Барча архив ҳужжатларини мавжуд ресурслар билан рақамлаштириш учун 60 йил талаб этилади. Айни пайтда «Ўзархив» тасарруфида бўлган ҳужжатларнинг 2−3 фоизи рақамлаштирилган. Агентлик келгуси режадаги стратегиясини маълум қилди.
Пойтахт ҳокимияти Шайхонтоҳур тумани маъмуриятининг «Илҳом» театридан бинони бўшатиш сўралишига сабаб бўлган Shodlik Palace меҳмонхонасини реконструкция қилиш ташаббусига алоқадорлигини ўрганмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси давлат органларида меҳнат қонунчилигига риоя этилишини текширувдан ўтказади. Жумладан, ходимларнинг кечки вақтларда ушлаб қолиниши ва дам олиш кунларида ҳам ишга жалб қилиниши ўрганилади.
Shodlik Palace меҳмонхонаси Ofelos Plaza компанияси номидан «Илҳом» театридан апрель охирига қадар бинони бўшатишни сўрамоқда. Театр буни фожиали ҳолат деб баҳолаб, ҳукумат, томошабинлар, журналистлар, дипломатлар ва халқаро ҳамжамиятни театрни қутқариш ва сақлаб қолишга чақирди.
10 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчаси бўйлаб оқиб ўтган каналда янги туғилган чақалоқ жасади топилди.
Навоий вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Nexia билан тўқнашди. Натижада Nexia ҳайдовчиси воқеа жойида, машина бўлган бир ёшлик чақалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.
910 киши коронавирус қурбони бўлди, улардан иккитаси Хитойдан ташқарида. ЖССТ касаллик тарқалиши бир мунча секинлашганини қайд этди.
Ҳафта давомида ёмғирли ва салқин об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда. 11−13 февраль кунлари кундузги ҳарорат +5…+10 даражага пасайиб, кечалари қиров тушиши мумкин.
Арабистонлик сармоядорлар Сирдарёда энергетика коллежини ташкил этиш, янги буғ-газ қурилмасини қуриш ҳамда Навоий вилоятида шамол элекростанциясини очиш устида иш олиб бормоқда.
Париждаги «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар Шарофиддин Болтабоев ва Ҳикматиллоҳ Тўраев кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
«Энг яхши актёр» номинациясида «Жокер» фильмидаги ижроси учун Хоакин Феникс «Оскар» мукофотига сазовор бўлди. 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.
Таиландда ҳарбий хизматчининг савдо марказига ҳужуми оқибатида 26 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳат олди. Оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди.
15 февралдан Тошкент-Омск йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Чипта нархи 450 минг сўмни ташкил этади.
Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Элбек Шукуров вазир ўринбосари этиб тайинланди.
2018 йилда «Дори-Дармон» дорихоналар тармоғи уч йил муддатга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссуда олган эди. Компания ссуда муддатини узайтиришни сўради.
Қозоғистон жанубидаги Масанчи қишлоғида содир бўлган оммавий жанжал натижасида 8 киши вафот этди, 40 киши жароҳатланди ва 47 киши ҳибсга олинди. Президент топшириғи билан ҳукумат комиссияси тузилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат томонидан ҳимоячи тайинлаш тартиби ўзгаришини маълум қилди. Унинг айтишича, амалдаги тартиб самарали натижа бермаяпти.
Тошкентнинг Сергели туманида 117- йўналишда қатновчи Isuzu автобуси ағдарилиб кетди — уни иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Captiva туртиб юборди.
Тошкент ИИББда 16 нафар аёл раҳбар лавозимларига тайинланди. Улар орасида тергов ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари бошлиқлари, ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан келган фуқаролар жойлашган муассаса шароитлари билан таништирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ухандан учиб келган ва карантинга олинган ўзбекистонликлар қониқарсиз шароитда яшаётгани иддао қилинганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг