Президент «Реклама тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, дарсликлар ва дафтарларда реклама бўлиши, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлардан, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш, товар нархларини валютада кўрсатиш тақиқланади. Қолаверса, рекламаларда ёш таснифи кўрсатилади.
1941−1945 йиллардаги уруш фахрийлари, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул озиқ-овқат ўрнига ойига БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов олади.
Ўзбекистон миллий жамоаси 2023 йилги Осиё кубогига саралаш турнирини Шри-Ланка устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади — видео, фото.
Ўзбекистонга €7,9 млн ажратадиган Австриянинг йирик банки, одамлар олдида ўлдириб кетилган урганчлик ҳайдовчи, Андижон шаҳар ҳокими ортидан ҳибсга олинган вилоят ХТБ бошлиғи, 3% эмас, 26,8% эканлиги айтилган пойтахтнинг яшил майдонлари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 8 июндаги хабарлар дайжестида.
Wizz Air Abu Dhabi лоукастери Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди. Кузда авиакомпания мамлакатнинг икки шаҳрига тўртта рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилди. Худди шунингдек, Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида регистрациясиз бўлиб туриш муддати 3 кундан 15 кунга узайди.
Суд россиялик сайёҳнинг дронини давлат фойдасига мусодара қилиш ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш ҳақида қарор чиқарди. Ускунанинг нархи 2000 долларга баҳоланмоқда.
Олий таълим вазирлиги талабаларнинг қарийб 41 фоизи ётоқхона билан таъминланганини маълум қилди. 2020 йилда бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил қилган. 2 қаватли каравотлар, турар жойларни оптималлаштириш, янги ётоқхоналар ҳисобига ўринлар сони кўпайтирилди.
Ўзбекистонда йил бошидан буён Суриядаги «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотларга алоқадор 4 та яширин, 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, улар фаолиятига чек қўйилди.
Тошкент шаҳрининг яшил майдони (буталар ва майсалар ҳам киради) қарийб 30%ни (ҳокимият ўлчови бўйича — 26,84%) ташкил этади. 3 фоизлик кўрсаткични Ўзгидромет вакили техник хато туфайли эълон қилди, дейилади марказ хабарида. Ҳокимият яшиллик кўрсаткичи қандай аниқланишини тушунтирди.
Ҳукумат қарорига кўра, 10 гектардан кам бўлмаган пахта ва дон экин майдонларида сувни тежовчи технологияларни қўллаш учун 100 млн сўмгача субсидия ажратилади. Ариза туман ҳокимлигида қабул қилинади, субсидиялар Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан тўлаб берилади.
Импорт озиқ-овқатлар, жумладан картошка, гўшт, ёғ, ун ва шакар «биринчи қўл» тамойили асосида ўртакашларсиз бозорга чиқарилмоқда, деди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов. Йил бошидан бери нархларни манипуляция қилган 187 нафар шахсга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилган.
БМТТД, Ислом тараққиёт банки ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Оролбўйида янги лойиҳани ишга туширди — архитектура-лойиҳа институтлари ҳамда ҳудудий архитектура ва қурилиш бошқармалари вакиллари экологик тоза муҳандислик лойиҳалари ва бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича ўқитилади.
Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Сешанба куни Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров процессуал тартибда ушлангани маълум бўлганди.
Эрон шарқида содир бўлган поезд фалокати оқибатида 17 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Тахминан Табас шаҳри яқинида поезднинг экскаватор билан тўқнашиб кетиши натижасида етти вагондан тўрттаси ағдарилиб кетган.
ДХХ Андижон ва Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди. Андижондаги ҳолатда фуқаролар 1 га ерни $180 мингга сотишга уринди. Самарқанддаги тўртта ҳолатда эса 3 га ерни 180 млн сўмга, 50 сотих ерни $100 мингга, 70 сотих ерни $65 мингга ва 5 га ерни $50 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди.
2022 йилда эркин иқтисодий ва саноат зоналарига электр, газ ва сув коммуникацияларини ўтказиш дастури тасдиқланди. Аввалроқ Шавкат Мирзиёев саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, уларнинг учдан бирида электр, газ, сув ва канализация йўқлигини танқид қилганди.
Австриянинг «UniCredit Bank Austria AG» банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологиялар трансферини молиялаштириш учун 7,9 млн евро ажратди. Ушбу имтиёзли маблағлар «Bauer GmbH» компаниясининг ёмғирли суғориш учун инновацион технологияларини харид қилишга сарфланади.
Бухоро давлат тиббиёт институти декан ўринбосари ва яна икки шахс талабанинг Қозоғистондаги ўқишини кўчириб бериш эвазига 12 минг доллар олгани айтилмоқда. Гумонланувчилар пулни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, унинг ўрнига Spark машинасини фуқарога топширган вақтида қўлга олинди.
Тошкентдан Қорақалпоғистонга 55 нафар йўловчини олиб кетаётган Yutong йўловчи автобуси Тўрткўл туманидан ўтган автомагистралда ёниб кетди. Воқеа тунда содир бўлган, тахминан ёнғинга электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг