Ўзбекистон Ҳиндистонга мобил кислород концентраторлари тўпламлари ва турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.
Тошкент трамвайининг бир неча вагонлари беш йилдан буён Самарқандга жўнатилиши кутилмоқда. 2-сонли трамвай депоси ҳудуди сотилгандан сўнг, улар пойтахтнинг 12-сонли автобус паркига кўчирилди. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин автобус паркидан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон клубларининг Осиё Чемпионлар лигасида иштироки, ЕЧЛ ва ЕЛ мусобақасида ярим финал учрашувлари, ўзбекистонлик боксчи қизга совға қилинган Nexia-3 автомобили ва бошқа энг муҳим хабарлар — «Газета.uz» ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 6-тур учрашувини «Истиқлол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 1:2 ҳисоби қайд этилди ва унда Ўзбекистон жамоасининг қўли баланд келди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 10 гектар ерни ноқонуний равишда 1,9 млн долларга сотишга уринган олти нафар фуқаро ушланди.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Эндиликда, вазирлар учун хизмат машинасининг энг юқори нархи 490 млн, ҳокимлар учун эса 245 млн сўм этиб белгиланди.
Ҳиндистоннинг Бҳарух шаҳридаги касалхонада ёнғин юзага келиб, 18 киши вафот этди. Ёнғин коронавирус билан касалланганлар бўлимида рўй берган.
Давлат тили тўғрисидаги баҳс ва мунозараларда турли хил хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилиги ва талаблари мисол қилиб келтирилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу давлатлар тажрибасини fact-checking асосида таҳлил қилди.
Азизхон Максумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Zira.uz сиз ҳали таътиб кўриб улгурмаган 6 та мазали салатлар рўйхатини тақдим этади.
5 йил олдин Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихи ўз ниҳоясига етди. Трамвай линияларининг ёпилишидан олдин пойтахт қандай кўринишда эди ва бугун уларнинг ўрнида нималар пайдо бўлган — «Газета.uz»нинг махсус фотожамланмасида.
«Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинди.
Чехияда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари, Хитойда умумий овқатланиш жойларида еб-ичилмаган овқат учун жарима солиниши, AҚШда ментоллик тамаки маҳсулотларига тақиқ қўйиш режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти I чоракда 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет камомади ва асоссиз харажатларни аниқлади. Қонунбузилиш ҳолатлари ХТВда 4,6 баробарга, ССВда 2,9 баробарга, МТВда 7,6 баробарга ошган.
Президент видеоселекторда «Ўзсаноатқурилишбанк» ходимларидан бири катта миқдордаги талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди. Ҳар бир банк раҳбарига «нимада айбланаётганини кўриш, фарзандалрини кўз олдиги келтириши учун» суд жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди. «Мен Мамаризо Нурмуратовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман», — деди президент.
Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.
AstraZeneca вакцинасининг кейинги партияси июнь ойида олиб келинади. Буни жума куни COVID-19`га қарши эмланган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде маълум қилди. COVAX дастури доирасида 2 млн 256 минг доза AstraZeneca`дан фақат 660 минг доза вакцина келтирилган эди.
Тошкентда Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан ҳамкорликда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.
Долларнинг расмий курси 14 сўмга қимматлади ва жами 10 523 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз арзонлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг