«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирди. «Газета.uz» Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг ҳамда мигрантларнинг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.
UzAuto Motors заводида микрочиплар етишмовчилиги туфайли деярли тайёр Lacetti автомобилларини қўйиш учун жой тугади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи чиплар етказиб берилгунига қадар машиналарни ун омборида сақлаб туришга мажбур бўлмоқда.
Самарқанд вилоятидаги қишлоқлардан бирида ҳайвонлар орасида Сибир яраси (куйдирги) касаллиги тарқалгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади. Давлат ветеринария қўмитаси лаборатория текширувлари натижаларига таяниб бу ҳақда маълум қилди.
Бухорода ходимни ишга сақлаб қолиш учун 300 минг сўм талаб қилган мактабгача таълим ташкилотининг мудираси қўлга олинди.
Қувасой шаҳрида эр-хотин 32,5 млн сўм қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориш билан қўрқитди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан иш очилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,60 сўмга кўтарилиб, 10 710,63 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Қизил китобга киритилган лочинларни 280 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ва харидор қўлга тушди. Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, «қушларнинг 6 нафари Қизил китобга Итолғи номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобанади». Лочинлар вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирди. «Келинглар энди яна ҳам ватанпарварроқ бўлайлик, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин», — деди у.
ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш бўйича қуролли кучларини жойлаштириш имконияти муҳокама қилинмаяпти ва бу масала кун тартибида ҳам тургани йўқ.
«Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» га кирган оилалар фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари» даги ёшларга турмуш қураётганида ўз хонадонидан қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз 30 млн сўмгача кредитлар берилади. Ҳукумат қарори билан кредит ажратишнинг тартиби белгилаб берилди.
2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.
Граффити, постерлар, мураллар, теглар, асфальтдаги расмлар — буларнинг барчаси стрит-арт, шаҳар кўчаларидаги санъат ҳисобланади. Баъзилар учун эса жамоат жойлари, метро ва ер ости йўлларидаги графиттилар ваҳшийлик ва безориликка ўхшайди. Тасвирлар асосан бирор муаммоли мавзуни кенг омма олдида тарғиб қилиш учун яширин тарзда чизилади. Стрит-арт қандай келиб чиққан, унинг йўналишлари, машҳур «кўча рассомлари» ҳақида «Газета.uz» сўз юритади.
Афғонистондан Америкагача — МСК қайси хорижий мамлакатларда ўзбекистонликлар учун сайлов участкалари ташкил этилишини маълум қилди. Таъкидланишича, хориждаги сайловчилар дипломатик ваколатхонларда тузилган участкаларда рўйхатга олинади ҳамда сайлов ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинади.
Politico нашрининг ёзишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги вакиллари октябрда Ўзбекистондаги ташриф давомида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, Афғонистондан АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетгач, Америка ташқи сиёсатида Ўзбекистоннинг ўрни мустаҳкамлашгани айтилмоқда. Бунда мамлакатнинг Вашингтондаги элчихонасининг тизимли фаолияти эътироф этилган.
Tashkent City боғига кириш 14 октябрдан бепул бўлди. Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно.
Қашқадарёда 9 ойда содир бўлган 369 та ЙТҲ оқибатида 181 киши вафот этган. Шундан 31 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.
Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.
Қашқадарёлик фуқаро Гулистонда беш кунлик чақалоғини 5000 доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, Google ва Microsoft Store операторининг Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши, МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида — «Газета.uz»нинг 13 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида
Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилгани, Канаданинг 40 минг афғон қочқинини қабул қилиши, Францияда радиоактив чиқиндиларнинг Россияга олиб чиқилишига қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг