АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 16,38 сўмга арзонлаб, 10 823,52 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 17 та медални қўлга киритиб, ўз чиқишларини якунлади.
Миллий телерадиокомпания раиси биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда Жаҳон банкининг 143 млн долларлик «Бинолар учун тоза энергия» лойиҳаси амалга оширилади. Имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 800 дан ортиқ таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари бинолари модернизация қилинади.
Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Бу иқлимий меёрлардан 5−7 даражага юқори экани айтилди.
Наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси 1 тонна 900 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини махсус печда ёқиб юборди.
Бухоро вилоятида 7 гектар экин ер майдонини 120 минг долларга сотишга уринган шахс келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтда ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмаслигини Abadiya Trade компанияси шартномани бир томонлама бекор қилгани билан изоҳлади. Аэропорт ходимлари йўловчиларга ёрдам беришади.
Ижтимоий тармоқларда боғчада бола калтаклангани акс этган видеога Фарғона вилояти МТБ раддия берди. Маълум бўлишича, воқеа боғчада эмас, балки дефектолог мутахассиснинг уйида содир бўлган. Вилоят ИИБ болани мутахассиснинг синглиси ургани ва иш судга ўтказилганини маълум қилди.
26 июнь куни Ўзбекистонда 133 киши коронавирусга чалингани (олдинги кун 139 киши) маълум бўлди. Энг кўп касаллик Тошкент шаҳри ва Фарғонада аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда бир йигит кўчада қизни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Фарғона ИИБнинг маълум қилишича, йигитнинг шахси аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шанба куни Ўзбекистонда 140 га яқин (бир кун аввал 120 га яқин) коронавирус ҳолати аниқланди. Шундан 56 таси Тошкентда қайд этилган.
Боксчи Муроджон Аҳмадалиев америкалик Ронни Риос устидан ғалаба қозониб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди. Беллашувдан сўнг ўзбекистонлик спортчи жангни жароҳатланган қўл билан ўтказганини маълум қилди.
Таэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Жасур Жайсунов ҳамда Никита Рафалович олтин, Феруза Садикова ва Светлана Осипова бронза медалларини қўлга киритишди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида кучли учликда бормоқда.
Бизнес омбудсман ўрганишлари натижасида Қурилиш вазирлиги тизимида 1326 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлди. Камчиликлар учун вазирлик ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг 143 нафар ходимига нисбатан баённома тузилди.
Конституцияни ўзгартиришга оид қонун лойиҳаси «Бу менинг Конституциям» порталида икки тилда эълон қилинди. У PDF форматида жойлаштирилган бўлиб, алоҳида моддаларга изоҳ қолдириш имконияти мавжуд эмас. Лекин фуқаролар ўз фикрларини ёзиб қолдириш имкониятига эга. Муҳокама 10 кун давом этади.
Ўзбекистон зилзила ва тошқиндан жабр кўрган Афғонистонга 74 тонна гуманитар ёрдам жўнатди.
АКТ вазири Apple компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда ApplePay тизимини жорий этиш, 5G тармоқларида iPhoneдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Coursera таълим платформаси вакиллари билан ўзбекистонлик ёшларига IT касбларини ўқитишни йўлга қўйиш келишилди.
25−26 июнь кунлари «Янги нафас» ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 18:00 дан эртаси куни 10:00 гача ёпилади.
24 июнь куни республикада 119 кишининг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Уларнинг деярли ярми Тошкент шаҳрида аниқланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг