Архив

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди
16 апрель 2022, 13:17

Қамчиқ довонида содир бўлган аварияда Қирғизистон фуқароси вафот этди

Қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги суюлтирилган газ ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистонда «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди
16 апрель 2022, 13:01

Ўзбекистонда «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда мактабгача таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган Learning Passport «Болалик Академияси» рақамли платформаси ишга туширилди. Платформа 3−6 ёшли болаларнинг тарбиячилари ва ота-оналари ўз билим ва кўникмаларини оширишига имкон яратади. Унинг доирасида 20 мингга яқин педагогни қамраб олиш, 1,5 млнга яқин болаларнинг ўқиш ва ривожланиш натижаларини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
16 апрель 2022, 12:23

Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Кенжаев, ўринбосари лавозимига эса Алишер Уббиев тайинланди.

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди
16 апрель 2022, 11:57

Тошкентда ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шифохона масъули жаримага тортилди

Тошкент шаҳар мажбурий даволаш наркология шифохонаси ҳодимларини ер ағдариш ишларига мажбурий жалб қилгани учун шифохона хўжалик ишлари мудири жаримага тортилди.

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди
16 апрель 2022, 11:35

Тошкентда молиявий пирамида ташкил этган шахс қўлга олинди

ДХХ Тошкент шаҳрида молиявий пирамида ташкил қилганликда гумонланган «Realnaya investitsiya» жамияти раҳбарини ҳибсга олди. У фуқаролардан 15 мингдан 200 минг долларгача бўлган пулларни олиб, ҳар ойда камида 10% дан фойда беришига ишонтирган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 100 га яқин фуқародан 2,5−3 млн доллар қарзи бор. Унга нисбатан 7 та модда билан жиноят иши қўзғатилди. Жабр кўрганлардан эса Тошкент шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Йил якунигача давлат органларига ортиқча харажат қилиш тақиқланди
16 апрель 2022, 10:33

Йил якунигача давлат органларига ортиқча харажат қилиш тақиқланди

Президент давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилишни тақиқлади. 2022 йилда ҚҚС бўйича даромадларни ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи, ҳудудларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг 15 фоизи республика бюджетига қайтарилади. Қолаверса, давлат ташкилотларига автомобиль харид қилиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ҳам тақиқланмоқда.

Нима тайёрлаймиз: паста
16 апрель 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: паста

«Арабята» пастаси, вегетарианча, фета пишлоғи ва черри помидорли, тунец балиғидан тайёрланган, қаймоқ ва қўзиқоринли қайлада пиширилган паста — Zira.uz паста рецептлари рўйхатини тақдим этади.

15 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 апрель 2022, 22:00

15 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Май ойида Қирғизистонга ташриф буюрадиган президент, Сурхондарёда ноқонуний кесиб ташланган 43 туп дарахт, нотўғри реставрация сабабли тарихий қийматини йўқотган Ситораи Моҳи Хосса саройи, Навоийда депутатлик қилаётган ҳоким ўринбосари, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадош ҳудудида савдо-логистика маркази қурилиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Банклар мижозларини санкциялар остидаги Россия банклари тўғрисида огоҳлантира бошлади
15 апрель 2022, 18:16

Банклар мижозларини санкциялар остидаги Россия банклари тўғрисида огоҳлантира бошлади

Ўзбекистонда банклар ўз мижозларига пул маблағларининг исталмаган тарзда блокланмаслиги учун хорижий ҳамкорлари билан халқаро ҳисоб-китобларни санкциялар остида қолган Россия банкларидан бошқа банкларга ўтказишни тавсия қилмоқда.

USAID Ўзбекистонда қишлоқ аёлларини ўқитиш ва ишга жойлаштириш дастурини ишга туширди
15 апрель 2022, 17:58

USAID Ўзбекистонда қишлоқ аёлларини ўқитиш ва ишга жойлаштириш дастурини ишга туширди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қишлоқ аёлларининг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни ишга жойлаштириш ёки ўз бизнесини очишда қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди. Дастур қарийб 1000 кишини қамраб олади.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи май ойида бўлиши кутилмоқда
15 апрель 2022, 17:48

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи май ойида бўлиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга жавоб ташрифи май ойи охирларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкек шаҳрига келганини маълум қилди.

Сурхондарёда 43 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
15 апрель 2022, 17:14

Сурхондарёда 43 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Ангор туманидаги 6-сонли болалар боғчаси ҳудудида 43 туп жумладан, можжевельник ва туя дарахтлари таг қисмидан ноқонуний тарзда кесиб ташланганлиги аниқланди. Давлат экологик назорат инспекторлари ҳолатни ўрганмоқда.

1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар соддалаштирилади
15 апрель 2022, 16:30

1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар соддалаштирилади

Президент 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди. Унга кўра, айланмаси 1 млрд сўмдан ошган тадбиркорларга ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда берилади. Қолаверса, 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.

Долларнинг расмий курси 11 300 сўмдан пастлади
15 апрель 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси 11 300 сўмдан пастлади

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,58 сўмга арзонлаб, Марказий банк томонидан 11 299,42 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам пасайди, рубль эса ўсди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди
15 апрель 2022, 16:20

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази рўйхатга олинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказини рўйхатдан ўтказди. Марказ мамлакат ҳудудида футбол мусобақаларини бошқарувчи ҳакамлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни тайёрлаш билан шуғулланади.

ЙҲҚга яна қандай ўзгартишлар киритилди?
15 апрель 2022, 16:19

ЙҲҚга яна қандай ўзгартишлар киритилди?

Юк машиналари фақат четки ўнг қаторда ҳаракатланиши мумкин, пиёдалар ўтиш жойларига 10 метрдан кам масофада тўхташ тақиқланади, велосипедчилар тунги вақтда нур қайтарувчи жилет кийишлари керак — ЙҲҚга яна қандай ўзгартиришлар киритилган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадош ҳудудида савдо-логистика маркази қурилади
15 апрель 2022, 16:04

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадош ҳудудида савдо-логистика маркази қурилади

Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Жамғарманинг устав капитали 50 млн долларни ташкил этади. Келгусида бу суммани 200 млн долларга етказиш режалаштирилган. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадош ҳудудида логистика марказини қуриш лойиҳаси фаол босқичда экани ҳам маълум қилинди.

Сув танқислиги оқибатларини юмшатиш бўйича дастур қабул қилинади — президент
15 апрель 2022, 16:02

Сув танқислиги оқибатларини юмшатиш бўйича дастур қабул қилинади — президент

Бир ҳафта ичида Ўзбекистонда сув танқислиги оқибатларини юмшатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. 1 октябрга қадар 4,5 минг км суғориш тармоқларини тозалаш ва 231 кмни бетонлаш, 3 мингта гидротехник иншоот ва 490 км насос қувурларини таъмирлаш, 3,5 мингта насос ўрнатиш, 281 та қудуқ қазиш режа қилинган. Президент бунинг учун 300 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди.

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди
15 апрель 2022, 15:55

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди

Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда. Буни «сайлов кодексига зидлигини биламиз», дея изоҳлади ҳокимият матбуот хизмати раҳбари Бектемир Пирнафасов. Унинг сўзларига кўра, «бу ҳолат фақат Навоий вилоятида эмас, балки ҳар битта вилоятда камида 2−3 тадан бор».

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
15 апрель 2022, 15:43

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

2021 йилдан бери президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлиб ишлаган Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодиржон Халбутаев эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг