Архив

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди
27 август 2020, 16:31

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.

Президент иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади
27 август 2020, 15:51

Президент иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Давлат раҳбарининг фармони билан 28 нафар иқтидорли йигитлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

Акром Малик озодликка чиқди
27 август 2020, 15:20

Акром Малик озодликка чиқди

2016 йил «Конституцион тузумга тажовуз» айби билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар қаторида авф этилди.

Суд Нариман Григорянни ўлдирганликда айбланаётган шахсга ҳукм чиқарди
27 август 2020, 14:47

Суд Нариман Григорянни ўлдирганликда айбланаётган шахсга ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди
27 август 2020, 14:09

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди

TikTok бош директори Кевин Майер тўрт ойлик фаолиятдан сўнг, компанияни тарк этди. Майернинг ишдан кетишига компания ва АҚШ расмийлари ўртасида юзага келган зиддият ва сотиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?
27 август 2020, 13:51

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?

Болалар фойдаланаётган интернет-контентни назорат қилиш шартми? Бунда нималарга эътибор бериш керак ва қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик зарур? «Газета.uz» икки фарзанднинг отаси, ресторатор Павел Георгановдан интернетдан фойдаланишда ота-оналарнинг назорати ҳақидаги фикрларини сўради.

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди
27 август 2020, 13:01

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди

Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.

Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари
27 август 2020, 12:48

Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари

Марказий Осиёнинг бешта мамлакати биргаликда XXI асрда минтақани ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро ҳужжатни тайёрламоқда, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди
27 август 2020, 11:48

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди

Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони
27 август 2020, 11:00

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони

Crediton.uz смартфон ва маиший техникаларни оператор қўнғироқларисиз ва шу куннинг ўзида етказиб бериш хизмати билан 15 ойгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди
27 август 2020, 10:43

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Коронавирус ҳолатлари 40,2 мингга яқинлашди
27 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 40,2 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда 141 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3338 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

COVID-19 ҳолатлари сони 40 мингтадан ошди
27 август 2020, 00:34

COVID-19 ҳолатлари сони 40 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 390 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40 мингтадан ошди. Соғайганлар сони эса 36,5 мингтадан кўпроқни ташкил этмоқда.

Барча ўқитувчилар 1 октябргача гриппга қарши эмланади
26 август 2020, 20:41

Барча ўқитувчилар 1 октябргача гриппга қарши эмланади

Республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва тиббиёт муассасаларининг 1,5 млн нафардан ортиқ ходимлари бепул гриппга қарши эмланади.

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
26 август 2020, 20:10

810 минг болани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Чартер рейслар чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётганига изоҳ берилди
26 август 2020, 18:47

Чартер рейслар чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётганига изоҳ берилди

Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда чартер рейслари чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, улар тижорий чартер рейсларига оид эканини маълум қилди. Республика махсус комиссияси тасдиқлаган чартер рейслар чипталари 400 долларга нархда сотилмоқда.

Фото. Ўзбекистондаги куз фотограф Хамдам Шарахмедов нигоҳида
26 август 2020, 18:15

Фото. Ўзбекистондаги куз фотограф Хамдам Шарахмедов нигоҳида

26 август об-ҳавоси кузни эслатди. Кўчада салқинлик ҳукмрон. Одамлар курткаларини кийиб, ёмғирдан соябон билан беркинишяпти. Шамол шаҳарлар бўйлаб сариқ баргларни учириб юрибди ва ёз тугаётганлиги ҳақида дарак бермоқда. «Газета.uz» фотограф, кўплаб ва халқаро фототанловлар лауреати Хамдам Шарахмедовдан Ўзбекистонда олдинги йиллардаги куз тасвирланган фотосуратларини бўлишишни сўради.

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ
26 август 2020, 18:13

COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли жуда оз — ЖССТ

Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди
26 август 2020, 17:04 1

«Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамғармаси мансабдорлари 2,8 млрд сўмлик маблағларни талон-торож қилди

Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамоат жамғармаси директори ва бошқалар томонидан 2,8 млрд сўмлик маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Airbus А-320 парвози амалга оширилди
26 август 2020, 16:14

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Airbus А-320 парвози амалга оширилди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Унга биринчи бўлиб Airbus А-320 самолётида Тошкентдан йўловчи парвози амалга оширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг