Архив

Иштихон ҳокимияти матбуот хизмати ходими журналист камерасининг хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда
15 июнь 2021, 17:41

Иштихон ҳокимияти матбуот хизмати ходими журналист камерасининг хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими деҳқон бозоридани ёнғинни ёритишга борган журналистларнинг камерасига ташланиб, ундаги хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда. Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари тушунмовчилик бўлганини қайд этди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳолат АОКА вакиллари ва икки томон иштирокида ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

Тошкент метросининг чалкаш кўрсаткичлари
15 июнь 2021, 17:20

Тошкент метросининг чалкаш кўрсаткичлари

2020 йилда Тошкент метрополитенининг ер усти Ҳалқа йўли ва Сергели йўналиши ишга туширилди, Юнусобод йўналишига яна иккита бекат қўшилди. Тошкент метросининг янги ва эски бекатларидаги йўл кўрсаткичларидаги ноаниқликлар, у ердаги ташкилотчилик, бекат ва унинг ташқарисидаги навигация — Оғабек Самисов ва Евгений Сорочин репортажида.

Ўзбекистонда қозонхоналар модернизациясига «КЭР-Ҳолдинг» жалб қилинади
15 июнь 2021, 16:48

Ўзбекистонда қозонхоналар модернизациясига «КЭР-Ҳолдинг» жалб қилинади

Ўзбекистонда қозонхоналарни модернизация қилиш жараёнига Татаристоннинг «КЭР-Ҳолдинг» компанияси жалб қилинади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Хидоятовнинг сўзларига кўра, 1970 йилларда қурилган мамлакатдаги кўплаб қозонхоналар аллақачон эскирган. Биринчи лойиҳа доирасида Тошкентдаги «Водник» қозонхонаси 42 млн долларга модернизация қилинади.

Мигрантлар учун Россияда ноқонуний бўлиб туриш муддати 30 сентябрга қадар узайтирилди
15 июнь 2021, 16:33

Мигрантлар учун Россияда ноқонуний бўлиб туриш муддати 30 сентябрга қадар узайтирилди

Чет элликлар учун Россияда ноқонуний бўлиш муддати 15 июндан 30 сентябрга қадар узайтирилди. Ноқонуний мигрантлар 30 сентябрга қадар депортация қилинмайди ва уларга жарима солинмайди. Ушбу санага қадар улар ўз мақомларини қонунийлаштиришлари ёки мамлакатдан эркин чиқиб кетишлари мумкин.

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилди
15 июнь 2021, 16:19

Долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи бор кўтарилди

Долларнинг расмий курси 7,02 сўмга кўтарилди ва жами 10 616,02 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз кўтарилди.

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди
15 июнь 2021, 15:11

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Тапил Маҳамадзияев Бектемир туман ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимият ҳузурида бошқарув компанияси тузишни таклиф қилди
15 июнь 2021, 14:30

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳокимият ҳузурида бошқарув компанияси тузишни таклиф қилди

Тошкент ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги бошқарув хизмати компанияси пайдо бўлиши мумкин. Ушбу таклифни президентга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев киритди.

2020 йилда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш даражаси ўрганилди
15 июнь 2021, 14:08

2020 йилда Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш даражаси ўрганилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришдаги ютуқларга қарамасдан, пандемия бизнесга қийинчиликлар туғдирди. Тадбиркорларнинг давлат олдидаги қарзи 3,4 бароварга, муддати ўтган кредитлар миқдори 63%га ошди. Респондентларнинг 44% мажбурий ҳомийлик билан шуғулланган.

Олий суд Бобур кўчасидаги 7-уйнинг ҳимоячилари фойдасига қарор чиқарди
15 июнь 2021, 13:53

Олий суд Бобур кўчасидаги 7-уйнинг ҳимоячилари фойдасига қарор чиқарди

Тошкентдаги 7-уй иши бўйича аввалги инстанциялар судларининг қарорига қарши Universal Packing Master ва Jemchug House`ларнинг мурожаати қаноатлантирилмади. Олий суд шаҳар аҳолиси фойдасига қарор чиқарди.

Спорт — иккинчи имконият
15 июнь 2021, 13:25

Спорт — иккинчи имконият

Шахноза Мирзаева 10 ёшида автоҳалокатга учраб, оёғининг бир қисмидан ажралди. Бахтсиз ҳодисага қарамасадн, у спортни танлади ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали Урганчда ўрнатилади
15 июнь 2021, 13:22

Ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали Урганчда ўрнатилади

Урганч шаҳрида ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Президент ёдгорликнинг вариантлари ва уни ўрнатиш режалаштирилган жойга оид тақдимот билан танишди. Улардан бири Жалолиддин Мангуберди ҳайкали жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

Вахобжон Ражапов халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди
15 июнь 2021, 12:46

Вахобжон Ражапов халқ таълими вазирига ўринбосар бўлди

Халқ таълими вазирининг ўринбосари вазифасига Вахобжон Ражапов тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегаралари ўзгартирилади
15 июнь 2021, 12:44

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегаралари ўзгартирилади

Депутатлар Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларини чегараларини ўзгартириш, жумладан, вилоятнинг 17359,1 гектар майдонини бир худуддан бошқа худуд таркибига ўтказишга оид масалани кўриб чиқди. Бу анклав ҳудудларни тугатиш ва маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Чекка ҳудудлардаги аёлларга гўзаллик салонлари контейнерлари етказиб берилди
15 июнь 2021, 12:25 1

Чекка ҳудудлардаги аёлларга гўзаллик салонлари контейнерлари етказиб берилди

Республика чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар учун гўзаллик салонлари контейнерлари етказиб берилди. Маълумотга кўра, ҳар бир контейнерда 7 нафардан аёл ишлайди ва бу орқали «Аёллар дафтари» даги фуқароларнинг 350 нафари иш билан таъминланади.

Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби соддалаштирилди
15 июнь 2021, 11:53

Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиби соддалаштирилди

Президент Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни имзолади. 2005 йилгача мамлакатга келган, шунингдек, мамлакатда 15 йилдан бери муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари деб тан олиниши мумкин.

Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига раҳбар бўлди
15 июнь 2021, 11:33

Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига раҳбар бўлди

Мактабгача таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Қахрамон Олимов А. И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали директори лавозимига тайинланди.

Кеча Ўзбекистоннинг барча ҳудудида коронавирус касаллиги аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди
15 июнь 2021, 11:05

Кеча Ўзбекистоннинг барча ҳудудида коронавирус касаллиги аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 минг 113 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 253 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Интеграллашган ижтимоий хизматлар кўрсатиш лойиҳаси йўлга қўйилди
15 июнь 2021, 10:47

Интеграллашган ижтимоий хизматлар кўрсатиш лойиҳаси йўлга қўйилди

Ҳукумат ва ЮНИСЕФ ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйди. У тарқоқ ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими ўрнига, фуқароларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга оладиган тизимни яратишга ёрдам беради.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 июнь 2021, 10:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШ ва Россияда 2 мингдан ортиқ ядровий каллак юқори тайёргарлик ҳолатида тураётгани, Германиянинг Telegram устидан шикоят қилгани, G7'нинг ривожланаётган мамлакатларга вакциналарнинг 2,3 млрд дозасини етказиб бериши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент шаҳри ва вилояти онкология касалхоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади
15 июнь 2021, 09:40

Тошкент шаҳри ва вилояти онкология касалхоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади

Онкологик касалликлар бўйича энг кўп мурожаатлар пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келмоқда. Уларда барча беморларнинг қарийб 37 фоизи даволангани қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди. «Натижада салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади», — дея таъкидлади президент матбуот хизмати.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг