Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси таҳликали даражага чиқди — мамлакат ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланмоқда, дея хабар қилди ФАО.
UzAuto Motors 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 миллион доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олди. Гап президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда.
Тошкент ва Туркманистон пойтахти Ашхободда Ленинград блокадаси билан боғлиқ монументлар яратилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Санкт -Петербург маъмурияти.
8 сентябрдан долларнинг расмий курси 10,16 сўмга кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 10 695,23 сўмга этиб белгиланади. Шунингдек, евро ҳам сўмга нисбатан ўсган бўлса, рублнинг расмий курси 0,43 сўмга арзонлашди.
Сешанба куни пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналишида янги метро поездлари фаолияти йўлга қўйилди. «Газета.uz» фотомухбири мазкур поезднинг вагонларида бўлиб, улардаги янги имкониятлар билан танишди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди. Британия вазири Доминик Рааб ўтган ҳафта эвакуация бўйича стратегия йўқлиги учун танқид қилинганди, унга ўрнак сифатида Германия фуқароларини эвакуация қилиш вақтида Тошкентга шахсан ташриф буюрган ТИВ раҳбари кўрсатилган эди.
Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда жойлашган «Термиз» дала ўқув майдонида ўқув йиғинини ўтказмоқда.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, диний мавзуда чиқишлар қиладиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, дунёвийлик принципидаги қонунларни шубҳа остига олиш ҳолатлари аниқланган. «Инсонлар хулқ-атворига алоҳида шахсларнинг ахлоқий-диний қарашлари билан эмас, балки амалдаги қонунчилик нуқтаи назаридан баҳо берилиши лозим», — дея таъкидлади вазирлик.
Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Мазкур саммит Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиёда илк маротаба ўтказилади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов яқин орада Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашув доирасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Сентябрнинг еттинчи кунида Ўзбекистон аҳолисининг сони 35 млн нафардан ошди. Давлат статистика қўмитаси хабар беришича, уларнинг 17,5 млн нафарини эркаклар, 17,4 млн нафарини аёллар ташкил этмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги «ўз фаолиятини самарали амалга ошириш ва ҳудудларда тегишли ишларни ташкил этиш учун» ҳоким ўринбосарларига Chevrolet Malibu ва Tracker автомашиналарини сотиб олди.
Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.
«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблади. Миллий тикланиш партияси етакчиси судларни бирлаштириш, жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказиш ҳамда Тергов қўмитасини тузиш ғояларини ўғирлагани иддао қилинмоқда. Миллий тикланиш эса бунга муносабат билдириб, «Адолат» партиясининг сиёсий савиясига шубҳа билан қаради.
Президентлик сайловларига ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «жуда катта инқилобий ўзгаришларни амалга оширганини» таъкидлади. У асосан президент қабул қилган «жуда тўғри қарорларнинг» ижроси таъминланмаслигини танқид қилишини қайд этди. «Aсосий эътирозимиз ижро органларига», — деди у.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 597 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, душанба куни 81 кишида пневмония қайд этилди, 2 нафар пневмония бемори вафот этди.
6 сентябрь куни Токиодаги Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олинди. «Янги Ўзбекистон» боғида спортчиларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Паралимпиадада совриндор бўлган спортчиларга президент совғаси — уй ҳамда автомобиллар топширилди (фото).
Ўқув йилининг биринчи кунида Тошкент кўчаларида узундан-узоқ тирбандликлар кузатилди. Пойтахт Транспорт бошқармаси бунга енгил автомобиль ва таксилар сонининг ошгани сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳолат автобус ва йўналишли таксилар ҳаракатига ҳам таъсир қилди.
2022 йили футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор Қатарда ва илк бор қиш фаслида ўтказилади. Энг қиммат жаҳон чемпионатида мухлисларни нима кутмоқда, Қатар ташкилотчилик йўлида қандай муаммоларга дуч келди ва жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўрмоқда? Буларнинг барчаси ҳақида «Газета.uz» мақоласида батафсил.
Қарийб 900 та лойиҳа ташаббусли бюджет бўйича овоз беришда ғолиб деб топилди, бироқ уларнинг айримлари жамоатчиликда саволлар ва манипуляцияга йўл қўйилган, деган шубҳаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Чилонзор туман ҳокимлигида ошхона қуриш, сектор штабини таъмирлаш ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича лойиҳалар кам овоз билан ғолиб бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг