Архив

Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
31 май 2024, 21:59

Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Самарқандда ҳудуд аҳолисига 50 минг доллар эвазига АҚШга боришга ёрдам беришни ваъда қилган шахс аванс олаётган вақтда қўлга олинди.

Давлат харидларидаги тўғридан-тўғри шартномаларда нархларни мажбурий очиқлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда
31 май 2024, 21:39

Давлат харидларидаги тўғридан-тўғри шартномаларда нархларни мажбурий очиқлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномани тузишдан аввал мазкур шартномадаги нархларни олдиндан мажбурий тарзда жамоатчиликка очиқлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу бўйича президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.

Икки тадбиркорга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди
31 май 2024, 20:50 1

Икки тадбиркорга газ бўйича асоссиз ҳисобланган 15 млрд сўм қарздорлик бекор қилинди

Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси эгаларига табиий газдан фойдаланганлик учун 15 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вазиятни ўрганиши натижасида қарздорлик бекор қилинди.

Долларнинг расмий курси март охиридан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади
31 май 2024, 20:23

Долларнинг расмий курси март охиридан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади

Марказий банк эълон қилган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет еттинчи савдо куни пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта деярли 125 сўмга (1 фоиз) мустаҳкамланиб, март ойидан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади.

Президент Бухорода газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди
31 май 2024, 19:48

Президент Бухорода газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди

Президент томонидан Бухоро вилоятида учта йирик объект — MTO газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди.

Биринчи чоракда газни субсидиялаш учун 8,1 трлн сўм йўналтирилди. Бу йиллик умумий ҳажмнинг 85 фоизини ташкил этади
31 май 2024, 19:20

Биринчи чоракда газни субсидиялаш учун 8,1 трлн сўм йўналтирилди. Бу йиллик умумий ҳажмнинг 85 фоизини ташкил этади

Биринчи чоракда газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат бюджетидан 8,1 трлн сўм субсидия ажратилди. Бу бутун 2024 йил учун режалаштирилган субсидиялар умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади.

Сурхондарёдаги маҳалла аҳолиси стадионнинг бир қисмида боғча қурилаётганидан норози. Ҳокимлик ҳаммаси қонуний эканини билдирди
31 май 2024, 17:54

Сурхондарёдаги маҳалла аҳолиси стадионнинг бир қисмида боғча қурилаётганидан норози. Ҳокимлик ҳаммаси қонуний эканини билдирди

Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласи аҳолиси стадион ўрнида боғча қурилаётганидан шикоят қилди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га билдиришича, ишлар қонуний ва 115 сотих стадионнинг 35 сотихидагина давлат боғчаси қуриляпти. Бу маҳаллада 150 нафар бола боғча таълими билан қамраб олинмагани айтилди.

Мажбурий автосуғурта тарифларини ошириш таклиф этилмоқда
31 май 2024, 17:37

Мажбурий автосуғурта тарифларини ошириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСАГО) бўйича тарифларни ошириш режалаштирилмоқда. ИЛМА 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқмоқда. Амалдаги тарифлар зарарларни қоплашга етмаётгани айтилди.

Самарқандда 30 бош тошбақа ёввойи табиатга қайтарилди
31 май 2024, 16:28 1

Самарқандда 30 бош тошбақа ёввойи табиатга қайтарилди

Самарқанд шаҳрида 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ноқонуний сотувдан олиб қўйилди ва ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш ишлари кетмоқда.

Ёз қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади
31 май 2024, 16:13

Ёз қуруқ ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади

Ўзбекистонда ёз фасли қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади. Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари 14−19 даража илиқ, кундузи 31−34 даража иссиқ бўлади.

Жаҳонгир Азимов: «Ўша кунги воқеалар ривожини тўлиқ ўрганиш керак»
31 май 2024, 15:58 1

Жаҳонгир Азимов: «Ўша кунги воқеалар ривожини тўлиқ ўрганиш керак»

Масс-медиа фонди янги директори Жаҳонгир Азимов ўзининг Telegram каналида Muna Mug компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимовнинг фотограф Камиль Еникеевга қилган тажовузкор ҳаракатларига муносабат билдирди. У ҳаракатни номақбул деб атади ва бу қонун билан жазоланиши кераклигини таъкидлади.

Истеъмол лимитдан 10 фоиздан кўпроққа ошса, бизнес газ ва электр учун 2 бараварлик тарифда тўлайди — энергетика вазири
31 май 2024, 15:10

Истеъмол лимитдан 10 фоиздан кўпроққа ошса, бизнес газ ва электр учун 2 бараварлик тарифда тўлайди — энергетика вазири

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар учун белгиланган лимитнинг 10 фоизидан ортиғи миқдорида газ ёки электр энергияси истеъмоли учун оширувчи коэффициентлар қўлланади, деди энергетика вазири. Истеъмолчилар энергоаудити бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)
31 май 2024, 14:43

Шавкат Мирзиёев Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Бухоро вилоятига борган Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Президент, шунингдек, мажмуадаги «юз йил вайрон бўлиб ётиб», тикланган Тоқи миёна дарвозасини кўздан кечирди. «Энди бу ердаги ҳар бир обидага битиклар ёзиб қўйиш керак», — деди у. Фото.

Кўчмас мулкдан келадиган даромадни қандай ҳисоблаш керак?
31 май 2024, 13:35

Кўчмас мулкдан келадиган даромадни қандай ҳисоблаш керак?

Дейлик, кўчмас мулкка инвестиция киритмоқчисиз. Тошкентда уй-жой нархлари ўсиши ҳисобга олинса, харажатингиз 5−7 йил ичида ўзини оқлаши керак. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Денис Соколовнинг навбатдаги мақоласи — кўчмас мулкка инвестициядан даромад олиш ва ҳақиқий даромадни тўғри ҳисоблаш ҳақида.

Бюджети чекланган харидор қандай кўчмас мулкка инвестиция киритса мақсадга мувофиқ?
31 май 2024, 13:04

Бюджети чекланган харидор қандай кўчмас мулкка инвестиция киритса мақсадга мувофиқ?

Тошкентда сотиб олинган кўчмас мулк ўз эгасини ўсиш потенциалига эга активлар билан таъминловчи барқарор пассив даромад манбаидир. Realting кўчмас мулк платформаси мутахассислари Андрей Содиқов ва Ботир Абдураҳмонов кўчмас мулкка узоқ муддатли инвестицияларни қандай режалаштириш ҳақида сўз юритади.

Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун тренинглар ўтказди
31 май 2024, 13:00

Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун тренинглар ўтказди

WeFintech дастури доирасида Uzum Academy раҳбари Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун маҳорат дарси ўтказди.

Эркинлик фестивали. Очиқ осмон остидаги 16 та жаз концерти қандай қилиб Тошкентни эркинроқ қилгани ҳақида
31 май 2024, 12:45

Эркинлик фестивали. Очиқ осмон остидаги 16 та жаз концерти қандай қилиб Тошкентни эркинроқ қилгани ҳақида

Тошкентдаги Халқаро жаз фестивалининг барча концертларини очиқ ҳавода ўтказиш ташаббуси шаҳар аҳлига ўзининг ижобий маънода яширин жиҳатларини кашф этиш имконини берди. Бундай тадбирлар нимаси билан муҳим ва қандай қилиб уларни янада яхшироқ қилиш мумкин — Сабина Бакаева шу ҳақда мушоҳада юритади.

Словения Фаластинни мустақил давлат деб тан олишга қарор қилди
31 май 2024, 12:33

Словения Фаластинни мустақил давлат деб тан олишга қарор қилди

Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олмоқчи. «Фаластинни тан олиш икки давлат ва халқнинг тинч-тотув яшаши учун ягона йўлдир», — деди Словения ташқи ишлар вазири. Бир неча кун аввал Европанинг учта давлати ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганди.

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади
31 май 2024, 11:40

Бухорода жадидлар мероси музейи очилади

Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи очилади. У Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киритилади.

Хитой дўстлик элчилари бўлмиш пандаларни АҚШга қайтармоқда
31 май 2024, 11:24

Хитой дўстлик элчилари бўлмиш пандаларни АҚШга қайтармоқда

Хитой йирик пандаларни Вашингтон ҳайвонот боғига қайтаради — йил охиригача у ерга пандалар жуфтлиги етказилади: Бао Ли ва Цин Бао. АҚШнинг биринчи хоними буни тарихий лаҳза деб атади. АҚШ ОАВ Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги тарангликни инобатга олиб, бу кутилмаган янгилик бўлганини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг