Қонунчилик палатаси депутатлари Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни қабул қилишди. Улар юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатлари, округ сайлов комиссияси таркиби, овоз беришда ID картадан фойдаланиш ва бошқа шу каби ўзгаришларни назарда тутади.
Нурафшонда «ақлли шаҳар» инвестициявий лойиҳаси ўрнига Nurafshon business city концепцияси амалга оширилади. Аввалроқ ташкил этилган дирекция «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» шаклида қайта ташкил этилади.
1 млн доллардан ортиқ маблағларни юк поезди орқали ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Хуршиджон Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари бўлди.
Microsoft корпорацияси асосчиси, Билл Гейтс рафиқаси Мелинда билан ажрашаётганини маълум қилди. «Узоқ мулоҳазалар ва муносабатларимиз бўйича кўп ишлардан сўнг, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилдик», — деб ёзди тадбиркор.
Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчилар ва уларнинг тренерларига бир марталик пул мукофотлари берилади. Бундан тақшари, нуфузли мусобақалар ғолиблари учун 5 млндан 7 млн сўмгача бўлган стипендиялар жорий этилади. Бу борадаги тақдимот душанба куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган.
Зуҳра Ибрагимова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари этиб сайланди.
Тошкент вилоятида фуқарони 4500 АҚШ доллари эвазига ички ишлар тизимига жойлаштиришни ваъда қилган шахс аниқланди. У келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мексикада метро кўприги вагон билан бирга, унинг остида машиналар ҳаракати пайтида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 15 киши ҳалок бўлди ва 70 га яқин одам жароҳатланди.
Гулистон шаҳрида 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётган шахслар аниқланди.
Маданият вазирлиги «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдидаги концертда СССР байроғи кўтарилгани юзасидан муносабат билдирди. Вазирлик концерт дастурининг ҳамкори эканлиги ва фақат саҳнадаги жараёнларга жавобгар эканлигини айтди. Маданият вазирлиги миллийлик ва тил тарғиботини амалга оширганда, уларни кенг оммага мажбурлаб ёки кескин танқид руҳида эмас, балки намуна кўрсатган ҳолда етказиш лозимлигини таъкидлади.
1 майдан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқароларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланган.
Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.
Россиянинг Томск шаҳрида Миграция хизмати ходими Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг тегишли идораларига сўров юборди.
Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни танқид қилди. У йўлланмалар сонини ошириш учун спортчилар ва уларнинг жамоаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
2 май ҳолатига кўра Тошкентда 35 та ОТМ, 132 та мактаб ва 22 та болалар боғчаси, шунингдек, бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари, хизмат кўрсатиш объектлари икки ҳафтага карантинга ёпилди.
Биринчи чоракда Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.
Aрманистон парламентининг Никол Пашинянни бош вазир лавозимига сайламагани, Саудия Aрабистонининг 17 майдан бошлаб чегараларни очаётгани, Венесуэлада амалдорларга нафақаларнинг криптовалютада берилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг