Архив

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди
16 март 2021, 08:17

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
16 март 2021, 07:51

Нишон туманида 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Нишон туманида 4та МЧЖ томонидан 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Улар 64 нафар фуқарога жами 80,1 сотих ер майдонида иссиқхоналар қуриб бериши лозим бўлган. Гумондорларга нисбатан ЖКнинг 167-, 184-, 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилоятида 11,3 трлн сўмлик 1125 та лойиҳа амалга оширилади
16 март 2021, 00:28

Қашқадарё вилоятида 11,3 трлн сўмлик 1125 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Қашқадарё вилоятида шакллантирилган 11,3 трлн сўмлик 1 125 та ҳудудий лойиҳа билан танишди. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Натижада 19 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади
16 март 2021, 00:11

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади

2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади. Шу билан бирга, 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади. Натижада 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади. Президент лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади
15 март 2021, 22:50

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади

16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ўқиш жараёнлари бир марталик карантин муддатига масофавий тарзда амалга оширилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 март 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Толибонларнинг AҚШ тинчлик режасини рад этишгани, Хитойнинг Гонгконг тўғрисидаги баёноти учун G7 давлатларига норозилик билдиргани, Европа Комиссиясининг Буюк Британия устидан Брексит битимини бажармаганлиги учун юридик жараёнини бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистонлик диджей йилнинг энг зўр рекмикси учун «Грэмми» совринини қўлга киритди
15 март 2021, 18:37

Қозоғистонлик диджей йилнинг энг зўр рекмикси учун «Грэмми» совринини қўлга киритди

АҚШда «Грэмми» мусиқий совринининг турли хил номинациялар бўйича ғолиблари эълон қилинди. Йилнинг энг яхши аудиоёзуви (record — запись) деб Билли Айлишнинг «Everything I Wanted» қўшиғи, энг яхши альбом деб эса Тейлор Свифтнинг «Folklore» пластинкаси топилди. Қозоғистонлик диджей Иманбек Зейкенов SAINt JHN’нинг «Roses» қўшиғи учун яратган ремикси учун йилнинг энг яхши ремикси совринини қўлга киритди.

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
15 март 2021, 17:33

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

СЭС раҳбари мактабларда коронавирус билан касалланиш сони кўпайганлигини маълум қилди
15 март 2021, 17:30

СЭС раҳбари мактабларда коронавирус билан касалланиш сони кўпайганлигини маълум қилди

Санитария ва эпидемиология Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари пойтахтда коронавирус билан касалланиш сони, айниқса мактаб ўқувчилари, талабалар, ташкилот ва муассасалар ходимлари орасида кўпайганлигини маълум қилди. Туман бўлимларига пандемия бошланганидан буён 106 ўқувчида аниқланган мактабларда карантин талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича кўрсатма берилди.

Самарқандда 2 нафар болани ўлдириб, мурдаларини ёқиб юборган аёл қўлга олинди
15 март 2021, 17:23

Самарқандда 2 нафар болани ўлдириб, мурдаларини ёқиб юборган аёл қўлга олинди

Самарқандда ўз танишининг уйига ўғриликка тушган фуқаро хонадон эгасининг икки нафар фарзандини ўлдириб қўйди. У болаларни алдаб, ўз уйига оборган ва белкурак билан бош қисмларига тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, уларнинг жасадларини ёқиб юборгани айтилмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилмоқда
15 март 2021, 16:39

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилмоқда

Долларнинг расми курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 528 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

«Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди
15 март 2021, 16:16

«Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками футбол учрашувларни бошқаришдан вақтинча четлатилди

14 март куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Шунингдек, махсус инспекция томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиб чиқиш ишлари бошланди.

Мактабларда баҳорги таътиллар 20 мартдан бошланади
15 март 2021, 15:57

Мактабларда баҳорги таътиллар 20 мартдан бошланади

Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

Ўзбекистонда Кореянинг «Kyongnam Banki» нинг ваколатхонаси иш бошлайди
15 март 2021, 15:23

Ўзбекистонда Кореянинг «Kyongnam Banki» нинг ваколатхонаси иш бошлайди

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг «Кёнгнам банки» ваколатхонаси Марказий банк томонидан аккредитация қилинди.

Beeline Uzbekistan’га Анжей Малиновский раҳбарлик қилади
15 март 2021, 14:50

Beeline Uzbekistan’га Анжей Малиновский раҳбарлик қилади

Анжей Малиновский Beeline Uzbekistan бош директори бўлади. Олдинроқ Арташес Давтян ушбу лавозимни эгаллаши ҳақида хабар берилган эди, аммо компания уни ишга олиш жараёнини якунлай олмади.

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди
15 март 2021, 14:41

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.

«Буларга ким чора кўради? Қачонгача чидаш мумкин?» — «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов
15 март 2021, 14:32

«Буларга ким чора кўради? Қачонгача чидаш мумкин?» — «Турон» жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов

Ўзбекистон Суперлигасида «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 52-дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди ва ушбу ҳолат хақида ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турон» бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида ва адолатсизлик ҳақида гапирди.

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
15 март 2021, 14:26

Иш ҳафтасининг иккинчи ярмидан ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади ва ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади.

Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига 21 минг доллар керак бўлади
15 март 2021, 14:20

Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига 21 минг доллар керак бўлади

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзбекистонликлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун йилига 21 960 доллардан кўпроқ маблағ топишлари керак. Бахт учун энг кам пул «талаб қилинадиган» мамлакатлар деб Суринам (6 799 доллар), Аргентина (8 788 доллар), Ангола (8 921 доллар) ва Қирғизистон (8 997 доллар) топилди.

Асакада ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
15 март 2021, 14:16

Асакада ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Асака туманида собиқ фермер ҳокимлик захирасидаги 50 сотих ерни танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб беришини ваъда қилган. У бунинг учун 10 минг доллар талаб қилган. Кешилган пулнинг 5 минг долларини олаётгани вақтида Бош прокуратура ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг