Архив

Май ойидан бери ёшларнинг 5,2 млрд сўмлик халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилинган
5 январь 2022, 13:18

Май ойидан бери ёшларнинг 5,2 млрд сўмлик халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилинган

1 майдан бери 2848 нафар ёшларга халқаро имтиҳонлар учун харажатлари компенсация қилинди. Бунда жами 5 млрд 218 млн сўмдан ортиқ харажат қоплаб берилган. Компенсация олганларнинг қарийб 92% IELTS имтиҳонини топширган. Ҳудудлар бўйича энг кўп компенсация Тошкент шаҳри ёшларига тўланган.

Бухоро вилоятида 270 МВт қувватга эга ИЭС ишга туширилди
5 январь 2022, 13:00

Бухоро вилоятида 270 МВт қувватга эга ИЭС ишга туширилди

Бухоро вилоятида янги 270 МВт қувватга эга газ поршенли ИЭСнинг биринчи энергия блоки ишга туширилди. ИЭС Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан ДХШ асосида қурилган.

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлаган — ОАВ
5 январь 2022, 12:22

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлаган — ОАВ

«Толибон» ҳаракатининг муваққат ҳукумати аввалги тузум қулаши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади. Собиқ афғон учувчилари ва расмийлари қўшни давлатларга 40 дан ортиқ вертолётни олиб қочганлиги айтилмоқда.

2021 йилнинг 11 ойида бензин импорти 36,3 фоизга ошган
5 январь 2022, 11:38

2021 йилнинг 11 ойида бензин импорти 36,3 фоизга ошган

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 308,4 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ёки 36,3 фоизга ошган.

Урганчдан Оқтовга парвозлар бекор қилинди
5 январь 2022, 11:32

Урганчдан Оқтовга парвозлар бекор қилинди

«Uzbekistan Airways» компанияси Оқтовга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди. Бу Оқтов халқаро аэропортининг халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги билан боғлиқ.

Фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда
5 январь 2022, 11:05

Фуқароларни текшириш учун ИИБга олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, апрель ойигача «Е-патруль» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар жойида текширилиши кўзланган. Стратегия лойиҳасида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва рўйхатга олиш учун «Е-ҳуқуқбузарлик» ягона ахборот тизимини ташкил этиш ҳам таклиф этилган.

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январь 2022, 09:14

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Мангистау вилояти ва Олмаота шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди
5 январь 2022, 09:04

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 5 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январь 2022, 03:11

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти
5 январь 2022, 01:09 1

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти ватандошларига йўллаган видеомурожаатида намойишлар иштирокчиларини «ақл билан иш кўришга, ички ва ташқи иғволарга берилмасликка, митингчилар ва ўзбошимчаликлар эйфориясига учмасликка» чақирди. «Ҳукумат қуламайди. Бироқ, бизга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот керак», — деди у.

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти
5 январь 2022, 00:12

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти

«Газета.uz» манбалари ва Қозоғистондаги ОАВлар мамлакатда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаётганини маълум қилди. Айрим ҳудудларда эса норозилик намойишлари давом этмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчилардан «бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни» сўради ва ижтимоий-иқтисодий характердаги талабларни кўриб чиқишга ваъда берди.

Самарқанддаги туннелдан сув сизиб чиқиши юзасидан изоҳ берилди
4 январь 2022, 22:27

Самарқанддаги туннелдан сув сизиб чиқиши юзасидан изоҳ берилди

Ўзбекистон темир йўллари Самарқандда 31 декабрь куни фойдаланишга топширилган автомобиль-трамвай туннели деворларидан сув сизиб чиқаётганига изоҳ берди. Таъкидланишича, бу лотоклар тиқилиши оқибатида юзага келган. «Туннель деворлари орасидан сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди», — дейилади хабарда.

АОКА қайта ташкил этилиши кутилмоқда
4 январь 2022, 21:26

АОКА қайта ташкил этилиши кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қайта ташкил этилиши кутилмоқда. Энди у Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади. Қолаверса, 2022 йилда Ахборот кодекси ҳам ишлаб чиқилади. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети эса АОКА таркибига ўтказилади.

Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши намойишчилар унинг арзонлашишига эришдилар
4 январь 2022, 18:57 1

Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши намойишчилар унинг арзонлашишига эришдилар

Қозоғистон ҳукумати Жанаозен ва Ақтау шаҳарларида намойишга чиққан автомобиль эгалари талабига кўра суюлтирилган газ нархини литри учун 50 тенгега туширишга рози бўлди.

13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
4 январь 2022, 18:30

13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

2021 йилда коронавирусга қарши 39,2 млн доза вакцина қўлланилган. Жумладан, 13,5 млн нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Вакцина олганларнинг энг катта қисми Самарқанд вилоятида.

Тошкентда маст ҳолдаги Matiz ҳайдовчиси авария содир этди, 3 бола, жумладан бир яшар чақалоқ жароҳатланди
4 январь 2022, 18:15

Тошкентда маст ҳолдаги Matiz ҳайдовчиси авария содир этди, 3 бола, жумладан бир яшар чақалоқ жароҳатланди

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида маст ҳолдаги Matiz ҳайдовчиси қарама-қарши йўлдаги 2 машина билан тўқнашув содир этди. Бунинг оқибатида жароҳатланган 7 кишининг 3 нафари ёш болалар. Улар орасида травматик шок ташхиси қўйилган чақалоқ ҳам бор.

«Темир дафтар», ёшлар ва аёллар дафтари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан бирлаштирилади
4 январь 2022, 17:58 2

«Темир дафтар», ёшлар ва аёллар дафтари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан бирлаштирилади

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилди. Унинг доирасида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар бўйича алоҳида маълумотлар базаси яратилиб, барча «дафтарлар» ижтимоий ҳимоя ягона реестрига бирлаштирилади. Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади.

Ўзбекистон 9 та шаҳарда Бош консулхоналар очиши мумкин
4 январь 2022, 15:09

Ўзбекистон 9 та шаҳарда Бош консулхоналар очиши мумкин

5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида Бош консулхона очиши кутилмоқда.

1 январдан автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди
4 январь 2022, 14:43 1

1 январдан автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга мувофиқ, 1 январдан бошлаб автомобиль сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди. Ҳозирга қадар янги автомобиль харид қилинганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди.

Қозоғистоннинг Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси газ нархи ошишига қарши намойишга чиқди
4 январь 2022, 14:29

Қозоғистоннинг Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси газ нархи ошишига қарши намойишга чиқди

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи ошишига қарши норозилик акцияларида иштирок этди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев муаммога «ўзаро мақбул ечим» топиш мақсадида Ақтауда ҳукумат комиссияси иш бошлаганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг