АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 22,97 сўмга арзонлаб, 10 800,55 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
Ижтимоий фикр маркази ўтказган сўровномада респондентларнинг 83 фоизи «конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши ва замонавий шароитларда Конституцияни такомиллаштириш заруриятини эътироф этишини» маълум қилди. 47,2% респондент эса Бош қонунни такомиллаштиришда иштирок этишни хоҳлайди.
Ўзбекистон йил бошидан бери Хитойга $1 млрддан ортиқ қийматдаги товарларни экспорт қилди, кейинги ўринларни Россия ($939,4 млн) ва Туркия ($741,4 млн) эгаллади. Импорт кўрсаткичида ҳам Хитой ($2,7 млрд) ва Россия ($2,3 млрд) мамлакатнинг энг самарали ҳамкорлари қаторида қолди.
Самарқандда истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиши оқибатида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда у ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув ҳаракатларини ўз назоратига олди.
Россиянинг «Совкомбанк» и Ўзбекистондан «Ўзагроэкспортбанк» ни сотиб олиш бўйича битимни бекор қилди. Бунга сабаб — санкциялар.
Душанба куни 91 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани қайд этди, бир кун аввал мазкур кўрсаткич 133 тани ташкил қилганди.
Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.
Конституцияни фуқаронинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал қилишга оид норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблаш миқдорини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ҳозиргача 3,7 млн сўм ойлик олган фуқарога пенсия тайинлашда инобатга олинган 3,2 млн сўмни — 3,8 млн сўмгача ошириш режалаштирилган. «Бу пенсия миқдори сезиларли ошишини таъминлайди», — деб ҳисоблайди Пенсия жамғармаси.
Қурбон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар 4 кунгача, 9 июлдан (шанба) бошлаб 12 июлга қадар (сешанба) дам олиши кутилмоқда, бироқ бу ҳали расман тасдиқланмади. Uzbekistan Airways айни шу кунлардаги чипталарга 50 фоизлик чегирмани эълон қилди.
ОАВ ходимларини табриклаган президент, ёқиб юборилган 2 тонна наркотик моддалар, Қаршига борадиган яна битта Афросиёб поезди, «Олтин қалам» бош мукофоти соҳибига машина, жазирамада поезднинг секин ҳаракатланиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 27 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Аномал иссиқлик туфайли Тошкент метрополитенининг ер усти станцияларида кундуз кунлари поездлар тезлиги пасаяди. Шаҳарлараро поездлар ҳам секинроқ ҳаракатлана бошлади.
Шавкат Мирзиёев ОАВ ходимларига табригида улар фаолиятига тўсқинликлар демократик ислоҳотларга қарши ҳаракат сифатида баҳоланиши кераклигини таъкидлади. «Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим», — деди у.
Ўзбекистон 2025−2026 йилларга бориб газ экспортини бутунлай тўхтатиши мумкин, дея маълум қилди «Ўзтрансгаз» раҳбари Беҳзот Норматов. Ҳозир Ўзбекистонда қазиб олинаётган газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга экспорт қилинмоқда.
ОАВ ходимларининг чет тилларга ўқиш харажатлари компенсация қилинади, Журналистлар уюшмаси журналистларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларида қатнашади, журналисларни тайёрлаш жараёни амалиёт билан интеграция қилинади — президент қарори билан медиа соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди.
8 июлдан «Тошкент-Қарши-Тошкент» йўналишида яна битта Афросиёб қатнови йўлга қўйилади. Самарқанд ва Бухоро вилоятларига қатнайдиган тезюрар поездлар ҳаракати жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади, якшанба кунги «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишидаги Афросиёб қатнови эса тўхтатилади.
2023 йилдан «Олтин қалам» соҳибларининг пул мукофоти оширилади, қолаверса, бош мукофот соҳибига автомобиль берилади. Ҳар чоракда ОАВларда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари 15 млн сўмгача, болаларга мўлжалланган теле ва радио маҳсулотлар ижодкорлари эса 90 млн сўмгача рағбатлантирилади.
Президент қарори билан шу йилнинг 1 июлидан 2025 йилнинг 1 июлига қадар ОАВлар фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камроқ тўлайди. Қолаверса, бюджет ташкилотларига электрон ОАВларга обуна бўлишга рухсат берилмоқда.
Европа Иттифоқи Россиядан олтин импорт қилиш бўйича чекловларга қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Аввалроқ G7 давлатлари Россия олтинини етказиб беришни тақиқлаганди.
«Яшил макон» ҳаракати доирасида куз ва баҳор мавсумида жами 213 млн туп дарахт ва бута экилди, деб маълум қилди Экология қўмитаси. Мазкур дарахтларни парваришлашга масъул бўлган 109 нафар мансабдор талабларни бажармагани боис жами 311 млн сўм миқдорда жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг