Архив

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 январь 2022, 17:16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,00 сўмга кўтарилиб, 10 855,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ҳудудларда одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади
11 январь 2022, 16:42

Ҳудудларда одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади

Ҳукумат қарори билан Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториялари, Самарқандда эса Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияcи ташкил этилади.

Баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари 4 ойга узайтирилади
11 январь 2022, 15:27

Баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС имтиёзлари 4 ойга узайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди. Унга кўра, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари 2022 йил 30 апрелга қадар ҚҚСдан озод қилинади.

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент
11 январь 2022, 15:23

КХШТ контингенти Қозоғистондан 2 кундан кейин чиқиб кетишни бошлайди — президент

КХШТнинг Қозоғистондаги асосий миссияси якунланди, контингентни олиб чиқиш 2 кундан кейин бошланади ва бу жараён 10 кундан ошмайди, деди президент Қасим-Жомарт Токаев. Унинг таъкидлашича, иттифоқчиларга мурожаат қилиш вақтида ҳукумат Олмаота, кейинчалик эса мамлакат устидан назоратни бутунлай йўқотиши мумкин эди. Президент Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик таҳдидининг олдини ўз вақтида бартараф эта олмаганини таъкидлади.

Алихан Смаилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди
11 январь 2022, 13:41

Алихан Смаилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди

Асқар Мамин истеъфога чиққанидан кейин Қозоғистон ҳукумати раҳбари вазифасини бажариб келаётган Алихон Смаилов мамлакат бош вазири этиб тайинланди.

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк»даги улушини 25 фоизгача оширди
11 январь 2022, 13:25

Алишер Усмоновга тегишли компания «Капиталбанк»даги улушини 25 фоизгача оширди

Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компаниясининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» МЧЖ «Капиталбанк» устав капиталининг 8,33 фоизини сотиб олди. Эндиликда ушбу компания «Капиталбанк»нинг 25 фоиз улушига эга.

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади Тошкентда Cobalt юкхонасидан топилди
11 январь 2022, 12:35

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади Тошкентда Cobalt юкхонасидан топилди

Андижон-Тошкент йўналишида таксичилик қилувчи фуқаро Тошкентга йўловчи олиб кетиб, бедарак йўқолган. Унинг жасади Тошкентдаги автотураргоҳда турган Cobalt юкхонасидан топилди. Ҳозирда 3 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

ТИВ: Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчилар рўйхати тузилди
11 январь 2022, 12:13

ТИВ: Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчилар рўйхати тузилди

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Қозоғистондаги фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Нур-Султон шаҳридан авиапарвозлар амалга оширилмоқда, қолаверса, Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилган. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 400 дан ошди
11 январь 2022, 12:01

Кунлик коронавирус ҳолатлари сони 400 дан ошди

Душанба куни 425 кишида коронавирус аниқланди. Яна 4 киши касалликдан вафот этди.

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади
11 январь 2022, 11:56

Ниқоб тақмаганлар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг аниқлик киритишича, ниқоб тақмаган фуқаролар аввалига огоҳлантирилади, қўпол қоидабузарлар эса жаримага тортилади. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов эса 9 январь куни карантин қоидаларини бузган 899 кишидан, 721 нафари огоҳлантирилгани, қолган 178 нафари эса жаримага тортилганини маълум қилди.

Жиззах шаҳрида эскирган газ қувурлари алмаштирилади
11 январь 2022, 11:45

Жиззах шаҳрида эскирган газ қувурлари алмаштирилади

Жиззах шаҳрида эски газ қувурлари 1,5 минг километрдан зиёд узунликдаги янги қувурлар билан алмаштириш режалаштирилмоқда. Газ тақсимлаш станциялари сони ҳам қисқаради. Мазкур лойиҳа Туркиянинг Aksa компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

S7 Airlines самолёти Урганчга фавқулодда қўнди
11 январь 2022, 10:57

S7 Airlines самолёти Урганчга фавқулодда қўнди

Москва — Қарши рейсини амалга ошираётган Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси самолёти кечаси Урганчга фавқулодда қўнди — йўловчилардан бирига тез тиббий ёрдам керак бўлди.

Юнусубоддаги дарахтларга иккинчи марта суиқасд уюштирилди
11 январь 2022, 10:47

Юнусубоддаги дарахтларга иккинчи марта суиқасд уюштирилди

Тошкентда ниқобдаги номаълум шахслар декабрь ойидан буён иккинчи марта арча дарахтларини кесиб ташлашга уринишди. Участкани аукционда сотиб олган тадбиркор дарахтларнинг кўчирилишига рад жавобини берган экологлар устидан шикоят қилди.

Тошкент-Чиноз автомобиль йўли ва пойтахтдаги Темур Малик кўчаси таъмирланади
11 январь 2022, 10:37

Тошкент-Чиноз автомобиль йўли ва пойтахтдаги Темур Малик кўчаси таъмирланади

Президент душанба куни Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда пойтахтда автомобиль йўлларини таъмирлашга оид лойиҳалар билан танишди. Унга кўра, «Тошкент-Чиноз» автомобиль йўлининг 10 км қисмини таъмирлаб, 5 дона ерости ўтиш йўлагини бунёд этиш, Жиззах шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида 210 метрли йўл ўтказгич барпо этиш, қолаверса, Тошкентдаги Темур Малик кўчасини 6 тасмали этиб қайта қуриш режалаштирилмоқда.

«Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш». Ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрланган, бироқ қабул қилинмаган
11 январь 2022, 09:00

«Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш». Ҳужжат 2,5 йил олдин тайёрланган, бироқ қабул қилинмаган

2019 йилги Давлат дастурига кўра, 6 ой ичида ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши раиси мақомини бекор қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. «Газета.uz» нинг аниқлашича, Адлия вазирлиги ўшандаёқ лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, ижобий хулоса берган. Бироқ, ҳужжатнинг ундан кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қонунчилик палатаси маълум қилишича, «ҳужжат қуйи палатага келиб тушмаган, шу сабабли муҳокама қилинмаган». Сенат эса сукут сақламоқда.

10 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 январь 2022, 22:00

10 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қозоғистонга таъзия билдирган Шавкат Мирзиёев, Навоийда фуқароларни калтаклаган қора ниқобли шахслар, мактабларда ёзги таътил муддати ўзгармаслиги, Омикрон аниқланган шахс келган самолётда 200 киши бўлганлиги, Қозоғистондаги вазият туфайли импорти кечикаётган гўшт, қатъий карантин режалаштирилмаганлиги, ниқобсиз фуқароларга жарима қўлланилмаслиги ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 10 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 январь 2022, 21:36

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШда ёнғин оқибатида 19 кишининг ҳалок бўлгани, Европа мамлакатлари АҚШнинг Россияга қўлламоқчи бўлган санкцияларидан хавотирда экани, Қозоғистонда Жамбил вилояти полиция бошлиғи ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси полковнигининг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Наманганда одамлар тўплангани акс этган видео Янги йил байрамида олинган — ИИБ
10 январь 2022, 20:58

Наманганда одамлар тўплангани акс этган видео Янги йил байрамида олинган — ИИБ

Наманган вилояти ИИБ йўл бўйлаб ўнлаб одамларнинг югуриб кетаётгани акс этган видео Янги йил оқшомида тасвирга олингани, йўлни ҳеч ким тўсиб қўймагани, намойишлар бўлмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари яна телефон орқали мулоқот қилдилар
10 январь 2022, 20:34

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари яна телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон президенти Қозоғистон президенти билан яна телефон орқали мулоқот қилди. Улар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қўшни давлатда тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирдилар.

Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланаётганидан шикоят қилишди
10 январь 2022, 20:14 1

Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланаётганидан шикоят қилишди

Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланмоқда, дея хабар қилди Nasafnews сайти. Нашр вилоят ЙҲХБ раҳбари ўринбосари экани тахмин қилинаётган шахснинг ходимларга 20 тадан «протокол» расмийлаштиришни топширгани акс этган аудиоёзувни тақдим этди. ИИВ ЙҲХББ хизмат текшируви бошлангани ҳақида маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг