Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки томон вакиллари ўртасида 54 млн доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандум имзоланди.
«Yangi O’zbekiston ko’chasi» ишбилармонлик маркази қурилиши учун 241,93 га ҳудуд, шу жумладан, 198,12 га суғориладиган ерлар аҳоли пунктлари ерлари тоифасига ўтказилади. Янги Ўзбекистон боғи олдидаги кўча бўйлаб хизмат кўрсатиш, савдо, кўнгилочар масканлар ва тураржой бинолари барпо этилади.
Россия «яхши ният қадами сифатида» Украинанинг «Змеиный» оролидан ўз гарнизонини олиб чиқди, деб хабар берди РФ Мудофаа вазирлиги. Украина президенти Владимир Зеленский ушбу «стратегик нуқтанинг озод қилиниши Қора денгиздаги вазиятни сезиларли даражада ўзгартиришини» таъкидлади.
Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга қабул қилишда қонун бузилгани аниқланди. 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижаси видеоси сақланмаган, 77 та абитуриентнинг амалий иши шифрланмасдан баҳоланган, 327 млн сўм асоссиз сарфланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Марказий банк тижорат банкларида кузатилаётган нақд хориж валютаси дефицити билан боғлиқ хабарларга изоҳ бериб, банклар нақд валюта билан таъминлангани, айирбошлаш жараёнлари узлуксиз ишлаётганини маълум қилди. Регулятор аҳолидан муаммо юзага келганда ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўради.
31 июлга қадар кузатувчи шахслар Тошкент аэропортининг халқаро терминалига киритилмайди. Бу зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, бинонинг реконструкция қилиниши билан боғлиқ.
«Ёшлар дафтари»даги имтиёзлар сони 25 тагача кўпайтирилади, ёшларга IT ва чет тилини ўрганиш учун 1,2 млн сўмдан субсидия ажратилади, халқаро олимпиадалар иштирокчиларига харажатлари учун 12 млн сўмдан берилади, фортепиано, мақом ва бахшичиликка ўқийдиганларнинг контрактини давлат тўлаб беради.
Жума куни ҳаво бироз салқинлашганига қарамасдан, дам олиш кунлари ҳарорат +35…+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғонанинг тоғли ҳудудларида эса музли сел келиш хавфи мавжуд. Ўзгидромет кейинги ҳафта бошида мамлакатга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.
Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?
Қирғизистонда казино фаолияти қонунийлаштирилди, унинг мижозлари эса фақат хориж фуқаролари бўлиши мумкин. «Қимор ўйинлари тўғрисида»ги янги қонун давлат бюджетига пул маблағларини жалб қилиш ва сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзлаган нутқида «бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтаётган қорақалпоқ халқини эъзозлашини» таъкидлади. «Меҳр ва ғурур билан айтаман, мен нафақат Ўзбекистон, Қорақалпоғистоннинг ҳам фарзандиман», — деди президент.
Қашқадарёда ҳарбий хизмат вақтида вафот этган 18 ёшли Руслан Қидиралиевнинг ўлими юзасидан шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд-тиббий экспертизаси ўтказилади ва марҳумнинг ўлимига ростдан ҳам «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани ёки йўқлиги текширилади.
Нью-Йоркда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТнинг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, дунёда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишни таъминлаб бўлмайди, деди БМТ ЕИК.
Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Унга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.
Июнь ойининг охирида баъзи ҳудудларда бу ой учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Июль ойида тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.
Филиппин собиқ диктаторининг ўғли кичик Фердинанд Маркос мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирди. 64 ёшли Маркос сайловолди ташвиқотида оиласининг ўтмишдаги суиистеъмолликларини қоралашдан бош тортди.
Суд Тошкент шаҳар Юнусобод туманида пичоқ қўлланилган октябрь можароси иштирокчилари, шунингдек, Тошкент вилоятида фоҳишахона ташкил этган шахсларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Уларнинг икки нафари қамалди, яна икки нафарининг озодлиги чекланди, бир нафари эса озод қилинди.
Жомбой туманидаги «Зарафшон» миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин келиб чиқди. Уни 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 соатдан кўпроқ вақтда бартараф этди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг