Архив

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилади
18 декабрь 2020, 18:35

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Амрилло Иноятов 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилишини маълум қилди. У шунингдек, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни қайтаришнинг ягона усули — яхши иш ҳақи таклиф этиш эканини айтди.

«Солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа, ўшанда адолатли бўлса керак» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
18 декабрь 2020, 18:22 2

«Солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа, ўшанда адолатли бўлса керак» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Tashkent City боғига янги йил арафасида кириш пуллик этиб белгилангани бўйича шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шахсий муносабатини билдирди. Унинг фикрича солиқ тўловчилар Tashkent City`га кирганида пул тўласа адолатли бўлади. Ҳоким шунингдек, «Бир ойда сақлаб туришга 900 млн сўм, ҳар битта фонтанни отилишига бир кунда 1 млн сўмдан кўп пул кетади», — дея маълум қилди.

Кундузи «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бекор қилинди
18 декабрь 2020, 17:34

Кундузи «фаралар»ни ёқиб юриш талаби бекор қилинди

Кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда ҳукуматнинг кундузи «фаралар»ни ёқиб юриш талабини бекор қилишга оид қарори қабул қилинди. Бунда фақат, олтита ҳолатда — автобус ва йўналишли транспортлар, болаларни ташкилий ташиш, мотоцикл, мопедлар ва бошқа ҳолларда «фаралар»ни ёқиб юриш талаб этилади.

«Хитой вакцинаси натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ» — ССВ
18 декабрь 2020, 17:05

«Хитой вакцинаси натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ» — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов Хитой вакцинаси натижалари ижобий экани ва асоратлари кузатилмаганини айтди. «Якуний ҳулосага келинганидан кейин ҳукумат томонидан тўлиқ, оммавий эмлаш йўлга қўйилади», — дея таъкидлади Иноятов.

Суд UzAuto Motors иши бўйича Антимонополия қўмитаси апелляциясини қаноатлантирмади
18 декабрь 2020, 16:50

Суд UzAuto Motors иши бўйича Антимонополия қўмитаси апелляциясини қаноатлантирмади

Суд UzAuto Motors иши бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Шунга кўра, биринчи инстанция судининг 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилди.

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда
18 декабрь 2020, 16:46

Дам олиш кунлари қор ёғиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида Республиканинг шимолида қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди.

Сенат 2021 йил Давлат бюджетини маъқуллади
18 декабрь 2020, 15:03

Сенат 2021 йил Давлат бюджетини маъқуллади

Сенат томонидан маъқулланган Давлат бюджетининг 2021 йилги харажатлари 165,8 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, 2021 йилда Давлат бюджети даромадлари 147,2 трлн сўм миқдорида ёки жорий йилга нисбатан 13 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмайди — Танзила Норбоева
18 декабрь 2020, 14:41

Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмайди — Танзила Норбоева

Сенат раиси Танзила Норбоева ўнинчи ялпида Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмаслигини ва кун тартибидан ўрин олмаганини айтди. 11 декабрь куни ўтган Сенат Кенгаши мажлисида эса бу бўйича қонун кун тартибидан ўрин олгани ва кўриб чиқилиши маълум қилинган эди.

Меҳнат вазирлиги Нукус шаҳридаги воқеага муносабат билдирди
18 декабрь 2020, 13:22

Меҳнат вазирлиги Нукус шаҳридаги воқеага муносабат билдирди

17 декабрь куни жамоат ишига жалб қилинган ва ойлигини ололмаган фуқаролар Нукус шаҳри марказига чиққан эди. Меҳнат вазирлиги ушбу вазият бўйича айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ва маблағлар 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилиши ҳақида маълум қилди.

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда
18 декабрь 2020, 11:31

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда

19−2 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, қалин туман тушиши ва кўриш масофасининг 50 метргача қисқариши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 4 та диализ клиникаси қурилади
18 декабрь 2020, 11:00

Ўзбекистонда 4 та диализ клиникаси қурилади

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 4 та диализ клиникаси барпо этилади. Шифохоналар Ҳиндистоннинг Nephroplus компанияси томонидан қурилади.

«Абу Сахий» бозорида ука акасини пичоқлаб ўлдирди
18 декабрь 2020, 10:22

«Абу Сахий» бозорида ука акасини пичоқлаб ўлдирди

«Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий») мажмуасида ука ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам судланган ва ишсиз. Ука қидирилмоқда.

FIFA Роберт Левандовскини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди
18 декабрь 2020, 05:01

FIFA Роберт Левандовскини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилди

ФИФА томонидан ўтказилган The Best 2020 маросимида «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски йилнинг энг яхши футболчиси ва «Ливерпуль» клуби бош мураббийси Юрген Клопп йилнинг энг яхши мураббийси совринларини қўлга киритишди.

Tashkent City боғига кириш пуллик бўлди
18 декабрь 2020, 01:21

Tashkent City боғига кириш пуллик бўлди

Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида — 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади. Катталар учун чипта нархи — 10 минг сўм, болалар учун — 5 минг сўм, енгил автомобилда кириш — 20 минг сўм этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди
17 декабрь 2020, 23:31

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 500 минг тўплам гидроксихлорохин сотиб олди. Аввалроқ ЖССТ ушбу препаратнинг коронавирусга қарши курашда самарасиз эканини маълум қилган эди.

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади
17 декабрь 2020, 23:05

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтда қурилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.

Тошкент Халқаро кинофестивали қайта тикланади
17 декабрь 2020, 22:44

Тошкент Халқаро кинофестивали қайта тикланади

Илк бор 1968 йилда ташкил этилган Тошкент Халқаро кинофестивали қайта тикланади. Россиялик телебошловчи ва продюсер Валдис Пельш ва режиссёр Джаник Файзиев билан халқаро меморандум имзоланди.

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди
17 декабрь 2020, 22:09

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди
17 декабрь 2020, 16:42

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.

Гулжаҳон Йўлдошева судда Фаррух Рустамовнинг ўлимига умуман алоқаси йўқлигини айтди — адвокат
17 декабрь 2020, 16:30

Гулжаҳон Йўлдошева судда Фаррух Рустамовнинг ўлимига умуман алоқаси йўқлигини айтди — адвокат

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати у Фаррух Рустамовнинг ўлимида умуман алоқаси йўқлигини айтганини маълум қилди. Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши юзасидан суд жараёнида унинг кўрсатмаси тингланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг