Архив

Тошкентликлар чангли туман туфайли шифохоналарга мурожаат қилмоқда
5 ноябрь 2021, 00:55

Тошкентликлар чангли туман туфайли шифохоналарга мурожаат қилмоқда

Тошкентдаги чангли туман туфайли нафас олиш муаммоси билан камида уч киши Республика аллергия маркази ва 1-шаҳар касалхонасига мурожаат қилди. Аллергия ва нафас олиш муаммолари бўлган одамларга уйда қолиш, деразаларни ёпиш ва хоналарни намлантириш тавсия этилади.

Фото: Тошкентни чанг-қумли туман қоплади
5 ноябрь 2021, 00:43

Фото: Тошкентни чанг-қумли туман қоплади

Тошкент кўчалари ва улардаги объектлар устини чанг қоплади. У кийимларга ҳам ўтириб қолмоқда, қолаверса, бинолар ичида ҳам сезилаяпти. Пойтахтдаги чанг-қумли тумандан фоторепортаж.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 ноябрь 2021, 22:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиялик эркакнинг Metallica гуруҳидан 1 млрд доллар талаб қилаётгани, Португалияда парламентнинг тарқатилаётгани, Грузиянинг амалдаги президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтгани, Эрон 29 ноябрда Венада ядровий битимга қайтиши, Япония бош вазири бир вақтнинг ўзида икки лавозимда фаолият юритмоқчилиги, Туркияда Эрдўғонни Twitter’да ҳақорат қилган 30 кишига нисбатан жиноий иш очилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзгидромет Тошкентдаги чанг-қумли туман сабабини маълум қилди
4 ноябрь 2021, 21:11

Ўзгидромет Тошкентдаги чанг-қумли туман сабабини маълум қилди

Кучли шамол натижасида тупроқнинг жуда қуруқ усти қатлами кўтарилиши пайшанба куни Тошкентда чанг-қумли туман кузатилишига сабаб бўлди. Ўзгидромет атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошганини маълум қилди.

Маҳалла келажаги: Ўзбекистоннинг анъанавий уйлари урбанизациянинг қайси тенденцияларига мос келади?
4 ноябрь 2021, 20:05

Маҳалла келажаги: Ўзбекистоннинг анъанавий уйлари урбанизациянинг қайси тенденцияларига мос келади?

Венециядаги 17-халқаро архитектура биенналесида Ўзбекистон ўзининг «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» номли биринчи лойиҳасини тақдим этди. Кўргазма меъморлар олдига: «Биз биргаликда қандай яшаймиз», деган саволни қўяди. «Газета.uz» лойиҳа кураторларидан маҳалла меъморчилиги архитектура оламининг глобал муаммоларини қандай ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида сўради.

Zamin фонди эшитиш қобилияти заиф 2000 ўқувчига иккитадан эшитиш ускунаси топширмоқда
4 ноябрь 2021, 19:55

Zamin фонди эшитиш қобилияти заиф 2000 ўқувчига иккитадан эшитиш ускунаси топширмоқда

Zamin фонди кўмагида ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг эшитиш қобилияти заиф 2000 нафар ўқувчисига иккитадан эшитиш ускунаси топширилмоқда.

Бокс. Абдумалик Халаков жаҳон чемпионати финалига чиқди
4 ноябрь 2021, 19:13

Бокс. Абдумалик Халаков жаҳон чемпионати финалига чиқди

Сербиядаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаков тўғридан-тўғри финалга чиқди. Ярим финалда у Дониёл Шоҳбахшга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ жиддий жароҳати сабабли эронлик спортчи турнирни тарк этди.

Нима учун квазифискал харажатлар ёмон?
4 ноябрь 2021, 18:50

Нима учун квазифискал харажатлар ёмон?

Давлат корхоналари давлат бюджети орқали ўтмаган ўз маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектлар қуриш орқали «ижтимоий юк»ни ўз зиммасига олмоқда. Бу амалиёт мамлакатнинг реал бюджети ва харажатларини ҳисоблашга имкон бермайди, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.

Ўзбекистон ОТМларининг умумий рейтинги эълон қилинди
4 ноябрь 2021, 18:15

Ўзбекистон ОТМларининг умумий рейтинги эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг умумий рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, илмий тадқиқотлар орқали энг кўп маблағ ишлаб топган ОТМлар, ОТМларнинг илмий салоҳияти, филиаллар рейтинглари ҳам эълон қилинди.

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди
4 ноябрь 2021, 17:57

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди

Бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва АКТ вазири Шуҳрат Садиков лавозимларидан озод этилди. Бу ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш мажбуриятларини орттирди
4 ноябрь 2021, 17:24

Ўзбекистон иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш мажбуриятларини орттирди

Ўзбекистоннинг глобал исишга қарши курашдаги ҳиссаси ортади: мамлакат 2030 йилгача иссиқхона чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз мажбуриятларини сезиларли даражада оширди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
4 ноябрь 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,66 сўмга пасайиб, 10 680,40 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

«Қашшоқлик ва чорасизлик афғонларни вояга етмаган қизларини сотишга мажбур қилмоқда» — ОАВ
4 ноябрь 2021, 15:47 1

«Қашшоқлик ва чорасизлик афғонларни вояга етмаган қизларини сотишга мажбур қилмоқда» — ОАВ

Афғонистонда қашшоқлик ва очарчиликдан азият чекаётган аҳоли орасида жон сақлаб қолиш илинжида вояга етмаган қизларини турмушга сотиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда. «Толибон» расмийси эрта никоҳ ҳолатларини иқтисодий муаммолар билан изоҳлаб, бунга амирлик ёки шариат қоидаларининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида грант ажратади
4 ноябрь 2021, 15:43

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида грант ажратади

Европа комиссияси 2021−2024 йилларда Ўзбекистонга 83 млн евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида «Team Europe» ташаббуси доирасида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан биргаликда молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди
4 ноябрь 2021, 15:30

ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини оширди

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиши прогнозини 5,6 фоиздан 6,8 фоизга оширди. Шу билан бирга, банк ҳисоботида COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хавфлар ва бошқа омиллар туфайли бутун минтақа учун прогнозлар ноаниқлиги ҳақида ҳам айтилмоқда.

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
4 ноябрь 2021, 13:13

Бухорода давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузган 197 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Бухорода 10 ой ичида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 9 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Хизмат муддатини бузган, ортиқча ҳужжат талаб қилган ва мурожаатни асоссиз рад этган 197 нафар мансабдор жаримага, яна 8 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди.

OpenWay Ўзбекистон учун тўлов ечимларини яратмоқда
4 ноябрь 2021, 13:00

OpenWay Ўзбекистон учун тўлов ечимларини яратмоқда

OpenWay компаниясининг МДҲ мамлакатларида бизнесни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари компания Ўзбекистон бозорига қандай кириб келгани ва қандай қилиб ишонч қозонгани ҳақида сўзлаб берди.

ИИВнинг «Топилмалар столи» ни бекор қилиш режалаштирилмоқда
4 ноябрь 2021, 12:48

ИИВнинг «Топилмалар столи» ни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» ни бекор қилиб, топилган нарсаларни қабул қилиш, сақлаш ва қайтариш функцияларини Давлат хизматлари агентлигига ўтказишни таклиф қилмоқда. Келгуси йилнинг март ойидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўқоткан ашёлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?
4 ноябрь 2021, 12:34

Тартибга солинадиган нархлар қачон «қўйиб юборилиши» мумкин?

Ҳукумат 2020 йилда электр ва газ тарифларини оширишни режалаштирган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу чорани кейинга қолдирди. Марказий банк иқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида тартибга солинадиган нархлар (энергетика ресурслари, коммунал хизматлар ва бошқалар) 2022 йилда ёки 2022−2023 йилларда босқичма-босқич тўлиқ эркинлаштирилишини кутмоқда.

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди
4 ноябрь 2021, 11:57

Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритди

Президентнинг куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк» уставидаги 112,49 млн акцияларини сотиб олиб, ўзининг жами улишини 50 фоизга етказди. Унга қарашли компания 2019 йилда 40,13 млн акцияларни қўлга киритган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг