 433,9 мингтага кам бўлган.
TBRG Open халқаро лойиҳасининг Ўзбекистондан қатнашувчи вакил номини эълон қилди. Лос-Анджелесда Джейсон Дерулонинг менторлигидан ўтишнинг имкониятига ёш ижрочи, ўзбекистонлик санъаткор Шоҳрулло Абдуллаев эга бўлди.
1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар my.gov.uz орқали онлайн расмийлаштирилади ва уни нотариусдан тасдиқлаш талаб этилмайди. Бир ойлик ишончнома учун тўлов 90 минг сўм, уч йиллик учун эса 900 минг сўмни ташкил қилади.
1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида қаралади ва уларнинг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб эса бекор қилинади.
Президент қарори билан икки йилда бир марта юридик шахслар ҳайдовчиларининг мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди. Қолаверса, энди фуқаро ўз машинасини таксичилик учун юридик шахсга ижарага берганда нотариал тасдиқлаши шарт бўлмайди.
Ҳукумат қарори билан ҳакамларга малака тоифалари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилиши белгиланди. Ҳакам аризага иш жойи берган тақдимномани илова қилиши лозим, хизмат нархи 300 минг сўмни ташкил этади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Консервативлар партияси раҳбари лавозимини тарк этишини маълум қилди. У кузгача ҳукуматни бошқаради. Борис Жонсоннинг кетиши ҳукумат ва аъзолари томонидан мисли кўрилмаган босим натижаси бўлди, деб ёзади BBC.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг