Архив

Нима ўқиймиз? Тадбиркор Фируз Аллаев тавсия қилади
27 май 2023, 17:33

Нима ўқиймиз? Тадбиркор Фируз Аллаев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Тележурналист Нозима Маҳмудова 31 ёшида вафот этди
27 май 2023, 15:27

Тележурналист Нозима Маҳмудова 31 ёшида вафот этди

«Ёшлар» телеканали бошловчиси Нозима Маҳмудова 31 ёшида вафот этди. Бунга журналистда ўтказилган юрак операцияси сабаб бўлгани айтилди.

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин
27 май 2023, 14:38

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.

Нима кўрамиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади
27 май 2023, 12:09

Нима кўрамиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Самарқанддаги Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 3 боланинг барчаси ҳалок бўлди
27 май 2023, 11:53

Самарқанддаги Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 3 боланинг барчаси ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўмилишга бориб, чўкиб кетган ва улардан бирининг жасади топилганди. Бош прокуратура қолган 2 боланинг ҳам мурдаси топилганини маълум қилди.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турининг учинчи босқичи ғолиби бўлди
27 май 2023, 11:45

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турининг учинчи босқичи ғолиби бўлди

18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов дунёнинг еттинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруанани мағлубиятга учратиб, Чемпионлар турининг учинчи босқичи — ChessKid кубоги ғолибига айланди. Бунинг учун унга 30 минг доллар пул мукофоти берилади.

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
27 май 2023, 10:38

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорлигига жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилган. Уларда ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилган. Ёдгорликлар орасида энг катта зарар ўрта асрларга оид Тепа-9 объектига етган.

Нима тайёрлаймиз: Салатлар
27 май 2023, 10:37

Нима тайёрлаймиз: Салатлар

Печда пиширилган гулкарамли салат, «Яшил маъбуда», «Атсесили», корейсча бодринг ва бошқалар — Zira.uz осон тайёрланадиган салатлар рўйхатини тақдим этади.

Президент Тошкентда автобусга чиқди, саноат зонаси, истироҳат боғи ва маҳаллада бўлди
27 май 2023, 10:11

Президент Тошкентда автобусга чиқди, саноат зонаси, истироҳат боғи ва маҳаллада бўлди

Шавкат Мирзиёев Чилонзор саноат зонасига ташриф буюрар экан, ҳудудни «индустрия хаби»га айлантириш вазифасини қўйди. Янги автобуслардан бирига чиқди, шунингдек, «3-Катта Чилонзор» маҳалласида бўлиб, реконструкция қилинган Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида сайр қилди.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди
27 май 2023, 08:13

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Гватемалани ютиб, 1/8 финалга йўл олди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг 3-ўйинида биринчи бўлимда 2 та гол урган Ўзбекистон жамоаси гуруҳда 4 очко тўплаб, плей-оффга йўл олди. Мезбон Аргентина Янги Зеландияни ҳам ютиб, пешқадам бўлди. 1/8 финалда Ўзбекистон 30 май куни Япония ёки Исроил билан беллашиши кутилмоқда.

Сингапур президенти Uzbekistan Airways рейси билан Тошкентдан учиб кетди
27 май 2023, 07:33

Сингапур президенти Uzbekistan Airways рейси билан Тошкентдан учиб кетди

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 май 2023, 22:00

26 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Фуқарони ҳоким қилиб қўйиш учун $80 минг сўраган сохта Президент администрацияси ходими, Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани, Нукус иши бўйича суд тафсилотлари, массштаби кенгайган Xalq nazorati платформаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қуёш энергияси инвестициялари илк бор нефть қазиб олиш инвестицияларини ортда қолдиради
26 май 2023, 21:54

Қуёш энергияси инвестициялари илк бор нефть қазиб олиш инвестицияларини ортда қолдиради

Экологик тоза технологияларга киритиладиган инвестициялар 2023 йилда 1,7 трлн долларгача ошади ва биринчи марта анъанавий энергияга йўналтириладиган инвестицияларни ортда қолдиради. Жумладан, қуёш генерациясига 380 млрд доллар йўналтирилиши кутилмоқда.

Германия суди Алишер Усмонов объектларидаги тинтувларни ноқонуний деб топди
26 май 2023, 21:23

Германия суди Алишер Усмонов объектларидаги тинтувларни ноқонуний деб топди

Франкфурт-Майн (Германия) суди Алишер Усмоновга тегишли объектларда ўтказилган тинтувларни ноқонуний деб топди.

Россия қамоқхонасидан урушга жўнатилган 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
26 май 2023, 20:11

Россия қамоқхонасидан урушга жўнатилган 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россия қамоқхонасидан Украинадаги урушга «сафарбар қилинган» 23 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Онасининг айтишича, у қўлига ҳеч қачон қурол олмаган. «„Мен хизмат қилмайман, одам ўлдирмайман, онажоним, мен бормайман, десам ҳам мажбурлашди“, — деди», — дея ўғли билан сўнгги суҳбатни ёдга олди у.

Зомин қўриқхонасида бўри, Зарафшон қўриқхонасида эса буғу болалари дунёга келди
26 май 2023, 18:45

Зомин қўриқхонасида бўри, Зарафшон қўриқхонасида эса буғу болалари дунёга келди

Зомин қўриқхонаси ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган учта бўри боласини топишди. Аввалроқ Табиат ресурслари вазирлиги Зарафшон қўриқхонасида иккита буғу боласи дунёга келганини хабар қилган эди.

Украинанинг Днепр шаҳрида касалхона биносига ракета келиб тушди
26 май 2023, 18:19

Украинанинг Днепр шаҳрида касалхона биносига ракета келиб тушди

Украинанинг Днепр шаҳридаги тиббиёт муассасасига Россия ракетаси келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 21 киши яраланди.

Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
26 май 2023, 18:02

Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.

Нукус иши бўйича суд: экспертларнинг сўроқ қилиниши ва Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текшириш натижалари
26 май 2023, 17:32

Нукус иши бўйича суд: экспертларнинг сўроқ қилиниши ва Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текшириш натижалари

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.

Блогер Дониёр Қаюмов Instagram`даги видеоси учун 6 млн сўм жаримага тортилди
26 май 2023, 17:12

Блогер Дониёр Қаюмов Instagram`даги видеоси учун 6 млн сўм жаримага тортилди

Блогер Дониёр Қаюмов Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилиб, суд унга 6 млн сўм жарима белгилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг