Ғаллаорол туманида ўзганинг автомобиль рақамини тақиб олиб йил давомида 292 марта қоида бузган Malibu-2 ҳайдовчиси қўлга олинди.
Қорақалпоғистонда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ва ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, гастроль сафарларини молиялаштириш каби ишлар учун Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади. Унга Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги 2023 йил учун ажратилган пуллардан 20 млрд сўм йўналтиради.
Ўзбекистонда табиий монополиялар, жумладан, электр энергияси, газ, алоқа, йўллар ва авиация билан боғлиқ соҳаларда босқичма-босқич мустақил бозор регуляторлари институти жорий этилади. Рақобат қўмитаси 2025 йилгача бу бозорлардаги тарифларни тартибга солишни уларга топшириши керак бўлади.
Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска «Газета.uz» учун мақоласида шаҳарларни аёллар учун хавфсиз қилишга қаратилган «Умидани чақиринг» синов лойиҳаси ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш қандай қилиб кўчалардаги таъқиб эҳтимолини камайтириши борасида сўз юритди.
Яккасарой туманида икки аёл ва бир эркак Жанубий Корея фуқароларининг хонадонига босқинчилик йўли билан кириб, ўғрилик содир этди. Гумонланувчилар ушланиб, қамоққа олинди.
Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университети қошидаги Дипломатик академияга янги ўқув йили учун магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатлар қабули бошланди. Қабул 31 июлгача давом этади.
Экспортга қўйилган чеклов бекор қилингач, Ўзбекистон четга рекорд даражада кўп пиёз юборди. Март ойи ўрталаридан июнь охиригача ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 53 фоизга кўп. Маҳсулотнинг 90 фоизи Россия ва Қозоғистонга сотилган.
Тошкентда фуқароларни Мексика орқали АҚШга жўнатиш бўйича навбатдаги уринишнинг олди олинди. Бунинг учун бир ҳолатда 30 минг доллар, иккинчисида 3500 доллар ва 14 миллион сўм талаб қилинган.
Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида 2012 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Ҳодиса намликнинг кўтарилиши ва совуқ ҳарорат туфайли кузатилган. Олимлар бунга глобал исишнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Тошкент шаҳрида Nexia билан тўқнашувда 34 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди. Nexia йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.
Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида бевосита президентга ва Сенатга ҳисобдор этиб белгиланди. Қўмита ҳар йили иқтисодиётда рақобат муҳити ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида ҳисобот бериб боради.
Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.
Маданий мерос агентлиги Туризм ва маданий мерос вазирлигидан ажратилгандан кейин Баҳодир Абдикаримов унга қайта раҳбар бўлди.
Тижорат банклари 12 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 515−11 570 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 620−11 635 сўм.
Японияда бўлиб ўтган 64-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини олди. Уларга 66 млн сўмдан пул мукофоти берилади.
Мирзиёевнинг дастурини қўллаган АҚШ, ишдан олинган «Темир йўл», «Автойўл», «Сувтаъминот» раҳбарлари ва бошқа амалдорлар, Uzum ва Click бирлашиши ҳақидаги гапларга Рақобат қўмитаси раисининг муносабати, уй балконидан ўзини ташлаб вафот этган ёш йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестидп.
Қозоғистон президенти блогерларни реклама ёрлиғини қўйиш ва даромадларидан солиқ тўлаш мажбуриятини юкловчи қонунни имзолади. Шунингдек, улар сохта хабарлар тарқатгани учун жаримага тортилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг