Архив

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига қўндирилди
25 май 2022, 23:40

Тошкентдан Истанбулга учган самолёт техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига қўндирилди

Тошкент — Истанбул йўналиши бўйлаб ҳаракатланган HY-273 рейси самолёти техник носозлик сабабли Трабзон аэропортига мажбуран қўнишни амалга оширди. Ҳаво кемаси бортидаги 240 нафар йўловчининг ҳаётига ҳеч қандай хавф туғилмагани хабар қилинди. Шу сабабли HY274 рейси вақти кечиктирилди.

Чирчиқда эркак кишини калтаклаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди
25 май 2022, 23:29

Чирчиқда эркак кишини калтаклаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди

Чирчиқда кекса эркакни сабабсиз калтаклаган мактаб ўқувчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, улар қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИБ.

Хонанда Наргиз Зокирова Украинадаги урушни танқид қилгани учун 50 йилга Россияга кириши тақиқланди
25 май 2022, 23:08

Хонанда Наргиз Зокирова Украинадаги урушни танқид қилгани учун 50 йилга Россияга кириши тақиқланди

Хонанда Наргиз Зокирова Тошкентдан Москванинг Домодедово аэропортига учиб бориши билан қўлга олинди. У 2072 йилгача Россияга кириши тақиқланди ва депортация қилиниши мумкин. Хонанданинг амакиваччаси Жавоҳир Зокиров депортацияга унинг Украинадаги уруш ҳақидаги изоҳи сабаб бўлганини маълум қилди.

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
25 май 2022, 21:30

25 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Мактабларда чалинган сўнгги қўнғироқ, Тошкент халқаро аэропортидаги пуллик навбатсиз ўтиш имконияти, Қўқонда ишга туширилган Yandex Go хизмати, Пастдарғомда қўлга олинган 2000 туп марихуана етиштирганлар, ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши нотўғрилигини айтган Содиқ Сафоев, пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

27−29 май кунлари тўққиз вилоятда кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши мумкин (рўйхат)
25 май 2022, 20:10

27−29 май кунлари тўққиз вилоятда кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши мумкин (рўйхат)

Ўзгидромет 27−29 май кунлари кучли ёмғир ёғиши, Ўзбекистоннинг тўққиз вилоятида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилди (сел келиши эҳтимоли бўлган ҳудудлар рўйхати).

Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
25 май 2022, 19:53 2

Пенсионерлар, нафақахўрлар, кам таъминланганларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ёрдам икки ҳафта ичида берилиши керак.

29 май куни Tashkent Opera Fest’нинг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтади
25 май 2022, 19:00

29 май куни Tashkent Opera Fest’нинг тантанали ёпилиши маросими бўлиб ўтади

29 май куни «Янги Ўзбекистон» боғида 20 кун давомида Тошкент аҳлини шод қилиб келаётган Tashkent Opera Fest байрамининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди
25 май 2022, 18:30

Ўзбекистон йил бошидан буён Хитойга табиий газ экспортини икки баравар оширди

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.

Сенат мажлиси яна жонли эфирда узатилиши режалаштирилмоқда
25 май 2022, 18:09

Сенат мажлиси яна жонли эфирда узатилиши режалаштирилмоқда

28 май куни Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлиси юқори палатанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади. Аввалроқ Сенатнинг 25-ялпи мажлиси бошланганидан деярли 8 дақиқа ўтиб, ҳеч қандай сабабларсиз Uzreport TV телеканалида ҳам, телеканалнинг YouTube-саҳифасида ҳам тўхтатилган эди.

Дунё бўйлаб маймун чечаги тарқалмоқда. Янги пандемия бошланиши хавфи борми?
25 май 2022, 17:27

Дунё бўйлаб маймун чечаги тарқалмоқда. Янги пандемия бошланиши хавфи борми?

Европа ва Американинг бир қатор мамлакатларида маймун чечаги касаллиги билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу қандай касаллик, у хавфлими? Унинг қандай аломатлари бор? Маймун чечаги қандай пайдо бўлди?

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди
25 май 2022, 17:06

Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди

Жаҳон банки гуруҳи 2022−2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини қабул қилди. У учта стратегик мақсадга қаратилган — хусусий секторда инклюзив бандликни ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ва «яшил» иқтисодий ўсиш ҳисобига фаровонликни ошириш ва барқарор ривожланиш.

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди
25 май 2022, 16:09

«Ўзбекконцерт»га янги директор тайинланди

Давлат филармонияси директори ўринбосари Даврон Шералиев «Ўзбекконцерт» директори этиб тайинланди.

Янги газ ҳисоблагичларини сентябргача ўрнатиб бўлиш режалаштирилган
25 май 2022, 16:06

Янги газ ҳисоблагичларини сентябргача ўрнатиб бўлиш режалаштирилган

Ўзбекистонда истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш сентябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Дастлаб буни 2021 йил 1 августгача бажариш режалаштирилган эди, муддатлар бир неча бор ортга сурилди. Хусусий уйларнинг 97,7 фоизида ҳисоблагичлар ўрнатилган, квартираларнинг атиги 53 фоизга қамраб олинган.

Жиззахда селдан талофат кўрган оилаларга уй-жой қуриш бошланди
25 май 2022, 16:00

Жиззахда селдан талофат кўрган оилаларга уй-жой қуриш бошланди

Жиззах вилоятининг Фориш туманида селдан талофат кўрган оилалар учун янги уй-жойлар қуриш ишлари бошланди. Оилалар учун ер майдонлари ажратилиб, 20 та замонавий уй-жойлар бунёд этилади. 100 га яқин уй-жойларда реконструкция ишлари олиб борилади.

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 15:14

Қўқонда Yandex Go хизмати ишга туширилди

25 май куни Қўқон шаҳрида Yandex Go такси хизмати ишга тушди. Эндиликда ушбу хизмат Фарғона водийсининг барча йирик шаҳарларини қамраб олади.

Фото: Намангандаги халқаро гуллар фестивали қандай ўтди?
25 май 2022, 15:01

Фото: Намангандаги халқаро гуллар фестивали қандай ўтди?

Ўзбекистоннинг гуллар пойтахти сифатида танилган Наманганда 5 июнга қадар халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади. 61 йиллик байрам муносабати билан Бобур номидаги истироҳат боғига 2 млн туп гул экилади. Бу йил ёмғирлар билан ўтган фестивалнинг очилишида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам ҳам иштирок этди.

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади
25 май 2022, 14:33

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади

Ўзбекистонда 15−25 июль кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада Ўзбекистон номидан 40 нафардан зиёд атлет иштирок этиши кутилмоқда. Турнир логотипи тасдиқланди.

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди
25 май 2022, 12:54

Тошкент халқаро аэропортида пуллик «Fast Track» хизмати ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида янги «Fast Track» хизмати ишга туширилганини маълум қилди. 170 минг сўм эвазига рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтиш мумкин.

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди
25 май 2022, 12:35

Даря Резниченко Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида ғалаба қозонди

Чехиядаги енгил атлетика бўйича хотира турнирида Даря Резниченко узунликка сакраш бўйича олтин медални қўлга киритди.

Пастдарғомда 2000 туп марихуана етиштирган шахслар қўлга олинди
25 май 2022, 12:21

Пастдарғомда 2000 туп марихуана етиштирган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги цемент сақлаш омборхонасида 2000 туп марихуана ўстирганликда гумон қилинган 3 нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қўлга тушмаслик учун омборхонага ўт қўйиб юборишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг